1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фикр дурдоналари (16-қисм)

22:02 / 17.03.2017 4867 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

81. Ҳақиқий қувват нималигини биласизларми?

Қувват – қийин лаҳзаларда хотиржамлигингни сақлашингиздир.

Қувват – сиз бахтни ҳис қилмаётган бўлсангиз ҳам, бошқаларга бахтни зоҳир қилишингиздир.

Қувват – йиғлагингиз келиб турганда ҳам, табассум қилишингиздир.

Қувват – қалбингиз эзилиб кетган бўлса ҳам, бошқаларни бахтли қилишга уринишнгиздир.

Қувват – машаққатларнинг оғирлигидан бақиргингиз келиб турган бўлса ҳам, сукут қила олишингиздир.

Қувват – сиз тасаллига, далдага эҳтиёж сезиб турган бўлсангиз ҳам, бошқаларга тасалли бериб, уларга дардкаш бўлишингиздир.

82. Бир кишидан “Онанг чиройлироқми ёки ойми?” деб сўралди. Шунда у: “Онамга қарасам, ойни унутаман. Ойга қарасам, онамни эслайман” деб жавоб берди.

83. Ичкаридан пок бўлаётганингда: Аллоҳ сенга сен билмаган томондан нур ато қилади. Инсонлар сени сен билмаган томондан яхши кўради. Талаб ва истакларинг сенга сен билмаган томондан келади. Эй Аллоҳ, бизни пок қалб билан ризқлантир!

84. Инсонлардан бирортаси сенинг уларга қилган яхшилигингни инкор қилсалар, сиқилма! Кўчаларни кечалари ёритувчи чироқлар ҳам кундузи унутилади.

85. Инсонларни рози қилиш учун ўзгарма! Инсонларнинг мақтовларига эришиш учун турланма! Муваффақиятсизлик сабабли ўзлигингни алмаштирма! Ютуққа эришганинг сабабли кибрланма!


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Эй, имон келтирганлар Сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани қилдик ёки қиламиз деб айтурсиз Сизларнинг давоми...

3816 05:00 / 01.03.2017
141. Сабр ndash ҳаётнинг quotқулоғиquotга quotМодомики, Аллоҳ мен билан бирга экан, ҳаргиз енгилмайманquot деб шивирлашингдир.142. Баъзи одамларнинг ҳаётингдан чиқиб кетиши давоми...

3906 12:02 / 18.04.2017
Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган неъматлари беҳисоб экани ҳеч кимга сир эмас. У Зотнинг Ўзи Иброҳим сурасида .Агар Аллоҳнинг неъматини санасангиз, адоғига давоми...

453 19:00 / 24 март
.Каромат, .карума,, .якруму, феълидан олинган масдар бўлиб, юқорилик ва шараф маъносини англатади.Каромат шу маънода икки хил бўлади1. Аслий.2. Касбий.Биринчиаслий давоми...

3901 15:30 / 04.07.2019