1446 йил 6 рабиъус сони | 2024 йил 09 октябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (2-қисм)

05:00 / 16.02.2017 4543 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (2-қисм)

МУСУЛМОНЧИЛИКНИНГ БИРИНЧИ БЕЛГИСИ

Ассалому алайкум, суюкли фарзандларим! Сиз ўтган машғулотимизда бир неча бор «Аллоҳ» деган сўзга дуч келдингиз. Хўш, у қандай зот экан? Ана шу саволга жавоб беришдан олдин сизга ислом динидаги энг муҳим, энг табаррук бир калимани ўргатиб қўяман, хўпми? Яхшилаб қулоқ солинг: «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ». Қани, овоз чиқариб сиз ҳам бир қайтаринг-чи! Барокаллоҳ! Энди унинг ўзбекча маъносини ҳам билиб олинг: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад унинг расулидир».

Ана шу жумланинг биринчи қисми ҳақида гаплашамиз. Иккинчисини эса кейинги дарсларга қолдирамиз. Демак, «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ». Хўш, нега бундай дейилган? Нега бутун дунёдаги миллионлаб мусулмонлар бу сўзни кунига юзлаб марта қайтаришади? Нега ана шу сўзни айтган кишиларгина мусулмон бўла олишади? Ҳозир ана шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Атрофингизга яхшилаб бир қаранг-а! Нималарни кўряпсиз? Ҳа, яшанг! Гуллаб, барг ёзиб, мева тугаётган дарахтларни. Ҳар хил овозда сайраётган, чирқиллаётган, қичқираётган, ку-кулаётган қушларни, осмонда чарақлаб нур сочиб турган қуёшни. Кечаси бўлганда ҳаммаёқни ёритиб турган ойни ва юлдузларни. Яна-чи? Яна баланд-баланд тоғларни, катта дарёларни! Иннайкейин, кўчаларни тўлдириб юрган одамларни.

Хўш, ана шу нарсаларнинг ҳаммаси қаёқдан келиб қолган?

Дарахтларни одамлар эккан, десангиз одамларнинг ўзлари қандай пайдо бўлишган? Оналари туққан, десангиз, ўша оналар қаёқдан келишган? Саволлар ана шунақа кетма-кет пайдо бўлаверади, уларнинг сон-саноғи бўлмайди. Аммо ҳамма саволга битта жавоб бор: «Буларнинг барчасини Аллоҳ яратган» деймиз.

У шунақанги улуғ, шунақанги қудратлики, Унга ҳеч нарса тенг келолмайди. У ерни ва осмонларни ҳам ой-қуёш ва юлдузларни ҳам тоғ ва денгизларни ҳам ҳайвон ва қушларни ҳам дарахт ва гулларни ҳам жин-шайтон ва одамларни ҳам, хулласи калом ер устида ва ер остида, осмонда нимаики нарса бўлса, ҳамма-ҳаммасини яратган. У биттагина «Бўл!» деган сўзни айтиши билан ҳамма нарса яралиб пайдо бўлаверади. Ҳатто одамлар ҳам Унинг хоҳиши ва амри билан туғилади, яшайди ва бир куни ўлади.

