1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Саломатлик учун зарарли нарсалар – ҳаром

08:30 / 15.01.2019 2681 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда соғлиқни сақлаш йўлида кўрилган чораларнинг энг муҳими инсон саломатлиги учун зарарли бўлган нарсаларнинг ҳаром қилинишидир. Ҳозирги кунга келиб соғлиқни сақлаш бўйича анча муваффақиятларга эришилган бўлса ҳам, ушбу соҳада, яъни инсон соғлиғи учун зарарли бўлган нарсаларнинг ҳаром қилинишида бирор дин Ислом диничалик  деярли ҳеч нарса қила олгани йўқ.

Исломда эса бу масала бир минг беш юз йил илгари ҳал этилган.

Аллоҳ таоло Моида сурасида шундай деб марҳамат қилган:

ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ

«Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва нафрат солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни истайдир. Энди тўхтарсизлар?! Аллоҳга итоат қилинг ва Расулга итоат қилинг ва ҳазир бўлинг! Агар юз ўгирсангиз, билингки, Расулимиз зиммасида очиқ-ойдин етказиш, холос» (91-92-оятлар).

Бу ояти каримада хамр билан қимор сабабли мусулмонлар орасида ўзаро адоват ва ёмон кўришлик пайдо бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Хамрнинг шахсга, оилага, жамиятга ва бутун инсониятга келтирадиган зарарлари ҳақидаги маълумотлар жуда ҳам кўп. Бу ҳақиқатларни мусулмон ҳам, кофир ҳам, худосиз ҳам, ҳатто ароқхўрнинг ўзи ҳам яхши билади.

Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Битъ» ҳақида сўралди. У асалнинг «набийзи»дир. Бас, у зот: 

«Ҳар бир ичимлик маст қилса, ҳаромдир», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Қадимги вақтда асалга сув аралаштириб, маълум муддат идишда сақлаб, хуштаъм набийз қилиб ичилар эди. Афтидан набийз тайёрланаётганда вақти ўтиб кетиб, асалнинг набийзи хамрга айланиб қолиш ҳоллари ҳам тез-тез учраб турганга ўхшайди. Шунинг учун баъзиларда «Асалнинг набийзини ичса бўладими, йўқми?» деган савол пайдо бўлиб қолган. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашган эди, умумий қоида бўладиган жавобни бердилар:

«Ҳар бир ичимлик маст қилса, ҳаромдир», дедилар.

Мана шу қоидани ҳар бир мусулмон яхшилаб ўрганмоғи ва амал қилмоғи лозим. Ичимликнинг номи, қандай идишда сақланганлиги ва яна бошқа сифатлари эмас, маст қилиш-қилмаслиги эътиборли. Ҳар қандай маст қилувчи ичимлик ҳаромдир. Чунки ундай нарсалар ўз ичувчисига кўплаб зарарлар келтиради. Жумладан, унинг соғлиғига футур етказади.

Ториқ ал-Жўъфий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан «хамр» ҳақида сўраганида у зот ул кишини у нарсадан қайтардилар ёки у нарсани тайёрлашини ёқтирмадилар. Шунда у: 

«Мен уни даво учун қиламан», деди.

«У даво эмасдир. У дарддир», дедилар».

Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилишган.

Саҳобалардан Ториқ Жўъфий розияллоҳу анҳу хамр тайёрлаш билан шуғулланар эканлар. Хамрнинг ҳаром қилингани ҳақида ҳукм собит бўлганидан кейин ҳамма нарса аён бўлди. Хамрга оид ишларни қилиш ҳам ҳаром қилинди. Лекин Ториқ Жўъфий розияллоҳу анҳу яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан хамр тайёрлаб сотиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида сўрадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини хамр тайёрлашдан қайтардилар. Аммо мазкур саҳобий хамрни мастлик учун ичишга тайёрламас эканлар, шунинг учун у зотга:

«Мен уни даво учун қиламан», дедилар.

Демак, Ториқ Жўъфийнинг саволи «Дардга даво учун хамр тайёрласа бўладими?» деган маънода экан. Худди шу савол ҳозиргача одамлар орасида тез-тез такрорланиб туради. Баъзилар «Даво учун бир оз хамр истеъмол қилса бўлар экан», деган гапларни ҳам айтишади. Хамр ҳақидаги бу саволнинг ҳақиқий тўғри жавоби эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жавобларидир:

«У даво эмасдир. У дарддир».

Демак, «Даво учун бир оз хамр истеъмол қилса бўлар экан», деган гап мутлақо асоссиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хамр даво эмаслиги ҳақидаги гаплари уни даволаниш мақсадида ҳам истеъмол қилиб бўлмаслигини англатса, хамрнинг дард эканини баён қилувчи гаплари эса илмий мўъжиза бўлиб чиқди. Хамрнинг кўпи ҳам, ози ҳам, маст бўлиш учун ичилгани ҳам, даво учун ичилгани ҳам дарддан иборат эканини илмий тажрибалар собит қилди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир маст қилувчи хамрдир. Ҳар бир хамр ҳаромдир», деганлар.

Шунинг учун маст қилувчи ичимликми, чекимликми, ҳидланадиганми ёки игна ёрдамида қабул қилинадиганми – ҳамма-ҳаммаси ҳаром. Уларнинг ҳаром қилинишининг асосий сабабларидан бири инсон соғлиғи учун зарарли бўлганидир.

“Соғлом бола” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баккор ибн Муҳаммад айтади .Ибн Авн тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришни орзу қилиб юрар эди. Ўлимидан сал олдин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни давоми...

1769 07:10 / 23.07.2019
Билгилки, бошқани мағлуб этиш, мот қилиш, одамлар олдида фазилат ва шарафни кўрсатиш мақсадида мунозара қилиш Аллоҳнинг ҳузурида мазмум, иблис наздида эса, маҳмуд давоми...

1622 17:30 / 21.05.2019
Абу Алидан ривоят қилинади .Қотиъийнинг онаси вафот этди. У онасини Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳнинг ёнига дафн қилди. Бир неча кундан сўнг тушида онасини кўриб, давоми...

2778 08:00 / 09.07.2020
ИнтервьюТошкент Ислом институти катта ўқитувчиси, .Новза, жоме масжиди имом хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов билан суҳбатndash Домла, янги ўқув йили арафасида турибмиз, давоми...

1815 15:09 / 23.09.2020