1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-2016

Бугунги тун минг ойдан ҳам яхшидир

21:11 / 19.04.2017 5200 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яхши курган бандаларин Худойим
Масжидларга туплаб куяр хар доим.
Савоб умид килиб, турибмиз коим,
Бугунги тун минг ойдан хам яхшидир.

Савобларни кила олмай саришта,
Биз билмаймиз, шу лахза хар каричда
Жой олгандир минглаб-минглаб фаришта,
Бугунги тун минг ойдан хам яхшидир.

Ким-ким билан уришгандир, ярашсин,
Бир-бирига мусулмондек карашсин.
Калблар мехр дарёси булиб тошсин,
Бугунги тун минг ойдан хам яхшидир.

Ихлос килсанг, гунохингни кечирар,
Канча булса, хаммасини учирар,
Савобларни купайтириб кучирар,
Бугунги тун минг ойдан хам яхшидир.

Устозларнинг угитларин тингладик,
Мумин кандай булишини англадик,
Мустакилмиз, уз йулимиз танладик,
Бугунги тун минг ойдан хам яхшидир.

Дуо килинг, дуо муминга одат,
Дуо килинг, дуо магзи ибодат,
Дуо килинг, дуо бугун ижобат,
Бугунги тун минг ойдан хам яхшидир.

Ибодатда коимдирмиз хакконий,
Биз мумину мусулмонлар чаккони.
Дуо килинг, хожи булсин Боконий,
Бугунги тун минг ойдан хам яхшидир.

Рамазон

Ойларнинг ичида энг эркатойи,
Хайрли ишларга жуда хам бойи,
Мусулмон банданинг севикли ойи,
Рамазон, йил буйи сени кутамиз,
Сен келсанг, шодланиб руза тутамиз.

Аввалги ун кунинг ёгилар рахмат,
Кейинги ун кунинг булар магфират,
Охирги ун кунинг дузахдан рохат,
Рамазон, йил буйи сени кутамиз,
Сен келсанг, шодланиб руза тутамиз.

Сен келсанг, богланар шайтонлар бари,
Йуллар хам очилар жаннатлар сари,
Дузах-чи, чекиниб кетади нари,
Рамазон, йил буйи сени кутамиз,
Сен келсанг, шодланиб руза тутамиз.

Ифторлик туфайли купдир маърака,
Таровехда хатм килар кори ака,
Осмондан ёгилиб турар барака,
Рамазон, йил буйи сени кутамиз,
Сен келсанг, шодланиб руза тутамиз.

Охирги ун кунда Лайлатул кадр,
У кеча яхшидир "мин алфи шахр",
Шунинг-чун сен билан киламиз фахр,
Рамазон, йил буйи сени кутамиз,
Сен келсанг, шодланиб руза тутамиз.

Хайр деб коламиз энг охирги дам,
Гуёки уттиз кун булган каби кам,
Оллох насиб этсин, келгуси йил хам,
Рамазон, йил буйи сени кутамиз,
Сен келсанг, шодланиб руза тутамиз.

Отабек Боконий

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазоннинг сўнги 10 кун ичида Лайлатул Қадр бордир. Араб харфларидан Лайлатул Қадр сўзида 9 дона, Яъни тисъа ахруф Фис суратил Лайлатул Қадри кам маррот хазихил давоми...

3437 21:09 / 19.04.2017
Бутун махлуқоту мавжудотни яратган ва биз бани одамни ўзининг улуғ китоби бўлмиш Қуръони каримидаquotДарҳақиқат, биз бани одамни одам болаларини мукаррам қилиб давоми...

2650 21:12 / 19.04.2017
Ўн икки ойнинг султониmdashcор бўлиб кел, Рамазон,Расулуллоҳ умматигаёр бўлиб кел, РамазонЖоним тўшай йўлларинггазор бўлиб, кел, Рамазон,Хаста руҳим даво изларmdashкор давоми...

3329 21:14 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳимmdash Маҳалла масжидига Шайх Ҳазратлари келармишлар Маърифат қилармишлар Сиз ҳам чиқинг, дадаси, кўнглингизга нур кирадиmdash Бир умр давоми...

2963 21:06 / 19.04.2017