1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 28-оят

14:45 / 09.08.2017 2695 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қандай қилиб Аллоҳга куфр келтирасизлар? Ҳолбуки, ўлик эдингиз, У сизни тирилтирди, сўнгра сизни ўлдирадир ва яна тирилтирадир, кейин сизлар Унга қайтариласизлар. Бақара 28.

Ушбу оятда кофирлик нақадар ёмон нарса экани очиқ-ойдин далиллар билан исбот қилинмоқдаки, заррача ақли бўлган одам бу далиллардан сўнг мўмин бўлмай иложи йўқ. Ҳар бир инсон ўйлаб кўрса, бир вақтлар жонсиз эди, унда ҳаётнинг асари йўқ эди, ўлик ҳукмида эди. Бир вақт келиб, унда жон пайдо бўлди, ҳаёт асари кирди. Хўш, бу жонни унга ким берди? Жавоб битта: унга жонни Аллоҳ берди. Аллоҳ берган жон билан тирик туриб, Аллоҳни қандай инкор этасан? Қандай қилиб Унга куфр келтирасан?!

Балки инсон унга жон қаердан келганини ўйлашга кўп ҳам рағбат қилмас, лекин оятда эсга солинаётган ишга – «сўнгра сизни ўлдирадир»га тан бермай илож йўқ. Дунёнинг энг ақллисиман, деган кофир ҳам ўлим олдида ноилождир. У абадий яшаб қолмаслигини билади, ўлимга бош эгади. Хўш, барибир бир кун келиб, Аллоҳ жонингни олар экан, қандай қилиб У Зотни инкор этасан, қандай қилиб Унга куфр келтирасан?!

Сўнгра Аллоҳ яна инсонни қайта тирилтиради. Бу иш қиёмат кунида амалга оширилади. Кофирлар бу босқичга ишонмай, тортишадилар. Лекин ҳужжат-далиллар уларнинг бу қайсарликлари ҳам беҳуда эканини кўрсатади. Жумладан, инсонни йўқдан бор қилиб, жон ато этган Аллоҳ учун барчанинг жонини яна ўзига қайтариш жуда ҳам осондир. Шундай экан, қандай қилиб улар Аллоҳни инкор этадилар, Унга куфр келтирадилар?!

Оятнинг охирида:

«…кейин сизлар Унга қайтариласизлар», – дейилади.

Аллоҳга қайтиш ҳақ экан, қандай қилиб улар Аллоҳни инкор этадилар, Унга куфр келтирадилар?!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Улар кар, соқов, кўрдирлар. Бас, улар қайтмаслар. Бақара 18Ўзларидан ўтган мунофиқлик оқибатида улар яхшиликни эшитмайдиган кар, гапира олмайдиган соқов ва давоми...

4651 14:56 / 13.07.2017
Ўшанда Робби унга «Мусулмон бўл» деган эди, у «Оламларнинг Роббига мусулмон бўлдим», деди. Бақара 131.Улуғ Роббидан нидо келганида, Иброҳим алайҳиссалом давоми...

3903 17:15 / 28.11.2017
Ва Мен сиздаги нарсани тасдиқловчи қилиб нозил қилган нарсага иймон келтиринг. Унга биринчи куфр келтирувчи бўлманг ва оятларимни озгина баҳога сотманг. Ва давоми...

3122 10:05 / 22.08.2017
Ҳар қачон бирор аҳд қилсалар, улардан бир гуруҳи уни бузаверадими Йўқ Кўплари иймон келтирмаслар. Бақара 100.Яҳудийларнинг аҳдни бузувчи халқ экани аввалги оятлар давоми...

3322 09:00 / 26.10.2017