Аллоҳ одамларни ерда яшаб, яхши ишлар қилишсин, Менинг айтганларимни бажариб, нариги дунёда катта мукофотларимни олишсин ва «Жаннат» деган гўзал боғимда яшаб юришсин, деб яратган. Унинг буюрганларини бажармаган одамларни эса олов ёниб турадиган «Дўзах» деган жойга ташлаб, жазолашини ҳам айтган. Аллоҳ ҳамма нарсани яратган, ҳамма нарса унга бўйсунган бўлса, демак, ундан бошқа ҳеч қандай қудратли, кучли зот бўлмайди-да! Адашибми ёки кимларнингдир гапидан қўрқибми, Аллоҳдан бошқа нарсаларга, масалан қуёшга, ҳайкалларга, ҳайвонларга, суратларга сиғиниб қўйса ёки ана шу нарсалардан қўрқиб ёки бирор нарсани илтимос қилиб сўраса, Аллоҳга уларни шерик қилган бўлади. Бу Ислом динида энг оғир гуноҳ (ёмон иш) ҳисобланади. Бу одам ўлдиришдан ҳам ота-онага қўл кўтаришдан ҳам ўғирликдан ҳам ароқ ичишдан ҳам хуллас, ҳамма ёмон ишлардан ҳам оғир, жуда қаттиқ гуноҳдир. Кўрдингизми, Аллоҳ жуда улуғ, қудратли, ҳамма нарсанинг хўжаси экан. Шунинг учун Аллоҳ номининг ёнига улуғланган «таоло» сўзини қўшиб айтамиз, Аллоҳ номини эшитган заҳотимиз «жалла жалалуҳу» деб уни мақтаймиз.

Шундай бўлгач, ҳар бирингиз «Ла илаҳа иллаллоҳ» деган калимани ёдлаб олинг, уни ҳар куни, юрганда ҳам, бекор турганда ҳам, уйқуга ётаётганда ва тураётганда ҳам – доимо қайтариб туринг. Фақат ўзингиз ёдлаб қолмай, уни бошқа билмаганларга ҳам ўргатинг. Чунки буни билмаганлар мусулмон бўлмайди. Жаннатга ҳам кирмайди. Келгуси машғулотда «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ» калимасини албатта, ёдлаб берасиз, келишдикми?

IKKINCHI SABOQ

MUSULMONCHILIKNING BIRINCHI BELGISI

Assalomu alaykum, suyukli farzandlarim! Siz o’tgan mashg’ulotimizda bir necha bor «Alloh» degan so’zga duch keldingiz. Xo’sh, u qanday zot ekan? Ana shu savolga javob berishdan oldin sizga islom dinidagi eng muhim, eng tabarruk bir kalimani o’rgatib qo’yaman, xo’pmi? Yaxshilab quioq soling: «La ilaha illallohu Muhammadur rasululloh». Qani, ovoz chiqarib siz ham bir qaytaring-chi! Barokalloh! Endi uning o’zbekcha ma’nosini ham bilib oling: «Allohdan boshqa iloh yo’q, Muhammad uning rasulidir».

Ana shu jumlaning birinchi qismi haqida gaplashamiz. Ikkinchisini esa keyingi darslarga qoldiramiz. Demak, «Allohdan boshqa iloh yo’q». Xo’sh, nega bunday deyilgan? Nega butun dunyodagi millionlab musulmonlar bu so’zni kuniga yuzlab marta qaytarishadi? Nega ana shu so’zni aytgan kishilargina musulmon bo’la olishadi? Hozir ana shu savollarga javob berishga harakat qilamiz.

Atrofingizga yaxshilab bir qarang-a! Nimalarni ko’ryapsiz? Ha, yashang! Gullab, barg yozib, meva tugayotgan daraxtlarni. Har xil ovozda sayrayotgan, chirqillayotgan, qichqirayotgan, ku-kulayotgan qushlarni, osmonda charaqlab nur sochib turgan quyoshni. Kechasi bo’lganda hammayoqni yoritib turgan oyni va yulduzlarni. Yana-chi? Yana baland-baland tog’larni, katta daryolarni! Innaykeyin, ko’chalami to’ldirib yurgan odamlarni.

Xo’sh, ana shu narsalarning hammasi qayoqdan kelib qolgan?

Daraxtlarni odamlar ekkan, desangiz odamlarnmg o’zlari qanday paydo bo’lishgan? Onalari tuqqan, desangiz o’sha onalar qayoqdan kelishgan? Savollar ana shunaqa ketma-ket paydo bo’laveradi, ularning son-sanog’i bo’lmaydi. Ammo hamma savolga bitta javob bor: «Bularning barchasini Alloh yaratgan» deymiz.

