1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Авф доскаси

17:33 / 04.09.2017 6061 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мактаб даврларини эслаганимизда беихтиёр хаёлимизнинг бир четидан синф доскаси ҳам ўрин олади. У шунчалар кўп ишлатилганидан оқ рангга киргандек эди гўё. Ёки ўқувчиларда қалам билан ёзиладиган ёзув тахтачалари бўлиб, кўп ишлатилгани сабабли қаламнинг излари сақланиб қоларди. Ҳатто унга бошқа чизгиларни ёзиш жуда ҳам қийин эди. Уларга ёзиларди, ортидан ўчириларди. Аммо шундай замонлар келдики, технологиянинг ривожланиши қанча ёзилса ҳам қалам изини қолдирмайдиган ёзув тахтачалари ишлаб чиқарилишига олиб келди. Ёзилдан сўнг ўчирилганда ундаги оқлик худди инсон қўли тегмагандек соф ҳолда туради. Қалам изларидан эса асар ҳам қолмайди. Ҳар сафар электрон ёзув тахтасига қараганимда, инсонлар ҳам шундай бўлишса, ҳеч бўлмаганда шунга яқинроқ бўлишса эди, деб умид қиламан. Уларга етган ситам ва озорларни унутиб кечира олишса қанийди, дейман. Худди замонавий электрон ёзув тахтачаларидек. Чунки самовий шариатлар, хусусан, Ислом шариати кечиримлилик, авф ҳамда мурувват ва кенгбағрликка чақиради. Кўплаб инсонлар узоқ вақтлар ҳиқду ҳасад, ғазаб ва нафрат ичра яшайдилар. Аммо шу ерда бизнинг кечиримли ва кенгбағр бўлишимиз Аллоҳга тақдим этаётган ибодатларимизнинг аҳамиятини кўрсатиб беришини унутадилар. Зеро, биз биродарлик ҳамда дўстлик узра дунёга келдик. Биродарлик шарти эса бир-бирига муҳаббатли бўлишдир.

Афсуски, кўпинча воқелик ушбу шартнинг аксидир. Инсон қалби – ёзув тахтаси эса эски, ўқиб бўлмайдиган хат ва кўримсиз ранглар билан тўлган. Яъни инсон битта-битта хато қилиб боради, натижада кимнингдир бизга нисбатан содир этган хато ва камчиликлари, тил жароҳатлари билан тўлган дафтарни қўлимизга оламиз. Буларнинг барчасига юзлансак, бундай хотиралар сабабли нафасимиз бўғилиб қолади. Биздан талаб қилинадиган нарса бироз бўлса-да уларни унутишдир. Биз эса ғазаб ва нафрат олови ичра юриб авф этишга журъат эта олмаймиз. Тўғри, биз тез фурсатда хатоларни кечириб юборишга қодир бўла олмасмиз, кўпинча умуман кечира олмайман, деб ҳам ўйлармиз, лекин бундай олийжаноб ишга киришиш вақтида авф учун қалбимизда поклик ҳамда эзгулик пайдо бўлганини ҳис этамиз.

Агар ички дунёмизга назар ташласак, у авф этиш кўникмасига эга эмаслигига гувоҳ бўламиз. Шунингдек, атрофимиздаги инсонларнинг ҳам бунга тарғиб этмаганларини кўрамиз. Балки, уларнинг интиқом олишга ундаётганларини эшитамиз. Вазият жуда ҳам енгил ва арзимас бўлса-да, ҳеч бўлмаса дакки бериб қўйилишини “маслаҳат берадилар”. Энг ёмони шуки, аксарият инсонлар ёмонлик қилган одамнинг танг аҳволидан фойдаланиб қолишга ундайдилар. Билмайдиларки, Аллоҳ таоло Ўзи айтганидек Мунтақийм зотдир. Шундай экан, нима учун интиқом олишни Аллоҳнинг Ўзига топширмаймиз?! Роббимиз вожиб бўлганидек ҳукм қилади.

Бу ердаги энг муҳим жиҳат шундаки, ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқи ва обрўсини тўкиб шарманда қиладиган ўринларда авф этишдек буюк фазилатга эга бўламизми ёки фақатгина ўз манфаатларимизни ўйлаймизми?!

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, баъзилар авф этиш кераклигини жуда ҳам муболаға қилиб юборадилар. Ҳақиқат шуки, кечиримли бўлиш лаззати чучук сувдек тотлидир. Бундан ҳам гўзал ҳолат эса ички оламимизга назар солганимизда, унда ҳар қандай ёмонлик ва ёқимсиз нарсалардан пок бўлган доскани кўришимиздир!

Ҳасанбой Эргашов таржимаси   

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижрий ndash қамарий тақвимнинг еттинчи ойи Ражаб бўлиб, у ҳаром ойларнинг биридир. Бу муборак ойга боғлиқ бир неча маълумотлар бор. Уларнинг баъзилари мазкур ойнинг давоми...

77289 09:10 / 12 январь
.Ғамус, сўзи луғатда .чўмилиш,, .кўмилиш, маъноларини англатади. Шаръий истилоҳда эса, ботил нарса учун қасддан қасам ичишга .ғамус қасам, дейилади. Чунки, ундоқ давоми...

3110 05:00 / 03.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, яҳудий ва насоролар бўямайдилар. Бас, уларга хилоф қилингиз,, давоми...

25818 05:00 / 02.03.2017
Аллоҳ таоло .Чорва ҳайвонларида ҳам сиз учун, албатта, ибрат бордир. Биз сизларни уларнинг қорнидан, гўнг ва қон орасидан ичувчилар томоғидан осон ўтувчи соф сут давоми...

2775 05:00 / 03.03.2017