1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Термизий номидаги ислом институти ташкил этилди

21:45 / 11.08.2024 1588 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020-2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023-2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.

Ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида Имом Термизий номидаги ислом институти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади. 

Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024-2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинади. Ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йил 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади. 

Абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
 таълим муассасаси ректори номига ариза;
 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).

Абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича қабул имтиҳонларини топширадилар:
 Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл
 Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (ижодий имтиҳон) 63 балл
 Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл

Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади. 

Маълумот ўрнида:
Таълим муассасасига ҳужжат топшириш учун  абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Қабул имтиҳонларини ўтказиш санаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойи арафасида чиқарилган, Каъба рельефи акс этган 20 граммлик тўртбурчак олтин нишон Уэлс мусулмонлари кенгаши билан маслаҳатлашган ҳолда, Буюк давоми...

1706 13:30 / 16.03.2023
Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаЎзбекистон Республикаси ПрезидентинингқарориТобора ривожланиб, чирой очиб бораётган жонажон Ватанимизда давоми...

4386 07:10 / 02.05.2019
Масжидул Ҳаромга имконияти чекланган зиёратчиларнинг ҳаракатланиши учун 8000 та оддий ва электр аравачалар келтирилди.Ташриф буюрувчи зиёратчилар аравачаларни давоми...

2207 13:59 / 17.12.2021
Янги ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланди. Қуйида .Қабул2020, билан боғлиқ саволларга жавоб берилган.Тошкент ислом институтига кимлар ҳужжат топшира давоми...

4913 09:39 / 16.06.2020