U shunaqangi ulug’, shunaqangi qudratliki, Unga hech narsa teng kelolmaydi. U erni va osmonlarni ham, oy-quyosh va yulduzlarni ham, tog’ va dengizlarni ham, hayvon va qushlarni ham, daraxt va gullarni ham, jin- shayton va odamlarni ham, xullasi kalom yer ustida va yer ostida, osmonda nimaiki narsa bo’lsa, hamma-hammasini yaratgan. U bittagina «Bo’l!» degan so’zni aytishi bilan hamma narsa yaralib paydo bo’laveradi. Hatto odamlar ham Uning xohishi va amri bilan tug’iladi, yashaydi va bir kuni o’ladi.

Alloh odamlarni yerda yashab, yaxshi ishlar qilishsin, Mening aytganlarimni bajarib, narigi dunyoda katta mukofotlarimni olishsin va «Jannat» degan go’zal bog’imda yashab yurishsin, deb yaratgan. Uning buyurganlarini bajarmagan odamlarni esa olov yonib turadigan «Do’zax» degan joyga tashlab, jazolashini ham aytgan. Alloh hamma narsani yaratgan, hamma narsa unga bo’ysungan bo’lsa, demak, undan boshqa hech qanday qudratli, kuchli zot bo’lmaydi-da! Adashibmi yoki kimlarningdir gapidan qo’rqibmi, Allohdan boshqa narsalarga, masalan, quyoshga, haykallarga, hayvonlarga, suratlarga sig’inib qo’ysa yoki ana shu narsalardan qo’rqib yoki biror narsani iltimos qilib so’rasa, Allohga ularni sherik qilgan bo’ladi. Bu Islom dinida eng og’ir gunoh (yomon ish) hisoblanadi. Bu odam o’ldirishdan ham, ota-onaga qo’l ko’tarishdan ham, o’g’irlikdan ham, aroq ichishdan ham, xullas, hamma yomon ishlardan ham og’ir, juda qattiq gunohdir. Ko’rdingizmi, Alloh juda ulug’, qudratli, hamma narsaning xo’jasi ekan. Shuning uchun Alloh nomining yoniga ulug’langan «Taolo» so’zini qo’shib aytamiz, Alloh nomini eshitgan zahotimiz «Jalla Jalaluhu» deb uni maqtaymiz.

Shunday bo’lgach, har biringiz «La ilaha illalloh» degan kalimani yodlab oling, uni har kuni, yurganda ham, bekor turganda ham, uyquga yotayotganda va turayotganda ham – doimo qaytarib turing. Faqat o’zingiz yodlab qolmay, uni boshqa bilmaganlarga ham o’rgating. Chunki buni bilmaganlar musulmon bo’lmaydi. Jannatga ham kirmaydi. Kelgusi mashg’ulotda «La ilaha illallohu Muhammadur rasululloh» kalimasini, albatta, yodlab berasiz, kelishdikmi?


Ahmad MUHAMMAD



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда фарзандларнинг ҳуқуқлари риоя қилинган бўлиб, булар уларнинг отаоналари ёки яқин қариндошлари, яшаётган жамиятларига вазифа қилиб юклатилгандир. Бу давоми...

5820 05:00 / 15.02.2017
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 3қисмФАРИШТАЛАР ҲАҚИДА Ассалому алайкум, ширинданшакар дилбандларим Ўтган машғулотда берилган калимани ёдлаб бўлдингизми Қани, давоми...

6616 05:00 / 16.02.2017
Молмулк, болачақа шу ҳаёти дунё зийнатидир. Боқий қолгувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир. Каҳф сураси 46 ndash оят Инсонлар давоми...

27296 05:00 / 15.02.2017
Босим яхши бола. Отаси бой бўлгани учун унинг учун ҳамма нарсани муҳайё қилиб қўйган. Афсуски, шу туфайли, Босим камбағал ва йўқсил кишилар қандай ҳаёт кечиришлари давоми...

3089 05:00 / 16.02.2017
Аудиолар

131375 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51867 14:35 / 11.08.2021