1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (14-қисм)

05:00 / 16.02.2017 5250 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (14-қисм)

ҲАЛОЛ, ПОК БЎЛИНГ

 

Ассалому алайкум, кўзимнинг нури, қалбимнинг сурури бўлган азиз болакайларим! Бугунги дарсимиз ҳалол, пок бўлиш ҳақида. «Ҳалол» дегани ўзи нима? Мусулмонларга ейишга ижозат берилган озиқ-овқатларни «Ҳалол» деб атаймиз. Масалан, одам ишлаб, меҳнат қилиб пул топса, шунга овқат, кийим, китоб сотиб олса, шу ҳалол бўлади. Бировни алдаб, қўрқитиб пулини тортиб олиб ишлатса, бу ҳаром, яъни фойдаланишга ярамайдиган бўлади. Чунки Аллоҳ таоло биз – мусулмонларга ҳалол ризқ берган. Шунинг учун доим ҳалол нарсаларни истеъмол қилишимиз керак. Ҳазрати Пайғамбаримиз ҳам ҳалол меҳнат қилиб, шунинг орқасидан оила боқишга буюрганлар. Хўш, мусулмон кишилар учун нима нарсалар ҳаром (яроқсиз) ҳисобланади? Ислом дини шариати йиртқич ҳайвонлар ва паррандалар гўштини, ҳалол ҳайвонларнинг қонини, баъзи бир яроқсиз аъзоларини, ўзи ўлиб қолган ҳайвонлар гўштини, чўчқа-тўнғиз гўштини, Аллоҳнинг номини айтмай сўйилган ҳайвон гўштини, динсиз одамлар сўйган ҳайвон гўштини ейишни таъқиқлаган.

Яна динимиз ароқ-вино каби маст қиладиган ичимликларни ичиш, гиёҳвандлик (наша), қиморбозлик, бузуқлик каби ишларни ҳам ҳаром деб ҳисоблайди. Бу ишларни қилганлар қаттиқ гуноҳкор бўлишади. Мусулмон болалар, айниқса, ичкилик ва нашавандлик балосидан эҳтиёт бўлишлари керак. Булар соғлиққа, оилага, жамиятга жуда катта зарар етказади. Ҳаттоки, бошқалар шундай ишлар билан шуғулланаётган жойга яқин ҳам борманглар, хўпми, дўмбоқчаларим?!

Юқорида ҳалол ва ҳаром нима эканлигини тушуниб олдик. Энди поклик нима эканлигини айтиб берайин. Динимиз талабига кўра мусулмон болалари ҳамиша тоза ювинган, тоза кийинган, покиза бўлишлари керак. Чунки пок одамдан ёмонлик чиқмайди. Покиза юрсангиз табиатингиз ҳам равшан бўлади. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг «Поклик – иймон белгиси» деган сўзлари бор. Поклик яна намоз учун ҳам керак. Намоз ўқишдан олдин ўзингиз таҳорат олиб покланган бўлишингиз, кийим-бошларингиз, жойнамозингиз тоза бўлиши керак.

Покиза бўлиш учун нима қилиш керак? Аввало ҳожатхона одобларини билиб олинг. У ерга кирганда қиблага қараб ёки орқа қилиб ўтирилмайди. У жойда гапирилмайди, бирор нарса ўқилмайди. Бошяланг, оёқяланг кирилмайди. Дуч келган жойларга, яъни ариқ атрофига, ахлатхона, қабристонларга ҳожат ушатиб бўлмайди. Ҳожатхонадан чиқаётганда булғанч жойларни чап қўл билан ювиб тозалайсиз.

Мусулмон болалар мисвок (тиш чўткаси) билан ҳар куни эрталаб ва кечқурун тишларини ювадилар. Таҳорат қилганда қўл ва оёқ бармоқлари орасини, бурунни, айниқса яхшилаб тозалайдилар. Ҳар жума куни баданининг ҳамма ерига сув етказиб покланадилар. Буни «Ғусл» дейилади. Қулоғингизга яна бир гапни айтиб қўяй: яқинда улғайиб, йигитча бўлиб қолганингизда уйқудан турганда ёки кўча-кўйларда булғаниб қолишингиз мумкин. Буни катталар «Эҳтилом» дейишади. Шунақа пайтда ҳам дарров ғусл қилиб олинг, хўпми?! Ўша катта бўлган пайтингизда қўлтиқда ва киндик остида мўйлар пайдо бўлади. Улардан ҳам ўзингизни тозалайсиз. Яна сал ўсиши билан оёқ-қўл тирноқларини олиб турасиз. Қизчаларга қандай покланишни оналари тушунтириб беришади. Юқоридаги вазифаларнинг ҳаммаси пок бўлишнинг белгиси. Уларни доимо бажаришни Пайғамбаримиз ҳаммамизга буюрганлар. Шунинг учун у кишини хурсанд қилмоқчи бўлсак, айтганларини сўзсиз бажариб юришимиз керак. Ҳалол, пок бўлиб, у кишини мамнун қилишга интилинг, хўпми, ширинтойларим?!

