1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳурларнинг маҳри

17:15 / 19.01.2019 4676 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Иймон келтириб яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор. Қачон ўша боғларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар, "илгари тотиб кўрган нарсамизку", дейишади. Зеро, уларга сурати бир-бирига ўхшаш мевалар берилади. Ва улар учун жаннатда покиза жуфтлар бордир. У зотлар жаннатда абадий қолажаклар" (Бақара, 25).

Ҳаким Термизий "Наводирул усул"да келтиради: АбуМасъ-уд Ғифорий айтди: "Аллоҳ таоло: "Чодирларда асралган ҳурлар", дея сифатлагани яхлит дурдан ўйиб ишланган чодирлардаги ҳурлардир. Улардан ҳар бирининг етмиш хил зийнати бор, у зийнатларнинг биридаги ранг бошқасида такрорланмайди. Уларга етмиш хил ҳид берилади, бир ҳид бошқасида такрорланмайди. Уларда ҳар бир аёл учун дур ва ёқутдан ўйилган етмишта сўри бўлади. Ҳар бир сўрида етмишта тўшак, ҳар бир тўшакда болишлар бор. Ҳар бир аёлга етмиш минг қиз ва бола хизмат қилади, уларнинг қўлида турли хил таомлар солинган олтин ликопчалар бор. Таомларнинг лаззати ҳам бир-бириникидан ўзгача. Унинг жуфтига ҳам шунинг мисли берилади. Қизил ёқутдан бўлган сўри устида ёқутдан ишлов берилган иккита билакузук бор. Бу неъматлар рамазон ойида тутилган рўзанинг ҳар бир куни учундир".

Миқдам ибн Маъдикарибдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳнинг ҳузурида шаҳид учун олти хислат бор... Унга ҳурлардан етмиш иккитаси никоҳлаб берилади" (Термизий ривояти).

Бу хабарлар Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисдаги ҳар бир жаннатийга бериладиган иккита аёл дунё аёлларидан эканини қувватлайди.

Яҳё ибн Муоз айтади: "Дунёни тарк қилиш қаттиқдир, лекин жаннатни йўқотиш унданда қаттиқ. Охиратнинг маҳри дунёни тарк қилишдир".

Ҳури ийнларнинг маҳри масжидларни супириб-тозалаш экани ҳам айтилган. Бу ҳақда Анас розййаллоҳу анҳунинг ҳадисларида келади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айт-дилар:

"Ҳурларнинг маҳри масжидларни супиришдир".

Абу Қарсофа ҳам: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Масжиддан ахлатни чиқариб ташлаш ҳури ийнларнинг маҳридир", деганларини эшитдим", дейди.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ҳурларнинг маҳри бир неча ҳовуч хурмо ва бир неча бурда нондир" (Буни Саълабий ҳам зикр қилган).

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар: "Одам боласининг қизига жуда кўп мол эвазига уйланасизлар, ваҳолангки, ҳурларни бир луқма таом, бир дона хурмо ва битта кийим эвазига тарк қиласизлар (яъни, ҳурга эришиш учун садақа қилиб турмайсизлар)".

Саҳнундан ривоят қилинади: "Мисрда Саид исмли киши бор эди. Унинг онаси обида аёл эди. Саид агар кечаси намозда қоим бўлса, онаси ҳам орқасидан турарди. Агар уйқуси келиб, мудроқ босса, онаси: "Эй Саид, дўзахдан қўрқадиган, гўзал ҳурларга уйланадиган инсон ухламайди", дер, шунда Саид яна тетик ҳолда ибодатини давом эттирар эди".

Собитдан ривоят қилинади: "Отам ярим кечаси жуда кўп ибодат қиларди, айтардики: "Бир куни кечаси тушимда дунё аёлларига ўхшамайдиган ўта гўзал қизни кўрдим ва унга: "Сен кимсан?" дедим. У: "Ҳурман" деди. "Менга хотин бўл", дедим. У: "Аллоҳ томонидан мени ўзингга никоҳлаб ол ва маҳримни бер", деди. "Маҳринг нима?" деб сўрадим. У: "Кўп таҳажжуд", деди".

Шоирлар: "Эй ҳурларга гўшангада никоҳланувчи, эй қадри баланд ҳурларни талаб қилувчи, бепарво бўлма, ғайратингни сусайтирма, унга етишишда сабрли бўл. Инсонларни тарк қил, улар билан алданиб қолма. Кечалари намозда қоим тур, кундузлари тонг отганда соим бўл, мана шулар ҳурларнинг маҳридир. Чунки агар кўзинг уларнинг кутиб олишини, кўкраклари-ю нозланиб қарашларини, дудоқлари-ю қоматларини кўрса, шубҳасиз, бу дунёдаги кўраётган барча хурсандлигу ўйин-кулгуларинг, роҳату фароғатларинг арзимас эканини билиб қоласан", деган маънода жуда чиройли шеърлар битишган.

Қори Музар айтади: "Бир куни кечаси Қуръон ўқиётганимда мени уйқу босди. Сўнг ухлаб қолдим. Шунда тушимда бир жорияни кўрдим, унинг юзи тўлин ойдек гўзал, қўлида бир қоғоз бор эди. Менга: "Қуръон ўқияпсанми, эй шайх?" деди. "Ҳа", дедим. У: "Мана буни ўқи", деди. Қоғозни олиб очдим, унда нимадир ёзилган эди. Аллоҳга қасамки, шу заҳоти уйғониб кетдим, унда нима ёзилганини ҳеч эслай олмадим".

Молик ибн Динор айтади: "Мен кечаси Қуръон ўқир эдим. Бир куни ўқиётиб, ухлаб қолдим ва тушимда ҳусну жамолда тенгсиз жорияни кўрдим. Унинг қўлида бир парча қоғоз бор эди. У менга: "Қуръон ўқишни яхши кўрасанми?" деди. Мен: "Ҳа", дедим. Шунда у менга ўша қоғозни берди. Унда ушбу байтлар битилган эди: "Уйқу сени жаннатдаги осойишталик ва гўзаллардан машғул қилиб қўйди. У ерда абадий яшайсан, ўлим йўқ ва чодирларда гўзаллар билан ўйин-кулгу қиласан. Уйқудан воз кеч, албатта, кечаси Қуръон ўқиш уйқудан яхшидир".

Имом Қуртубийнинг «Тазкира»сидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрати Алининг набираси Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин одамлар таниб қолмаслиги учун тунда қиёфасини ўзгартириб, амакиваччасининг уйига келиб, сақада қилиб кетар давоми...

2699 10:10 / 03.11.2018
Саъид ибн Мусайябдан .Ҳажжожга нима бўлдики, сизга одам жўнатмаяпти ёки сизни безовта қилмаяпти, ёки ҳаммага зулм қила туриб, сизга озор бермаяпти, деб сўрашди. давоми...

1528 07:10 / 24.07.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган.Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим, Зориёт сураси, 56оят.Биз бу дунёга ибодат қилиш давоми...

1412 15:19 / 27.10.2020
таржимаи ҳолСамарқандда давом этаётган .Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусидаги халқаро конференциянинг мартабали давоми...

2399 09:03 / 05.03.2020