1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Имоми Аъзамнинг Усмон ал-Бустийга мактуби

09:17 / 17.03.2017 2417 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломга даъват этилган пайтда уни қабул қилмаган банда кофир, яъни, имонсиз бўлди. Унинг моли ҳам, жони ҳам мусулмонларга ҳалол қилинди. Ундан Исломни қабул қилиши талаб этилди, акс холда ўлдирилиши ё Аллоҳнинг кўрсатмаси билан жизя бериши айтилди.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Абу Ҳанифадан Усмон ал-Бустийга! Ассалому алайкум. Мен сен билан бирга танҳо Аллоҳга ҳамд айтаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир.
Амма баъд:
Сенга Аллохдан қўрқишни ва Унга итоатда бўлишни тавсия қиламан. Зеро, Аллоҳ таолонинг ҳисоби ва жазоси бошқа ҳисоб ва жазога ўрин қолдирмайди.
Мактубинг менга етиб келди. Унда битилган насиҳатинг ва бизга бўлган ғамхўрлигингни тушундим. Мактуб ёзишга туртки бўлган нарса, менинг билишимча, эзгулик ва панду насиҳат қилишга интилишдир. Шундан бўлса керак, мактубингда менинг «Муржиалар»дан эканлигим, «мўмин золл» дейишим сенга етиб борганини ва булар сенга оғир ботганини эслатасан.
Қасам ичаманки, Аллохдан йироқлаштирувчи амални қилганга узр йўқ. Шунингдек, одамларнинг динга киргизган янгиликлари — бидъатлари ҳидоятга етакловчи амаллардан эмас. Фақат Қуръон келтирган, Пайғамбаримиз, алайҳиссалом, даъват этган ва одамлар тоифаларга бўлиниб кетгунича саҳобалар ушлаган йўл ҳақ ва тўғри йўлдир. Улардан бошқаси бидъат ва хурофотлардир. Сенга юбораётган мактубимни яхшилаб англаб ол. Билгинки, ушбу мактубим сенга фойда келтиришидан умидим бўлмаганида эди, уни ёзишга ўзимни мажбурламаган бўлар эдим. Ўз тўғрингдаги раъйингдан огоҳ бўл, ичингга шайтон кириб олишидан қўрқ. Аллоҳ бизни Ўз паноҳида асрасин, шайтонга бўйсунишдан эҳтиёт бўл, сенга ва ўзимизга Аллоҳдан Ўз карами билан тавфиқ беришини сўраймиз.
Сенга маълум қиламанки, Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборишидан илгари одамлар аҳли ширк эдилар. Аллоҳ уларни Исломга даъват қилиш учун Муҳаммад алайҳссаломни юборди ва у зот одамларни Аллохдан ўзга илоҳ мавжуд эмаслигига, У танҳо ва шериксиз эканлигига имон келтириб ва Аллоҳ томонидан келтирган таълимотларига иқрор бўлишга даъват қилди.
Исломга кирган банда мўмин ва ширкдан холи бўлди. Унинг молию жони дахлсиз бўлди. Унга мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқи берилди. Унинг молига, қонига тажовуз қилиш ҳаром бўлди.
Исломга даъват этилган пайтда уни қабул қилмаган банда кофир, яъни, имонсиз бўлди. Унинг моли ҳам, жони ҳам мусулмонларга ҳалол қилинди. Ундан Исломни қабул қилиши талаб этилди, акс холда ўлдирилиши ё Аллоҳнинг кўрсатмаси билан жизя бериши айтилди.
Сўнгра аҳли тасдиқлар учун фарзлар буюрилди.
Фарзларни ушлаш имон билан амал бўлди. Шунинг учун Аллоҳ: «Имон келтирган ва солиҳ амаллар қилган...», «Ким Аллоҳга имон келтирса ва солиҳ амал қилса...» деб амр этади. Ушбу ва уларга ўхшаш оятлар мазмунидан кўриниб турибдики, амални йўқотган, яъни, уни тарк этган банда имонни йўқотган бўлмайди. Зеро, у имонга амалсиз эришган. Агарда амал қилмаган бандани имонини йўқотган, деб ҳисобланганида эди, у имон номидан ҳам, унинг ҳурматидан ҳам ажралган бўлур эди. Шунга ўхшаш одамлар имондан ажралсалар, бу йўқотиш билан улар имон номидан, унинг ҳурматидан ва ҳуқуқидан чиқиб, ширк давридаги эски ҳолатларига қайтиб қолган бўлур эдилар. Имон ва амалнинг фарқи шундан англанадики, одамлар имонда бир-бирларидан фарқ қилмайдилар ва бир-бирларига нисбатан афзалликка ҳам эга бўлмайдилар, аммо улар фарзларни бажаришда, яъни, амалда бир-бирлари дан устунликка эга бўлишлари мумкин. Фаришталарнинг ва Пайғамбарларнинг дини бирдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло амр этади: «Эй, имон келтирганлар, (Аллоҳ) сизлар учун дин бўиича Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сизга (Муҳаммадга) ваҳий қилган нарсани, (шунингдек,) Биз Иб-роҳим, Мусо ва Исога буюрган нарсани — шариат қидди: «Динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқага бўлинмангизлар!..» (Шўро, 13, мазмуни).
