1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қоҳира шаҳрида 27- халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди

16:30 / 13.02.2020 2525 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 8-13 февраль кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида 27- халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа машҳур Қуръон ҳофизларини Аллоҳ таолонинг каломи шарифига кўрсатган беқиёс хизматлари учун тақдирлашнинг юксак намунаси сифатида таниқли машҳур Қуръон ҳофизи, марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомад номи билан аталди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар берди.

Тўрт йўналишда ўтказилган нуфузли мусобақада вакилимиз Тошкент ислом институти ўқитувчиси Валихон қори Азимбоев Қуръони каримни тажвид қоидаси асосида тўлиқ ёддан ўқиб бериш билан бирга Қуръони каримнинг луғавий маъноларини ҳам билиши йўналишида қатнашди. Мусобақа давомида 65 та давлатдан келган етук қорилар ўзаро рақобатлашди.

Мусобақа иштирокчилари учун Миср Араб Республикасининг диққатга сазовор жойларига зиёрат ташкил қилинди. Унда иштирокчилар Қоҳира шаҳрининг марказида жойлашган Миср тарихий музейига ташриф буюрдилар. ШУнингдек, Миср тарихи, унинг асрлар оша маданияти тўғрисида маълумотларга эга бўлишди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Рязанлик собиқ православ руҳонийи Исломни қабул қилди ва пиёда ҳаж сафарига йўл олди Ўн беш йил давомида православ ибодатхонасида диний расм русумларни адо давоми...

1475 09:08 / 18.03.2023
Қуръоннинг энг қадимги ва нодир қўлёзма нусхаларидан бири ndash Катта Лангар Қуръони реставрацияси якунланди. Лойиҳа устида Маданият ва санъатни ривожлантириш давоми...

2572 19:32 / 11.06.2021
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комиловга амакилари Аъзамхон отанинг вафоти давоми...

1045 11:44 / 16.07.2025
Истанбулдаги яна бир Византия черкови масжидга айлантирилади. Бу ҳақда Hurriyet газетасига таяниб, islam.ru сайти хабар берди. Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Хор давоми...

2161 14:06 / 22.08.2020