1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Эътироф

10:17 / 18.06.2024 2048 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Араблар арабликлари билан фахрланишади, чунки Қуръони Карим уларнинг тилида нозил қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шу тилда сўзлашдилар, шу қавмдан эдилар. Улар бу ифтихорга ҳақлидирлар. Бироқ улар ана ўша мартабалари билан Мовароуннаҳр уламолари олдида бош эгишади, уларнинг номларини эшитганда таъзим бажо келтиришади. Бу юрт уламолари Исломга шундай катта хизматлар қилишганки, уларнинг пойлари арабу ажамнинг бўйни узрадир. Ислом оламида бирор аҳли илм, олим йўқки, ушбу юрт даҳоларининг китобини ўқимаган бўлса. «Саҳиҳи Бухорий» ёки «Саҳиҳи Термизий»ни ўқимасдан олим бўлиш мумкинми? Абу Мансур Мотуридий, Абу Муъин Насафийнинг асарларини ўқимай туриб ақийдани ўрганиш мумкинми? Марғилонийнинг китобини ўқимаган фақиҳ борми? Бу ўлка олимлари олдида бутун Ислом олами қарздордир… Юртингиз жуда оғир имтиҳонларни бошдан кечирди. Коммунист тузум тарафидан олимлар қатағон, масжиду мадрасалар вайрон қилинди. Аммо мухлис олимлар сабабли халқ динини сақлаб қолди. Сизлар динини асраш борасида бутун олам аҳлига энг гўзал намунасиз».

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар розияллоҳу анҳу асҳоблари билан бир ахлатхонанинг олдидан ўтдилар ва у ерда озгина туриб қолдилар. Бундан асҳоблари азият чекиб қолишганини изҳор қилишди. давоми...

1860 11:29 / 07.07.2024
.Исломнинг байроқдоридир ўзбеклар, Исломнинг санжоқдоридир... Бу байроқни яна қайта қўлга олинг, ўша шонли йўлдан яна юринг Инсониятга буюк хизматлар қилиш давоми...

2832 14:30 / 24.04.2022
Яқинда биттасининг гапини ўқиб қолдим .Лохларни алдаш керак. Чунки улар шунга лойиқ,.Нақадар пасткашлик Бу худди .итга ювинди бериш керак. Чунки у шунга муносиб, давоми...

5197 15:05 / 20.12.2019
Ғарб ҳамма эътиқод ва тоифаларга, ҳатто шайтонқуллар сатанистларга ҳам бағрикенглик қила олади. Лекин мусулмонларга нисбатан ҳеч қандай бағрикенглик аломатлари давоми...

3593 19:00 / 09.07.2021