1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Қуръон Аллоҳнинг дастуридир

06:00 / 07.12.2018 4388 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:  

Қуръон ҳамма замон ва макондаги инсонларни ҳам бу дунё, ҳам у дунё саодатига ҳидоят қилади. Ҳаётнинг ҳамма соҳаларида уни энг тўғри йўлга йўллайди. Қуръони карим ҳидояти ақийда, эътиқод, маънавият, қадрият, руҳоният, ҳалол ва ҳаром, мафкура бобидаги энг тўғри ҳидоятдир.

Қуръони карим инсоннинг ўзига, Роббига, бошқа инсонларга ва уни ўраб турган турли махлуқотларга нисбатан алоқаси қандай бўлишининг энг тўғри йўлини кўрсатади.

Қуръони карим инсоннинг бу дунёдаги ахлоқий, иқтисодий, ижтимоий, оилавий ва сиёсий ҳаётини энг тўғри йўлга бошлайди.

Қуръони карим ҳидояти ҳаммани охират саодатига бошловчи энг тўғри ҳидоятдир.

Қуръони каримдан ўзга тўғри йўлга ҳидоят қилувчи ҳеч бир китоб, мафкура, тузум ва дастур йўқдир. Фақат Қуръони каримгина инсониятни энг тўғри йўлга ҳидоят қила олади. Чунки борлиқни яратган Зот ҳам, борлиқда инсонни Ўзининг халифаси қилиб яратган Зот ҳам Аллоҳдир. Борлиқ Аллоҳнинг махлуқи, инсон Аллоҳнинг бандаси, Қуръон Аллоҳнинг дастуридир. Аллоҳ Ўзи яратган бандасини Ўзи яратган борлиқда Ўзи нозил этган Китобига амал қилиб яшасагина, икки дунё саодатига эриштиради. Аллоҳ яратган борлиқда Аллоҳ яратган инсон Аллоҳ нозил қилган Қуръондан ўзга энг тўғри йўлга ҳидоят қилувчи нарсани икки дунёда ҳам топа олмайди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Жениc Хафф баптист маърузачиси эди. Исломни қабул қилганида у оиласидан, болаларидан, ишидан, дўстларидан хуллас кўп нарсасидан айрилди. Аммо Аллоҳ таоло унга давоми...

6558 11:00 / 05.06.2020
.Араблар арабликлари билан фахрланишади, чунки Қуръони Карим уларнинг тилида нозил қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шу тилда сўзлашдилар, шу давоми...

2062 05:17 / 18.06.2024
Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғончи пайғамбарми Унинг асарлари ва тарихини ҳижжалаб ўрганганингизда бундай демайсиз. Чунки ёлғончи пайғамбар давоми...

2834 16:00 / 25.06.2019
Узоқ вақтдан бери чўчқа билан курашмаслик кераклигини биламан. Чунки биринчидан, ҳамма ерим ифлос бўлади. Иккинчидан, бундан у роса севинади. Бернард Шоу

2754 13:40 / 07.07.2023
Аудиолар

232117 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150628 09:35 / 11.08.2021