1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 204-оят

08:05 / 11.02.2018 3729 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одамлар ичида дунё ҳаётидаги гапи сени ажаблантирадиганлари бор. У қалбидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ ҳам қилади. Ҳолбуки, у ашаддий хусуматчидир. Бақара 204. 

Бу ояти карима мазкур икки тоифадан бирининг – ёмонларнинг, шайтон йўлида юрадиганларнинг, мунофиқларнинг сифатини баён қилишни бошлайди. Баъзи одамлар борки, бу дунёнинг ишларидан гапирса, чиройли сўзи, ширинсуханлиги, ўзини мухлис қилиб кўрсатиши, фақат яхшиликдан, муҳаббатдан, поклик ва тақводан лоф уриши билан сени ажаблантиради. Боз устига, таъсирни кучайтириш, янада чуқурроқ ишонч ҳосил қилиш учун қалбидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ қилиб, қасам ҳам ичади. Ўзининг Исломга, Аллоҳга, Пайғамбарга бўлган муносабатини тўлиқ муҳаббат деб ишонтирмоқчи бўлади. Аслини олганда эса у Аллоҳга, Пайғамбарга ва Исломга қарши энг ашаддий хусуматчидир. Душманларнинг душманидир. Бу инсоннинг усти бошқа, ичи бошқа, сиртида ёлғонни, алдамчиликни ва тилёғламаликни ўринлатиб, суҳбатдошини ажаблантиради. Аммо суҳбатдошининг олдидан қайтиб кетса-чи?

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз китоб берганлар уни Муҳаммадни болаларини танигандек танирлар. Ва албатта, уларнинг бири гуруҳи билиб туриб, ҳақни беркитарлар. Бақара 146. Инсон ўз боласини давоми...

3010 16:00 / 13.12.2017
Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, молмулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер. Бақара 155.

8453 09:05 / 22.12.2017
Куфр келтирганларга дунё ҳаёти чиройли кўрсатилди ва улар иймон келтирганларни масхара қилурлар. Ҳолбуки, қиёмат куни тақво қилганлар улардан устундир. Аллоҳ давоми...

2538 09:30 / 19.02.2018
Қадр кечасининг фазилатиУ кеча ёмонлик ва озор беришдан холи бўлган бир кечадир. Аллоҳ таоло бу ҳақдаquotУ кеча то тонг отгунча тинчликомонликдирquot, деб айтган. Қадр сураси, 5оят.

3756 18:06 / 21.06.2017