1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар
Ким рамазоннинг ярмини чиройли суратда адо қилган бўлса, ойнинг қолган қисмида ҳам мукаммалликни таъминласин. Ким ўтган ярмида камчиликка ва дангасаликка йўл қўйган бўлса, тавба ва тузатишни ўзига лозим тутсин.

3422 18:59 / 17.06.2017
Бировни шижоатлантиришга қурбинг етмадими, энди унинг ихтиролари барбод бўлишига сабаб бўлиб қолма

3422 08:45 / 28.11.2017
.Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир, оятини ўқисам, энг қийин мушкуллар ҳам ўзўзидан йўқ бўлиб кетади Бақара сураси, 20оят.

3420 08:55 / 07.01.2018
Одамлар орасида фаҳш нарсаларни тарқатишдан ҳазир бўл.Улар ўз юкларини ҳам, ўз юклари билан бирга бошқа юкларни ҳам кўтарадилар ва албатта, қиёмат кунида тўқиб олган нарсалари ҳақида сўраладилар, Анкабут сураси, 13оят.

3420 08:35 / 05.01.2018
Чиройли из қолдирмадингми, ёмон из ҳам қолдирма. Ёмонлик билан тилга олинганингдан кўра умуман эсга олинмаганинг яхши.

3419 09:10 / 16.12.2017
Ким ҳақиқий дуо қилиб, чинакам гўзал сабр қила олса, бўлиши мумкин эмас деб ўйлаганлари ҳам ўнгидан келаверади.

3419 10:30 / 08.03.2018
Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ .Кимки одамларга молидан улашиб, егулиги ва ичимлигидан эҳсон қилиш билан тасалли, ёрдам бера олмаса, у ҳолда очиқ юзлик билан ёки давоми...

3419 20:33 / 20.03.2021
Жисмнинг роҳати оз овқатланишда.Нафснинг роҳати гуноҳни озайтиришда.Қалбнинг роҳати эътиборнинг озлигида.Тилнинг роҳати оз гапиришда.Али ибн Абу Толиб

3418 06:05 / 22.09.2018
Мўмин кишининг сендан оладиган насибаси уч нарса бўлсинФойданг тегмадими, ҳеч бўлмаса зарар берма.Хурсанд қила олмадингми, ҳеч бўлмаса хафа қилма.Мақтамадингми, ҳеч бўлмаса ёмонлама.

3417 09:00 / 17.10.2017
Фақат рамазон ойида Аллоҳни танийдиган қавм мунча ҳам ёмон деб, баъзи одамлар айтишади. Мен эса quotРамазон ойида Аллоҳни таниб, ундан кейин Аллоҳни танишлари янада давоми...

3415 18:57 / 17.06.2017
Агар рамазон ойи кирса имом ЗуҳрийquotУшбу рамазон ойи Қуръон тиловат қилинадиган ва овқат улашиладиган ойquot, деб айтардилар.

3411 01:14 / 31.05.2017
Биздан комилликка етишиш талаб қилинган эмас, унга интилиш талаб қилинган.

3406 07:40 / 08.01.2018