1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Маккада халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилади

07:27 / 24.01.2019 2637 pdf Ўқиш режими + -

Ушбу Қуръон мусобақаси шу пайтгача ўтказиб келинаётган мазкур йўналишдаги мусобақалардан мукофот пулининг қимматлигиги билан ажралиб туради. Ajel.sa сайтининг хабар беришича, Рамазон ойида Маккаи Мукаррамада “Энг чиройли Қуръон тиловати халқаро мукофоти” унвони учун Қуръон мусобақаси ўтказилади. Ушбу танлов Қуръони карим бўйича ўтказилаётган мусобақаларнинг орасида мукофоти энг қимматлиси бўлади. Мусобақа якунида 1-ўрин учун 5 миллион, 2-ўрин учун 2 миллион, 3-ўрин учун 1 миллион ва 4-ўрин учун 500 мин Саудия риёли мукофот қилиб берилади. Ҳақиқатан ҳам, бу шу кунгача Қуръон мусобақалари ғолиблари учун берилаётган мукофотларнинг ичида энг қимматлиси ҳисобланади. Мусобақа Рамазон ойида дунёнинг етук олимларининг бевосита назорати остида ўтказилади.

Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилда ҳам диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 20 июндан 20 июлга қадар давом этади. Абитуриентлар ўрта махсус ислом таълим давоми...

1429 09:19 / 08.06.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 20202021 давоми...

1638 16:45 / 11.08.2024
Ислом динига нисбатан кескин муносабатлар билдираётган Буюк Британия фуқароси Томми Робинсоннинг Facebook ва Instagramдаги саҳифалари ёпиб қўйилди, деб хабар беради давоми...

3348 06:00 / 28.02.2019
Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги .Ҳаж2022, мавсумида, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион давоми...

3194 13:45 / 12.04.2022
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021