Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бугунги кунда юртимизда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарлари кириб бормаган хонадон йўқ ҳисоб. У зотнинг китоблари қўшни давлатларга, ҳатто Россияга, Жанубий Кореяга ҳам экспорт қилинмоқда, рус, инглиз, олмон тилларига таржима қилинмоқда.
Улуғ алломамиз охират дунёсига риҳлат қилганларидан кейин у кишининг щахсларига, ҳаёт йўлларига бўлган қизиқиш янада ортди. У киши ҳам ҳамма қатори мактабда, мадрасада, олийгоҳларда ўқиганлар, аммо қандай қилиб бу қадар олий даражаларга эришганлар? Ҳаёт синовларидан қандай ўтганлар? У зотнинг ота-оналари қандай инсонлар бўлишган? Оилалари, фарзандлари-чи?
Ушбу саволларга ҳазратнинг болаликларидан то ҳаётларининг сўнгги дамларигача бирга бўлган, ҳаёт ташвишлари ва қувончларини бирга бошидан кечирган укалари Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф баҳолиқудрат жавоб берганлар. Ушбу хотираларни ўқиб, бу буюк инсонни ўзингиз учун яна бир бор кашф этасиз деган умиддамиз.
Муаллиф: Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф
Номи: «Исломга бағишланган умр»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 184 бет
ISBN: 978-9943-5474-4-5
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
Мундарижа
Хотиранинг охири бўлмайди
Сўз боши
Болалик йиллари
Пайғамбарлар суннати
Мактаб даври
Дадамиз ҳақида
Онажоним, волидаи меҳрибоним
Талабалик
Дўстлар хотираси
Никоҳ тўйи
Илм истаб
Устоз-муаллим
Муфтийлик
Халқ вакили
Хорижда
Оғир жудолик
Онажоним, волидаи меҳрибоним!!!
Ватанга қайтиш.Илмий-ижодий фаолият
Келинг, ибрат олайлик
Дадажоним, падари бузрукворим
Яна бир оғир айрилиқ
Волидайн
Машҳур ибратли ҳикоя
Аллоҳнинг синови
Халқ хизматида
Ҳаёт саргузаштларга тўла
Шайх ҳазратларининг
улкан илмий мерослари
Шайх ҳазратлари таълиф этган китоблар
»Олтин силсила«
Дўст-ёрлар, жўралар
Ниҳоясиз хотиралар
»Мавтул олим – мавтул олам«