1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Қизларга нафақа қилиш фазли

05:00 / 15.02.2017 4298 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одатда одамларда қиз бола бировнинг ҳасми, эрта-индин эрга тегиб кетиб қолади. Ундан нима фойда бўлиши мумкин деган салбий фикр бўлади. Ўғил бола эса доимо хизматда бўлади. Уни уйлаб қўйсанг келин ҳам хизматингни қилади. У қариганингда ҳам жонингга аро бўлади каби тушунчалар бор.

Бу нотўғри фикр. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларга нафақа қилишнинг фазли ҳақида ўз ҳадисларида қайта-қайта баён қилганлар. Ўзлари тўрт қизларига қилган муомалалари ила барчага намуна кўрсатганлар.

Ушбу бобда келадиган ҳадиси шариф ва ривоятларда ҳам шу маънолар олдинга сурилди.


Зуҳрийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалам:

«Кимнинг икки қизи бўлса ва у иккисининг машаққатларига ва нафақасига сабр қилса, икковига қилган нафақаси учун унга жаннат бўлади», дедилар».

Шарҳ: Қиз боқиш осон нарса эмас, буни  ҳамма яхши билади. Бу ишни амалга ошириш учун сабр матонат керак, ҳаракат, ғайрат керак, топганини сарфлаш керак. Барибир шу қиз эртами, индинми бировнинг уйига кетиши борлигини, келин бўлиши борлигини билиб туради. 

Лекин ҳаммасига сабр қилиб, айниқса кўп қизли бўлганида бу ҳолат аниқ билинади.  Ана шуларни билиб туриб қизларни тарбия қилган одам ўзи учун охиратнинг  катта бир мартабасини касб қилган бўлар экан.

Албатта, қиз боқиш осон эмас. Бу жуда машаққатли иш ҳисобланади. Мазкур машаққатларга сабр қилиш керак бўлади. 

Шу билан бирга қизни нафақа билан таъминлаш ҳам керак бўлади. Бу иш учун ҳам сабр бардош керак бўлади.

Ким икки қизнинг тарбиясидаги машаққатларга,  хусусан қизларнинг нафақасини таъминлашдаги қийинчиликларга сабр қилиш ота-она учун катта савоб ҳамда жаннатга киришга сабаб амаллардан бири ҳисобланади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зокир аълочи ўқувчи, аммо уни ўртоқлари ёқтиришмайди. Чунки у улар билан доимо жанжаллашиб тортишиб юради. Куз кунларининг бирида болалар кўл яқинига йиғилишди. давоми...

3225 05:00 / 16.02.2017
Ҳусний ғоятда яхши хулқли бола. Лекин, афсуски йўл ҳодисаси туфайли у кўзидан ажраган. У ўзига ишонар эди, ҳаётида бошқаларнинг кўмагига суянмасдан яшарди. Кўпинча давоми...

3748 05:00 / 16.02.2017
Ҳусайн тоға шаҳардан қишлоққа ҳурсанд бўлиб қайтаётган эди. Чунки у бозорга ўзи билан олиб борган ҳамма молларини сотиб улгурган эди. Бир булоқ бошида дам олмоқчи давоми...

5763 05:00 / 16.02.2017
Болага меҳрибонлик кўрсатиш отаонанинг вазифаси ва боланинг ҳаққидир.Инсон зоти доимо меҳрмуҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам давоми...

3683 05:00 / 15.02.2017