Билгинки, Аллоҳ ва унинг Пайгамбарига (с.а.в.) имон келтиришга йўллаш фарз амалларни бажаришга йўллаш сингари эмас. Буни англаш шунчалар мушкулми?! Фарзларни билмаганидан жоҳил бўлса-да, уни мўмин деб атайсан. Уни имони учун, Аллоҳ таоло Қуръони каримда атаганидек, мўмин деб аташдан қочиб бўладими? Фарз амалларни билмагани учун уни жоҳил, деб атасанг-да, у билмаганини ўрганиб олади. Аллоҳ таолони ва Унинг Расули-ни (с.а.в.) билишдан адашган одам мўмин ҳодда одамлар биладиган нарсани билишдан адашган одам каби бўладими? Аллоҳ таоло фарз амалларини таълим бериш хусусида: «Янглишиб кетмасликларинг учун Аллоҳ сизларга баён этади. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир» (Нисо, 176, мазмуни), деб буюради.
«...бири (унутиб) адашганда, иккинчиси эслатади...» (Бақара, 282, мазмуни). «Мусо деди: Уни қилдим. Демак, мен адашганларданман» (Шуаро, 20, мазмуни). Яъни, мен жоҳилларданман, дейилмоқда.
Қуръони карим ва Суннати набавияда бунинг далиллари сенга ўхшаганларга тушуниш қийин бўлмайдиган даражада очиқ ва равшандир.
Сен мўминларни зулмкор мўмин, гуноҳкор мўмин, хато қилувчи мўмин, осий мўмин, жабр қилувчи мўмин демайсанми?!
Киши имонда тўғри бўлиши билан бирга зулм ва хато қилган нарсада ҳам тўғри бўладими ё хато қилгани ҳақиқатдан адашгани бўладими?
Яъқуб алайҳиссалом фарзандларининг оталарига: «Сен эски залолатингдасан», деганларини сен: «Сен эски куфрингдасан», деб гумон қиласанми? Бундай деб тушунишингдан сени Аллоҳнинг ўзи асрасин. Сен Қуръони каримни ўта билувчироқ одамсан. Агар масала сен бизга ёзганингдек, одамлар фарз амаллари буюрилмасдан илгари аҳли тасдиқ эдилар, фарз амаллари келгач, буюрилган пайтда уни бажариб, тасдиқларини амал билан исбот қилишлари лозим бўлди. Амалга буюрилганларида, тасдиқларини амал билан исбот қилмасалар, динлари нима, ўзлари ким, наздингдаги ўрни қанақа бўлади, буларни менга баён қилмагансан. Агар сен уларни мўминлар ва уларга мусулмонларнинг аҳкомлари ва ҳақ-ҳуқуқлари жорий этилади деб ўйласанг, у вақтда тўғри айтасан ва сенга ёзганимдек тўғри бўлади. Агар сен уларни тасдиқларини амал билан исбот қилмаганликлари учун кофир деб атасанг, бидъат қилган ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва Қуръон таълимотларига хилоф қилган бўласан. Агар сен бидъат ахлидан саркашларининг сўзини айтиб, у мўмин ҳам, кофир ҳам эмас, деб ўйласанг, билгинки, бундай сўз бидъат ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобаларининг сўзларига хилофдир. Ҳазрати Али ва Ҳазрати Умар (Аллоҳ улардан рози бўлсин), мўминларнинг амирлари деб аталганлар. Ёки улар фарз амалларининг ҳаммасини бажарувчиларнинг амирлари деб аталганларми?! Ҳатто Ҳазрати Али («Ал-Қазия» китобида) ўзларига қарши жанг қилган шомликларни мўминлар деб атаганлар. Пайғамбаримизнинг (с.а.в) саҳобалари ўзаро жанг қилганлар. Икки томоннинг ҳаммаси бирваракайига ҳидоятда бўлмаганлар. Сенинг назарингда бузғунчининг номи нима? Мен аҳли қиблаларнинг гуноҳлари ичида одам ўлдиришдан, хусусан, саҳобаларнинг қонларини тўкишдан кўра каттароқ гуноҳни билмайман. Сенинг назарингда мазкур ўзаро жанг қилган икки тарафнинг номи нима? Уларнинг ҳаммаси тўғри бўлмаганлар. Агар сен икки тарафни ҳам тўғри бўлганлар, деб ўйласанг, бидъат қилган бўласан. Агар уларнинг иккалаларини ҳам залолатда бўлганлар, деб ҳукм чиқарсанг ҳам, бидъат қилган бўласан. Агар сен уларнинг бирлари ҳидоятда бўлганлар десанг, қолган иккинчи тарафни нима деб атайсан? Агар сен Аллоҳ билувчироқдир десанг, бизнинг сенга ёзган мактубимиз мазмунига етган бўласан.