 

 

ON TO’RTINCHI SABOQ

HALOL, POK BO’LlNG

 

Assalomu alaykum, ko’zimning nuri, qalbimning sururi aziz bolakaylarim! Bugungi darsimiz halol, pok bo’lish haqida. «HaloI» degani o’zi nima? Musulmonlarga yeyishga ijozat berilgan oziq-ovqatlarni «Halol» deb ataymiz. Masalan, odam ishlab, mehnat qilib pul topsa, shunga ovqat, kiyim, kitob sotib olsa, shu halol bo’ladi. Birovni aldab, qo’rqitib pulini tortib olib ishlatsa, bu harom, ya’ni foydalanishga yaramaydigan bo’ladi. Chunki Alloh taolo biz – musulmonlarga halol rizq bergan. Shuning uchun doim halol narsalarni iste’mol qilishimiz kerak. Hazrati Payg’ambarimiz ham halol mehnat qilib, shuning orqasidan oila boqishga buyurganlar. Xo’sh, musulmon kishilar uchun nima narsalar harom (yaroqsiz) hisoblanadi? Islom dini shariati yirtqich hayvonlar va parrandalar go’shtini, halol hayvonlarning qonini, ba’zi bir yaroqsiz a’zolarini, o’zi o’lib qolgan hayvonlar go’shtini, cho’chqa-to’ng’iz go’shtini, Allohning nomini aytmay so’yilgan hayvon go’shtini, dinsiz odamlar so’ygan hayvon go’shtini yeyishni ta’qiqlagan.

Yana dinimiz aroq-vino kabi mast qiladigan ichimliklarni ichish, giyohvandlik (nasha), qimorbozlik, buzuqlik kabi ishlarni ham harom deb hisoblaydi. Bu ishlarni qilganlar qattiq gunohkor bo’lishadi. Musulmon bolalar, ayniqsa, ichkilik va nashavandlik balosidan ehtiyot bo’lishlari kerak. Bular sog’liqqa, oilaga, jamiyatga juda katta zarar yetkazadi. Hattoki, boshqalar shunday ishlar bilan shug’ullanayotgan joyga yaqin ham bormanglar, xo’pmi, do’mboqchalarim?!

Yuqorida halol va harom nima ekanligini tushunib oldik. Endi poklik nima ekanligini aytib berayin. Dinimiz talabiga ko’ra musulmon bolalari hamisha toza yuvingan, toza kiyingan, pokiza bo’lishlari kerak. Chunki pok odamdan yomonlik chiqmaydi. Pokiza yursangiz tabiatingiz ham ravshan bo’ladi. Rasululloh alayhissalomning «Poklik – iymon belgisi» degan so’zlari bor. Poklik yana namoz uchun ham kerak. Namoz o’qishdan oldin o’zingiz tahorat olib poklangan bo’lishingiz, kiyim-boshlaringiz, joynamozingiz toza bo’lishi kerak.

Pokiza bo’lish uchun nima qilish kerak? Avvalo hojatxona odoblarini bilib oling. U yerga kirganda qiblaga qarab yoki orqa qilib o’tirilmaydi. U joyda gapirilmaydi, biror narsa o’qilmaydi. Bosh yalang, oyoq yalang kirilmaydi. Duch kelgan joylarga, ya’ni ariq atrofiga, axlatxona, qabristonlarga hojat ushatib bo’lmaydi. Hojatxonadan chiqayotganda bulg’anch joylarni chap qo’l bilan yuvib tozalaysiz.

Musulmon bolalar misvok (tish cho’tkasi) bilan har kuni ertalab va kechqurun tishlarini yuvadilar. Tahorat qilganda qo’l va oyoq barmoqlari orasini, burunni, ayniqsa, yaxshilab tozalaydilar. Har juma kuni badanining hamma yeriga suv yetkazib poklanadilar. Buni «G’usl» deyiladi. Qulog’ingizga yana bir gapni aytib qo’yay: yaqinda uig’ayib, yigitcha bo’lib qolganingizda uyqudan turganda yoki ko’cha-ko’ylarda bulg’anib qolishingiz mumkin. Buni kattalar «Ehtilom» deyishadi. Shunaqa paytda ham darrov g’usl qilib oling, xo’pmi?! O’sha katta bo’lgan paytingizda qo’ltiqda va kindik ostida mo’ylar paydo bo’ladi. Ulardan ham o’zingizni tozalaysiz. Yana sal o’sishi bilan oyoq-qo’l tirnoqlarini olib turasiz. Qizchalarga qanday poklanishni onalari tushuntirib berishadi. Yuqoridagi vazifalarning hammasi pok bo’lishning belgisi. Ularni doimo bajarishni Payg’ambarimiz hammamizga buyurganlar. Shuning uchun u kishini xursand qilmoqchi bo’lsak, aytganlarini so’zsiz bajarib yurishimiz kerak. Halol, pok bo’lib, u kishini mamnun qilishga intiling, xo’pmi, shirintoylarim?!


Ahmad MUHAMMAD


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбек халқининг ўз руҳий қиёфаси, миллий хусусияти, миллий ҳарактери, миллий туйғуси, мижози, хулқатвори, аҳлоқи, диди, таъби алоҳида ажралиб туради. Бола аҳлоқини, давоми...

68111 05:00 / 15.02.2017
Алийя ўзига бино қўйган мағрур қиз. Отасидан ажрагандан кейин бошқа қизлар билан қайта алоқа боғламади. Саройларининг боғида ўзи юриб, ўзи билан ўзи ўйнарди. Ён давоми...

3339 05:00 / 16.02.2017
Бир вақтлар бир шаҳарда жиноятчиларни ваҳшийларча жазолаш усули бўлган экан. У шаҳар ахолиси жиноятчиларни оч қолган шерларга талатишар экан. Одамлар йиғилиб шу давоми...

3750 05:00 / 16.02.2017
Маълумки, Қуръони карим Аллоҳнинг Каломи сифатида инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи китобдир. Шундай экан фарзандларни комил инсон бўлиб вояга давоми...

3131 05:00 / 15.02.2017