1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (3-қисм)

05:00 / 16.02.2017 6760 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (3-қисм)

ФАРИШТАЛАР ҲАҚИДА

 

Ассалому алайкум, шириндан-шакар дилбандларим! Ўтган машғулотда берилган калимани ёдлаб бўлдингизми? Қани, айтиб беринг-чи! Барокаллоҳ! Жуда яхши ёдлабсиз.

Энди сизга Аллоҳнинг фаришталари ҳақида гапириб бераман. Эҳтимол, бобо ёки бувингиздан, ота-онангиздан «фаришта» сўзини эшитгандирсиз? Уламрни «малаклар» ҳам дейишади.

Фаришталар ер устида, осмонда ва еру осмон оралиғида учиб юришади. Унда нега бизга кўринмайди деяпсизми? Бунга ҳайрон бўлманг. Масалан биз ҳаводан (кислороддан) нафас оламиз, лекин уни кўрмаймиз-ку! Электр қувватидан уйдаги лампочкалар ёнади, аммо электрни кўрмаймиз-ку! Радио тўлқини антенна орқали келиб гапиради, бироқ уни ҳам кўрмаймиз-ку! Шунга ўхшаб фаришталар ҳам нурдан яралгани учун кўзимизга кўринишмайди. Лекин биз уларни кўрмасак ҳам борлигига ишонамиз.

Фаришталар Аллоҳнинг буйруқларини бажаришади. Улар овқат ҳам емайди, ухламайди, сўзлашмайди. Ёмон ишларни қилишмайди. Доимо Аллоҳга ибодат (хизмат) қилишади. Уларнинг сони шунақанги кўпки, буни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким айтиб беролмайди. Фаришталарнинг энг улуғлари тўртта: Жаброил, Азроил, Микоил, Исрофил. Жаброил Аллоҳнинг буйруқларини пайғамбарларга етказади. Азроил одамларнинг жонини олади. Микоил Аллоҳ берган ризқни одамларга тақсимлайди. Исрофил қиёмат бўлганини ҳаммага маълум қилади.

Ҳар бир одамнинг атрофида тўрттадан фаришта юради. Иккитаси унинг олди ва кетида юриб, турли фалокатлардан, гуноҳ ишлардан қайтариб туради. Иккитаси эса одамнинг яхши ишларини ҳам ёмон ишларини ҳам ҳеч қолдирмай ёзиб юради. Кейин ана шу ёзувларга қараб қиёмат куни ўша одамга ё мукофот, ёки жазо берилади.

Аллоҳнинг фаришталарига ишониш мусулмон фарзандининг иккинчи вазифаси. Шундагина у иймонли бўлади. Сиз ҳам буни доимо ёдда тутинг. Фаришталар ёзиб қўймаслиги учун асло ёмон ишларни қила кўрманг, хўпми?

 

FARISHTALAR HAQIDA

 

Assalomu alaykum, shirindan-shakar dilbandlarim! O’tgan mashg’ulotda berilgan kalimani yodlab bo’ldingizmi? Qani, aytib bering-chi! Barokalloh! Juda yaxshi yodlabsiz.

Endi sizga Allohning farishtalari haqida gapirib beraman. Ehtimol, bobo yoki buvingizdan, ota-onangizdan «farishta» so’zini eshitgandirsiz? Ulami «malaklar» ham deyishadi.

Farishtalar yer ustida, osmonda va yeru osmon oralig’ida uchib yurishadi. Unda nega bizga ko’rinmaydi deyapsizmi? Bunga hayron bo’lmang. Masalan, biz havodan (kisloroddan) nafas olamiz, lekin uni ko’rmaymiz-ku! Elektr quvvatidan uydagi lampochkalar yonadi, ammo elektrni ko’rmaymiz-ku! Radio to’lqini antenna orqali kelib gapiradi, biroq uni ham ko’rmaymiz-ku! Shunga o’xshab farishtalar ham nurdan yaralgani uchun ko’zimizga ko’rinishmaydi. Lekin biz ularni ko’rmasak ham borligiga ishonamiz.

Farishtalar Allohning buyruqlarini bajarishadi. Ular ovqat ham yemaydi, uxlamaydi, so’zlashmaydi. Yomon ishlarni qilishmaydi. Doimo Allohga ibodat (xizmat) qilishadi. Ularning soni shunaqangi ko’p-ki, buni Allohdan boshqa hech kim aytib berolmaydi. Farishtalarning eng ulug’lari to’rtta: Jabroil, Azroil, Mikoil, Isrofil. Jabroil Allohning buyruqlarini payg’ambarlarga etkazadi. Azroil odamlarning jonini oladi. Mikoil Alloh bergan rizqni odamlarga taqsimlaydi. Isrofil qiyomat bo’lganini hammaga ma’lum qiladi.

Har bir odamning atrofida to’rttadan farishta yuradi. Ikkitasi uning oldi va ketida yurib, turli falokatlardan, gunoh ishlardan qaytarib turadi. Ikkitasi esa odamning yaxshi ishlarini ham, yomon ishlarini ham hech qoldirmay yozib yuradi. Keyin ana shu yozuvlarga qarab qiyomat kuni o’sha odamga yo mukofot, yoki jazo beriladi.

Allohning farishtalariga ishonish musulmon farzandining ikkinchi vazifasi. Shundagina u iymonli bo’ladi. Siz ham buni doimo yodda tuting. Farishtalar yozib qo’ymasligi uchun aslo yomon ishlarni qila ko’rmang, xo’pmi?


Ahmad MUHAMMAD


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Муаллиф муқаддимаси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва аҳлларига салоту саломлар давоми...

11196 18:01 / 22.11.2017
Холид кучли, жуда қўрқмас бола. Стулни бир қўли билан уни букмасдан туриб кўтара оладиган кучи бор эди. Мактабда спортнинг кураш тури билан шуғулланарди. Ҳеч ким давоми...

3141 05:00 / 16.02.2017
Қадим замонда бир ҳукмдор юртини айлангани чиқибди. Одамлар таниб қолмаслиги учун юз кўринишини ўзгартириб ёнига бир ходимини ҳам оливолибди. Ҳукмдор унинг халқи давоми...

3380 05:00 / 16.02.2017
Рамзий кичик ёшли бола. Ҳар куни далада ишлайдиган отасига тушлик овқат ташийди. Бир куни узоқ тепаликдаги қоялар бағрида шакли ноаниқ бир нарсани кўрди. Шунда давоми...

3117 05:00 / 16.02.2017