1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Исломни қабул қилган аёл

19:10 / 28.12.2018 4889 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломдек осон тушуниладиган ва кишини жасоратлантирадиган бошқа бир дин мавжуд эмас. Ҳаётда инсон руҳини роҳатга эриштирадиган, инсонга ўз ҳаётидан мамнун ҳолда умр кечиришни эҳсон қиладиган ва ўлгандан сўнг абадий саодатга муваффақ этадиган бирдан-бир дин Исломдир.

Инсон Аллоҳ таоло яратган турли махлуқлардан биридир. Муҳаққақ, бошқа махлуқлар билан орасида бир боғ мавжуддир. Инсон моҳият эътибори билан Аллоҳ таоло яратган махлуқларнинг энг мукаммалидир. Бундай фазилатга сабаб унинг руҳидир. Инсонни руҳи уни доимо янада юксакларга олиб чиқишга интилади-ю, руҳни поклайдиган ва юксалтирадиган бирдан-бир восита эса диндир.

Карлелнинг “Қаҳрамонлар ва қаҳрамонларга сиғинганлар” асаридан: “Инсоннинг дини – унинг қалби иймон келтирган бир хусус, унинг энг ёрқин сифатидир. Дин шундай бир нарсаки, инсоннинг қалбига тўғридан-тўғри кириб боради. Унинг дунёдаги фаолиятини белгилайди. Унинг вазифасини билдиради. Борар йўлини кўрсатади, унинг оқибатини белгилайди”.

Черстоннинг “Ўйлаб кўрилса” китобидан: “Дин бир инсоннинг ўз борлиғида ёки бошқаларнинг борлиғида нималар мавжуд эканлиги ҳақида қўлга киритгани энг олий ҳақиқатнинг ифодасидир”.

Ҳаётда ҳамма бир неча марталаб ўзи билмаган, тушуна олмаган ва изоҳлай олмаган масалалардга юзма-юз келади. Ана шундай масалаларни инсонларга изоҳлаб берадиган, унга иймон кучи ва эътиқод, ишонч бахш этадиган бирдан-бир ҳақиқат, шубҳасиз диндир.

Мен нима учун ислом динини дунёдаги динларнинг энг мукаммали ва ҳақи деб ишонаман? Буни шундай изоҳлайман:

Аввало Ислом улуғ ва ёлғиз Аллоҳдан бошқа маъбуд йўқлигини, Унинг туғилмаган ва туғилмаслигини ва Унга ўхшаш ҳеч бир яратувчи мавжуд эмаслигини маълум қилади. Аллоҳ таолонинг борлигини, бирлигини ва азаматини фақат Аллоҳ таолога муносиб бир азамат билан ифодалаган бошқа ҳеч бир дин мавжуд эмас. Қуръони каримда Ҳуд сурасининг 4-оятида:

“(Эй қулларим!) қайтишингиз фақат Менгадир. Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир”.

Исро сурасининг 55-оятида эса: “Аллоҳ кўклардаги ва ердаги махлуқотларнинг ҳолини энг яхши билгувчидир” дея марҳамат қилинади.

Қуръони каримнинг бошқа барча сураларида доимо Унинг ёлғиз яратувчи эканлигидан, абадий эканлигидан, ҳар нарсанинг Унга маълум эканлиги, энг тўғри ҳукм чиқарадиган ҳоким, энг улуғ мададкор, энг марҳаматли ҳолиқ, энг буюк афв этувчи эканлиги ҳақида сўз юритилади. Буларни ўқиган сайин инсоннинг Аллоҳ таолого қандай яқинлашишини, Унинг қаршисида қандай ожиз қолишини ва Унинг лутфига қандай сиғинишни Сизга таърифлашдан ожизман.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримнинг Ҳадид сураси 57-оятида шундай марҳамат қилади: “Билингки, Аллоҳ ер юзини (қурғоқчилик билан) ўлдиргандан сўнг “ёмғир билан) тирилтирур. (Ўлик қалбларни ҳам худди шунингдек зикр ва тиловат билан тирилтиради). Тафаккур қиларсиз, дея буларни очиқ далиллар билан сизга баён этдик”.