Билгинки, мен аҳли қиблаларни мўминлар деб атайман. Фарз амалларидан бирортасини бажармаганликлари учун уларни имондан чиқди, демайман. Фарз амалларининг ҳаммасини имон билан бажарган банда, бизнинг назаримизда, жаннат аҳлидандир. Имон ва амални тарк этган банда кофир ва дўзах ахлидан. Имони бор ва аммо фарз амаллардан бирини бажармаган банда гуноҳкор мўминдир. Унинг тақдири Аллоҳга ҳаволадир. Хоҳласа, Аллоҳ уни азоблайди ва хоҳласа, уни мағфират қилади. Агар Аллоҳ уни азобласа, амални тарк этганига яраша азоблайди, унинг гуноҳини мағфират қилса, гуноҳи мағфират қилинади. Мен Пайғамбаримиз (с.а.в.) саҳобалари ўрталаридаги бўлган хилоф ҳақида: уларни Аллоҳ билгувчироқ, дейман. Мен ўйлайманки, аҳли қиблалар хусусида сенинг ҳам раъйинг шундай. Чунки бу Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) саҳобаларига, суннат ва фиқҳга дахлдор масаладир. Бизнинг фикримизни сенинг бир қанча биродарларинг ҳам (уларнинг номларини бирма-бир зикр қилишни лозим топмадик. Акс ҳолда ўқувчиларда малоллик туғдириши мумкин - - Тарж.) кўллаб-қувватлайдилар. Абдулкарим Товусдан Ибн Умарга Ҳазрат Али (Аллоҳ чеҳраларини мунаввар қилсин), ўзларининг «ал-Қазия» номли китобларида мазкур икки тарафкаш тоифаларни мўминлар деб атаганлари маълумлигини ривоят этган. Халифа Умар ибн Абдулазиз бу хусусда бир китоб ёзишни илтимос қилгани ва у китоб асосида ўғилларига таълим бергани ва уларнинг ҳамнишинларига ҳам ўша китоб асосида таълим беришга буюргани ривоят қилинган.
Билгинки, Суннат сиз ўрганган ва одамларга ўргатаётган билимларнинг энг афзалидир. Аммо уни ўрганиши керак бўлган одамларни билишинг лозимдир.
Сен мактубингда зикр қилган Муржиа номига келсак, адолат билан сўзлаган одамларнинг айби нима, уларни бидъат аҳли шундай атаган, улар аҳли адолат ва аҳли суннатдирлар. Уларни ёмон кўрганлар «муржиалар» деб атаганлар. Қасам ичаманки, ёмон кўрганлар шундай атаса-да, бундай номнинг ўзи бидъатдир. Бу сенинг ахли адолатга эргашганингни айбга чиқарадими?
Жавобни чўзиб юбориш ва кўп тафсир қилиш кароҳияти бўлмаганида эди мактубингда битган масалаларни батафсил шарҳлаб берган бўлур эдим. Сенга бирор нарса мушкул бўлса ёки аҳли бидъатлар бирор янгиликни ўйлаб чиқарсалар, дарҳол менга маълум қил ва мен сенга жавоб бераман, иншааллоҳ.
Сенга ва ўзимга яхшиликни аямайман. Аллоҳ мададкор. Саломимни етказгин ва машғул бўлмасанг, ёзиб туришни тарк этмагин. Аллоҳ бизни яхши ўзгариш ва фаровон турмуш билан сийласин.
Вассалому алайка ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Ҳамд оламларнинг Парвардигори Аллоҳга бўлсин.
ДУРУДУ салом хожамиз Муҳаммадга ва унинг барча авлоду саҳобаларига Қиёмат кунигача мунтазам бориб турсин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Азиз УстозимАллоҳ жойингизни Фирдавс жаннатидан қилсин, висолига меҳмон айласин Бу дунёда Расулингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ уммат, чин давоми...

2998 16:44 / 27.03.2017
Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиздир. Унинг бирданбир мақсади бизларни йўлдан уриш, адаштириш ва абадий азобга гирифтор этиш. Лекин шайтон давоми...

3822 10:08 / 27.03.2017
Дунёга келган ҳар бир инсон умри узун ва ризқи кенг бўлишини хоҳлайди ва қўлидан келганча шу хоҳиши амалга ошиши учун интилиб яшайди. У узоқ умр кўриш учун нима давоми...

2741 09:54 / 25.03.2017
Ҳамонки, суҳбатимиз инсон умри ҳақида, шу умрдан унумли фойдаланиш ва касбкор қилиш ҳақида экан, авваламбор шуни айтиш лозимки, умр инсониятга берилган энг бебаҳо давоми...

4102 14:08 / 24.03.2017