1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Саждада ўлим топган хитойлик

16:00 / 12.12.2018 5775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 (ҳаётий воқеа)

Бундан чамаси олти-етти ой аввал ўн киши Хитойдан Истанбулга келди. Улар яқинда исломни қабул қилиб мусулмон бўлишган ва энди умра сафарини ният қилиб йўлга чиқишган эди. Бири икки ой олдин, бири эса икки ҳафта аввал исломни қабул қилган йигитлар эди. Дин ҳақида, умра ҳақида билимлари йўқ. Истанбулда ўзларига диний билимга эга, араб тилини биладиган бир йўлбошчи топиш ниятида эдилар. Ният холис экан, йўлбошчи ҳам топилди. У бир вақтлар Хитойдаги зуғумлардан қочиб келган бир уйғур эди. Бўлиб ўтган воқеани ўша кишидан эшитамиз:

“Янги мусулмон бўлган бу хитой йигитлари билан йўлга чиқдик. Яхши дўст ҳам бўлиб олдик. Улар исломга тааллуқли бўлган ҳар бир эшитган нарсаларини катта бир ҳаяжон билан дарров бажаришга уринишар, ўрганишарди. Исломдан билимлари ҳаминқадар, ҳатто намозда ўқиладиган сураларни ҳам дуруст билишмас ва фақат “Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар” дейишарди, холос. Аввал Маккага бордик. Янги туғилган чақалоқ каби эдилар. Шодликларидан гоҳ кулишар, гоҳ йиғлашар эди.
Уларнинг исмларини ҳам ўзгартирдик, Муҳаммад (Чан Чинг), Ҳасан (Чун Фанг) бўлди. Ҳар бирига янги исми билан мурожаат қилардик. Аммо бу йигитларнинг ичида битта Муҳаммад исмлиси ғоятда ажралиб турарди. Уни зимдан, диққат билан кузата бошладим. Намоздан ҳар турганида кўзлари жиққа ёш бўларди. У бир куни мендан сўради:

– Динимизда ароқ ва шу каби нарсаларга қандай қаралади? Бу ҳақда бирон маълумот борми?

Мен шундай жавоб қилдим:

– Роббимиз ичкиликни ҳаром қилган. Унинг ичилиши ҳам, сотилиши ҳам, тарқатилиши ҳам ҳаром.

Яшаб турганимиз меҳмонхонага келдик. Муҳаммад Хитойга укасига қўнғироқ қилиб:

– Ароқ заводимизни ёп. Аллоҳнинг амри шундай экан. Биз бу амрга бўйсунишимиз шарт.

Укаси заводни бунчалик тез ёпа олмаслигини, ҳеч бўлсама бир-икки кун фурсат беришини сўради. Чунки акаси айтганидай қилса, бир неча минг доллар зарар қилар, шерикларини ҳам оғир аҳволга солиб қўярди. Аммо Муҳаммаднинг қарори қатъий эди:

– Аллоҳ амр этган, буни. Биз бажаришимиз шарт. Ҳозироқ заводни ёп. Мен Хитойга қайтганимдан сўнг шериклар билан муаммони ўзим ҳал қиламан.

Ниҳоят Маккадаги зиёратимиз ҳам ўз поёнига етди, биз Мадинага қараб йўл олдик. Мадинада бомдод намози кирди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Бу жаннат боғчасидир” деб атаган намозларини адо қилар эдик. Муҳаммад менинг ёнимда, бошқа йигитлар билан бир сафдамиз. Намоз асносида Муҳаммад саждага борди ва узоқ вақт саждадан бош кўтармади. Биз намозни тугатдик ҳам у саждадан бош кўтармасди. Саждада жон бердимикин, деган фикр хаёлимдан ўтди. Йўғ-э, ёшгина йигит-ку,  дедим. Унинг саждадан бош кўтаришини кутдик, анча кутдик, аммо... уни чақирдим, жавоб бермади. Яна чақирдим, жимжитлик. Хавотир ола бошладик. Елкасига қўлимни узатиб, енгилгина тортмоқчи эдим, у чап тарафга қараб йиқилди. Дарров тез ёрдам чақириб, шифохонага олиб кетдик. Шифокор унинг вафот этганини айтди. Муҳаммадни шифохонадаги ўликхонада қолдирдик. Касалхона ташқарисида нима қилишни билмай, у ёқдан-бу ёққа борир келар, бир қайғу ичида турардик. Шу орада шифохонага бир машина келиб тўхтади. Машинанинг русумидан эгасининг обрўли киши эканлигини кўриниб турарди. Шифохона ходимлари уни ҳурмат билан қарши олдилар. Кейин билсак, бу Мадинанинг олим амирларидан бири экан. У шифохона ходимларига қараб шундай деди:

– Бугун бу ерда бир хитойлик йигит вафот этдими?

– Ҳа, – дедилар.

Биз ҳайратдан лол қолганча:

– Биз ўша йигитнинг дўстларимиз. Сиз уни танийсизми? деб сўраганимизда, у шундай деб жавоб қайтарди:

– Кеча тунда тушимда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим ва улар менга буюрдиларки:

“Эртага бу ерда бир хитойлик умматим вафот этади, унинг жанозаси билан шуғуллан (ҳозир бўл)”.

Тез фурсатда ҳамма нарса ўзгарди. Муҳаммадни шифохонадан олиб, гўзал бир шаклда жаноза ўқиб, дафн этдик.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Қифтийнинг .Инбаҳур рувот ала анбаҳин нуҳот, номли китобидан ҳижрий 420 йилда туғилиб, 520 йилда юз ёшда вафот этган наҳв олими Муҳаммад Саъидий ибн Барокат Басрий давоми...

1540 15:00 / 25.10.2020
Оқилона билим мени ҳаётнинг маъносизлигини тан олишга мажбур этди, менинг ҳаётим тўхтаб қолди ва мен ўзимга суиқасд қилиш ҳаракатига тушиб қолдим. давоми...

2290 08:00 / 02.05.2021
Аллоҳ таоло одам зотини жинсий шаҳватли қилиб яратган. Албатта, бу беҳикмат эмас. Уламоларимизнинг таъкидлашларича, жинсий шаҳватнинг иккита катта ҳикмати бор давоми...

4635 14:00 / 16.12.2018
Форс ва Рум империялари 700 йил давомида 1000 мартадан кўпроқ ўзаро жангу жадал қилиб бирибиридан ғолиб келмаган.Сўнгра эса Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу кийимлари давоми...

4061 12:00 / 24.05.2022