Бу муқаддас сўзларни ўқигандан сўнг инсон ўзининг улуғ Яратувчисига қандай ишонмаслиги ва Унга сиғинмаслиги мумкин? Булар инсон ҳаёти бўйича устида уни муҳофаза этадиган сўнгсиз марҳаматли бир Ҳолиқнинг мавжудлигини ҳис этиб ҳузурида бўлиши ва Ҳақ йўлдан юриши учун наҳотки кифоя қилмайди?

Ислом ўзининг ҳақ дин экани ва ўзидан аввал келган динларнинг ҳамма яхши жиҳатларини мужассам этганини очиқ-ойдин маълум қилади. Бу ҳақиқатни муқаддам китоб – Қуръони карим ҳам тасдиқлайди. Ҳақиқатда агар Аллоҳ таоло билан бандаси ўртасида мунтазам бир муносабат тузиши, жисмоний ва руҳоний хусусиятларни оҳангли равишда ўзаро бирлаштиришни, дунё ва охиратда ҳузур ва ҳаловатда яшашни истасак, муҳаққақ, Ислом динини қабул қилмоғимиз лозим. Фақат ва фақат ислом йўли билан руҳ ва бадан камолотига эришиб бўлади.

Насронийлик эса, фақат руҳият ва виждон масаласи билан машғул бўлиб, бу динга мансуб бўлганларнинг елкасига улар кўтара олмайдиган маънавий ва виждоний масъулиятларини юклайди. Насоро дини инсонни гуноҳкор деб билади ва ундан ақл ва мантиққа мос келмайдиган каффоратлар талаб қилади. Бундан фарқли ўлароқ, ислом дини фақат севгига – Аллоҳ севгисига асосланади. Илм одамлари насроний динига мансуб инсонларнинг турли руҳий ҳолатларини тадқиқ этсалар, уларнинг зиммаларига юклатилган бу оғир масъулиятлар орасида балки Аллоҳ севгисидан бир парчагина топилар. Аммо ана шу бир зарралик севги асарини ҳам сонсиз хурофотлар орасида қандай ғойиб бўлганин кўриб ғамгин бўлишлари муқаррар.

Исломият эса бизга ёлғиз Аллоҳни севиб, Унга ибодат қилишимизни Унинг ризосига интилишимизни, фақат Унга итоатда бўлишимизни, бошқа томондан эса фақат ўз ақлимиз ва мантиқимизни ишга солиб йўл тутишимизни амр этади. Насронийликда бир зарра ҳақиқат қолган бўлса, Исломда ҳар нарса ҳақиқатга асосланади.

Исломият менга ҳақиқат йўлини кўрсатди ва жасорат берди. Дунёда ҳузур ва роҳатда яшамоқ, охиратда эса, саодатга эришмоқ учун мусулмон бўлишдан бошқа йўл йўқдир.

Масъуда Стинман (Англия)

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Инсон танасининг тахминан 60 фоизи, чақалоқ танасининг 75 фоизи сувдан иборат, эркак вужудида 47, аёлникида 30 литр атрофида сув бўлади. Бир инсон олтмиш йиллик давоми...

4821 17:09 / 13.07.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Бас, ким зарра вазнича яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра вазнича ёмонлик қилса ҳам кўрадир, Залзала давоми...

6260 14:00 / 02.07.2022
Ҳозирги кунда жамиятимизда турли хил расмрусмлар қаердадир кенг, қаердадир тор доираларда тарқалди. Улардан бири тўёнадир. Бу ҳам хозирга кунда расмиятчиликка давоми...

3152 09:48 / 04.09.2019
Форс подшоҳларидан бирига ошпаз таом олиб келиб, уни дастурхонга қўяётган эди, овқатнинг озгинаси подшоҳ тарафига тўкилиб кетди. Подшоҳнинг жаҳли чиққанини давоми...

1948 08:16 / 25.08.2020