1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дўзах олови бўлса нима қилардингиз?

07:00 / 15.12.2018 4058 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъиддан ривоят қилинади: “Абдуллоҳ ибн Марзуқ Маҳдий билан тўкин-сочинликда эди. Бир куни ўйин-кулги қилиб, хамр ичиб, пешин, аср, ва шом намозларини ўқимади. Жорияси ҳар намозни эслатиб турса ҳам қулоқ солмади. Ниҳоят, хуфтон вақти бўлганда жория бир чўғ олиб келиб, унинг оёғига ташлади. Абдуллоҳ додлаб юборди-ю, ғазабга тўлиб: “Бу нима қилганинг?” деб бақирди. Жория: “Бу дунё оловининг атиги бир чўғи-ку! Дўзах олови бўлса нима қилардингиз?” деди. Бу гап Абдуллоҳга чўғдан ҳам қаттиқ таъсир қилди. У узоқ-узоқ йиғлаб, сўнг намозга турди.

Абдуллоҳ жорияси айтган гапни узоқ тафаккур қилиб юрди. Ўйлаб-ўйлаб, охири мол-мулкидан воз кечсагина гуноҳларидан фориғ бўлиб, нажот топишини тушуниб етди. Жорияларини озод қилди, тижоратини тўхтатди, қолган мол-давлатини садақа қилиб юборди. Кўкат сотиб кун кўрадиган бўлди. У билан ўша насиҳатгўй жориясигина қолди. Жория Суфён ибн Уяйна билан Фузайл ибн Иёзни чақириб келди. Улар келганда Абдуллоҳ бошини биргина ғишт устига қўйиб ётган эди. Суфён ибн Уяйна: “Инсон бир нарсани Аллоҳ учун тарк қилса, Аллоҳ унинг ўрнига ниманидир бериши аниқ. Аллоҳ учун шунча мол-мулкингдан кечибсан, эвазига Аллоҳ сенга нима берди?” деб сўради. Абдуллоҳ: “Шу ҳолимга рози бўлиш неъматини берди”, деди.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
СаволЭҳсон қилиш ниҳоятда савоб эканлигини биламиз. Лекин бир савол борки, эҳсонни фақат мусулмонларга бериш керакми Ёки уни бошқа дин вакилларига ҳам берса давоми...

3878 13:30 / 25.02.2020
Иймонсиз, динсиз киши худди шамол эсиб турган жойдаги патга ўхшайди. У бирор бир ҳолатда қарор топмайди. Унинг йўналиши ҳам номаълумдир. У бирор жойда мустаҳкам давоми...

2576 13:13 / 03.08.2020
Оилада ёки жамиятда содир бўладиган каттакичик жанжалларни диққат билан кузатар эканмиз, уларнинг кўпчилигига асосан қўпол сўз ва ёмон муомала сабаб давоми...

6955 18:02 / 30.10.2018
Дам солиш дейилганда Аллоҳ таолонинг китоби Қуръони Карим оятларини ва Аллоҳ таолонинг исмларини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган давоми...

14963 09:20 / 16.10.2019