1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Бу байроқни бир кишига бераманки...

09:05 / 25.01.2018 2883 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У кишидан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни: «Бу байроқни бир кишига бераманки, у Аллоҳ ва расулини яхши кўради ҳамда унинг қўлида Аллоҳ фатҳ қилади», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Амирликни фақат ўша куни орзу қилдим. Ва мени чақиришларини умид қилиб, баланд-баланд бўлиб кўтарилиб турдим», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни чақириб, байроқни унга бердилар. Ва: «Аллоҳ сенга фатҳ қилгунча у ёқ-бу ёққа қарамасдан олға юр», дедилар. Али бироз юриб тўхтадилар-да, у ёқ-бу ёққа қарамасдан, «Эй Аллоҳнинг расули! Нима ниятда одамлар билан жанг қилай?» деб бақирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Муҳаммад Унинг расули, деб гувоҳлик беришгунича жанг қилавер. Қачон шундай қилишса, сендан ўз қонлари ва молларини сақлаб қолишади. Фақатгина шариат ҳаққи билан жавобгарликка тортилади (яъни, шариат ман қилган жиноят содир қилса, жазога тортилади). Уларнинг ҳисоби эса Аллоҳнинг Ўзигадир», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .64110. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки иш орасида ихтиёр берилса, модомики гуноҳ давоми...

1685 08:52 / 23.12.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки усаҳобаларни бирор ишга амр қиладиган бўлсалар, тоқатлари етадиган амалга давоми...

2728 09:05 / 01.09.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар, бунга ўхшашини асло эшитмаганман. У зот .Агар менинг давоми...

3365 09:05 / 15.04.2018
Солим оталари Абдуллоҳдан, Абдуллоҳ эса оталари Умардан розияллоҳу анҳу қилган ривоятларида, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3213 06:00 / 24.09.2018