1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Солим оталари Абдуллоҳдан, Абдуллоҳ эса оталари Умардан розияллоҳу анҳу қилган ривоятларида, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:

01:00 / 24.09.2018 4244 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Солим оталари Абдуллоҳдан, Абдуллоҳ эса оталари Умардан розияллоҳу анҳу қилган ривоятларида, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ато берардилар, мен эса: «Буни мендан кўра муҳтожроққа беринг», дер эдим. Шунда у зот: «Агар сенга мана шу каби мол келса, ўзинг кўз тикмаган ва сўрамаган ҳолда сенга нима келса, уни олгин. Агар хоҳласанг, ундан егин. Агар хоҳласанг, садақа қил. Фақат нафсингни унга боғлаб қўйма», дедилар.

Солим: «Абдуллоҳ (мана шу суннатга амал қилган ҳолда) ҳеч бир кишидан бирор нарса сўрамас ва агар бирор нарса берилса, қайтармас эди», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Язид Маън ибн Язид ибн Ахнас розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинадиУ киши, оталари ва боболари саҳобалардан эди.Отам Язид садақа қилиш ниятида бир қанча давоми...

3622 04:00 / 03.10.2017
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан яна ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳумма лака асламту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва илайка давоми...

3869 00:05 / 05.01.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар одамлар хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан ўқишнинг савобини давоми...

8243 04:30 / 05.04.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар орасида айланиб юрадиган, бирикки луқма, бирикки хурмо билан давоми...

3828 01:00 / 23.09.2018
Аудиолар

232022 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150535 09:35 / 11.08.2021