1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мўмин мўминга озор бермас

11:00 / 11.01.2019 3686 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом дини мўмин-мусулмонлар турли шахсий ва ижтимоий муносабатларда бир-бирларига озор бермасликларига даъват этади. Акс ҳолда қаттиқ гуноҳкор бўлиб қолишлари таъкидланади.

Аллоҳ таоло «Аҳзоб» сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ

«Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устиларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар» (58-оят).

Ҳеч бир айбсиз мўмин эркак ва мўмина аёлга озор берганлар катта гуноҳ қилган бўладилар. Мўмин инсон Аллоҳ таолонинг ҳузурида энг қадрли инсондир. Аллоҳ таоло бошқа оятларда Ўзи мўминларнинг валийси эканини таъкидлаб, айтиб қўйган. Кимки мўмин инсонга озор берса, очиқ-ойдин бўҳтон қилган бўлади ва шунга яраша жазосини олади.

Имом ибн Абу Ҳотим ҳазрати Оишадан ривоят қилган ҳадисда айтиладики:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан:

– Аллоҳнинг наздида энг ёмон рибо нима? – деб сўрадилар. Улар:

– Аллоҳ ва Унинг Расули билади, – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Аллоҳнинг эътиборидаги энг ёмон рибо мусулмон одамнинг обрўсини тўкишни ўзига эп кўришдир, – дедилар».

Мўмин-мусулмонлар Аллоҳ таолонинг валийлари бўлганидан кейин, уларга озор берганлар, албатта, Аллоҳга озор берган бўлади. Аллоҳ таоло эса валийларига – мўмин бандаларига озор берганларни қандай жазолашни яхши билади.

Ҳадиси шарифларда Аллоҳ таолога ва охират кунига иймон келтирган киши азият беришнинг турли кўринишларидан сақланиши лозимлиги уқтирилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхшиликни гапирсин ёки жим турсин! Ким Аллоҳга ва охиратга иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин! Ким Аллоҳга ва охиратга иймон келтирган бўлса, меҳмонини эҳтиром қилсин!», – деганлар (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).

Бошқа бир ривоятда саҳобалардан бирлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, қайси мусулмонлар афзал саналади?» – деб сўради. Шунда У зот:

«Мусулмон  мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломат бўлган кишидир. Муҳожир – Аллоҳ таоло қайтарган нарсалардан ўзини тийган кимсадир», – деб жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ).

Шариатимиз бировга азият етказишдан қайтариш, азият берганга турли иқобларни белгилаши баробарида мўминлардан азиятни кетказганга жаннатни ваъда қилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган қавмлардан бир кишини хабарини бериб, шундай деганлар:

«Бир киши йўл устида ётган дарахт шохини олдидан ўтиб қолиб: «буни мусулмонлар(нинг йўли)дан олиб ташлайинки, уларга азият бермасин», – деган эди. Натижада ўша инсон жаннатга киритилди» (Муслим ривоят қилган). 

Динимизда киши атрофидаги инсонларга азият бермасликнинг ўзи ҳатто садақа қилганнинг савобига тенг экани айтиб ўтилган. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«Одамларга ёмонлик қилишдан тийилинг. Зеро бу ҳам сизга садақа бўлур», – дедилар (Муттафақун алайҳ).

Шуни унутмаслик лозимки, мўмин-мусулмонларнинг ўзаро бирдамликда ҳаёт кечиришлари, бир-бирларидан қийинчиликларни аритиш пайида бўлишлари ибодатларнинг афзали саналади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзим билан танишувrdquo туркумиданСеҳргарлар Мусо алайҳиссаломга Ҳассани биринчи бўлиб сен ташлайсанми ёки биз ташлайликмиrdquo ndash деганларида Сиз ташлангrdquo ndash давоми...

4851 09:30 / 01.05.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кечанинг зулмат бўлакларига ўхшаш фитналар келгунча амалларни қилиб қолишга давоми...

5160 13:40 / 15.02.2019
Бир солиҳ киши бор эди. У бирор мусибат ёки балога йўлиқиб қолса, .Бу ҳам яхшиликкадир,, деб қўяр эди. Бир куни бўри келиб, унинг хўрозини еб қўйди. Унга бу ҳақда хабар давоми...

2389 07:45 / 11.03.2019
Бир гўзал мўмина аёлдан қандай пардоз қилиши ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди .Лабларимни ростгўйлик билан бўяйман. Кўзларимни раҳмат, меҳршафқат билан давоми...

3644 07:06 / 25.12.2018