1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Аёл кишининг намоздаги либоси

05:00 / 09.01.2017 3952 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Аёл киши қандоқ кийимда намоз ўқийди?» деб сўралди. У киши:
«У химорда ва бутун жисмини тўсиб икки қадамининг устини бекитиб турадиган кўйлакда намоз ўқийди», дедилар
».
Шарҳ: «Химор» аёл кишининг боши ва кўксини тўсиб турадиган рўмолга ўхшаш нарса.
Демак, аёл киши юзидан бошқа жойини очмайдиган кийим кийиб намоз ўқиши керак.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Аёл киши кўйлак ва химор ила лунгисиз намоз ўқиса бўладими?» деб сўрадим. У зот:
«Агар кўйлак бутун жисмни тўсиб, икки қадамнинг устини бекитадиган бўлса, бўлади», дедилар
».
Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоят олдингисини таъкидлаб келмоқда.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ ҳайз кўрувчининг намозини фақат химор ила қабул қилади», дедилар
».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Демак, аёл киши боши ва кўксини тўсиб турувчи кийим ҳамда рўмолсиз намоз ўқиши мумкин эмас.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Поклик ndash .Таҳорат, сўзи луғатда .тозалик ва озодалик, маъносини англатади. Шариатда эса, у таҳорат, ғусл, таяммум каби намоз ўқиш учун керакли покланишларга давоми...

7315 05:00 / 09.01.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни такбир ва .Алҳамдулиллаҳи Роббил оламийн,ни қироат қилиш билан очар давоми...

6686 05:00 / 09.01.2017
Тоза кийим, тоза бадан, намоз ўқиладиган тоза ўринда таҳорат билан қиблага юзланган ҳолда намоз ўқишга киришилади. Намоз қуйидаги тартибда ўқилади.Икки ракатли давоми...

5595 18:44 / 20.10.2016
МуқаддимаИслом уламолари намозда quotФотиҳаquot сурасидан сўнг quotОминquotни айтиш борасида ихтилоф қилмаганлар. Уламолар қайси мазҳабга мансуб бўлмасинлар, қайси давоми...

11041 05:00 / 09.01.2017