1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Михсиз қурилган масжид

08:45 / 24.01.2019 5237 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёда биронта темир михсиз барпо этилган масжидлар жуда ҳам кам топилади. Шулардан бири Қозоғистоннинг Олма ота вилояти, Жаркент шаҳрида жойлашган жомеъ масжиддир.

“Жаркент масжиди” деб ном олган ушбу мусулмонлар ибодатхонаси 1895 йилда хитойлик меъмор Хон Пик томонидан барпо этилган.  Ушбу тарихий обида ўзида Хитой ва Марказий Осиё меъморчилиги санъатини ўзида мужассамлаштирган.

Намоз ўқиш хонаси 1000 кишига мўлжалланган мазкур масжиднинг умумий майдони 28х54 м, баландилиги 14.5 м, минорасининг баландлиги эса 19 м. ташкил этади.  Минора 52 та устун билан ўралган. Бинонинг ташқи ва ички қисми фақат ёғоч ўймакорлиги ва буёқлар билан безатилган. Масжиднинг деворлари тахтадан ясалган бўлиб, томи қалайдан. Ва албатта, бу иношоотнинг барпо этилишида бирорта ҳам темир мих ишлатилмаган. Масжид ҳозир ҳам энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан ҳисобланади.

Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
Тақдирнинг тақозоси билан йигит, узоқ Шарқнинг Сахалин ўлкаларида қамоқ жазосини ўтарди. Шароит оғир, обҳаво жуда ҳам совуқ. Лекин йигит тақводор, Аллоҳдан давоми...

5774 20:01 / 04.01.2020
12бобФақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар Инсон илм ўрганиши билганига қаноатланиб қолмаслиги керак. Чунки Аллоҳ таоло дейди.Айтинг биладиган зотлар билан давоми...

1613 19:00 / 25.10.2020
Баъзи ёмон жинларнинг одамларга таъсири бўлиши мумкин, дейишади уламоларимиз. Бунда кўпроқ одамнинг ўзи айбдор бўлади. Жинлар одамлардан ўзларига ишонганларига, давоми...

6670 09:11 / 31.10.2018
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврида одамлар қаҳатчиликка учрашди. Аҳвол жуда оғирлашгач, Абу Бакр розияллоҳу давоми...

2265 08:00 / 07.12.2020