1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тилшунос ва қайиқчи

07:00 / 28.11.2018 4238 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир кун мағрур тилшунос соҳилда турган қайиққа миниб нариги қирғоққа ўтмоқчи бўлди. Соҳилда йўловчи кутиб турган қайиқчилардан бирига юзланди. Қайиқ яқинлашди. Олим қайиққа ўтирди. Денгизни томоша қилиб кетаётган олим қайиқчидан сўради:

– Сен ҳеч наҳв (грамматика) ўқиганмисан?

– Йўқ, мен жоҳил бир қайиқчиман.

Олим:

– Э воҳ, жуда хафа бўлдим. Демак ярим умринг беҳуда ўтибди, дея ачиниб қайиқчига қаради.

Шу вақт довул турди. Кейин денгизнинг ўртасида чайқала бошлади, қайиқчи бутун кучи билан хавфдан қутулиш учун ҳаракат қилди. Бўрон борган сайин кучаяр, қайиқ эса чўкиш арафасида эди. Шу вақт қўрқувдан дир-дир титраётган олимдан қайиқчи сўради:

– Эй, ҳар нарсани билган олим дўстим. Сузишни биласанми?

Йўқ жавобини олган қайиқчи:

– Воҳ, воҳ, сен умрингни беҳуда сарфлабсан. Ҳозир бутун умринг кетди. Чунки бир оздан кейин қайиғим чўкади. Яхши билгинки, бу ерда ҳозир наҳв (грамматика) эмас, маҳв илми лозим. Агар маҳв илмини билсанг, қўрқмасдан денгизга сакра, деди.


“Маснавийдан ибратли ҳикоялар” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг олдига бир одам келиб, .Мен илм ўрганишни хоҳлайман, лекин олган илмимга амал қилмай, уни зое қилиб қўйишдан қўрқаман,, деди. Абу Зарр давоми...

2410 07:00 / 22.06.2019
Боғимизда гуллар очилди. Расулуллоҳ с.а.в Менинг нуримдан яралганrdquo дея таърифлаганлари жаннат гулларининг ифори таралди атрофга. Булбулларнинг рашкини давоми...

9573 11:47 / 08.08.2018
Бусра шаҳри, бу шаҳар Бусра Шомий ҳам деб аталади. Бу табаррук шаҳар Суриянинг Дамашқ шаҳридан 140 км. узоқликда жойлашган. Шаҳар милоддан олдинги 14 асрда ҳукмронлик давоми...

4328 06:41 / 07.08.2018
Али розияллоҳу анҳу дедилар.Бир одам келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Рамазондан кейин қайси ой рўзасини тутишимни амр қиласиз, деб сўради..Агар давоми...

3650 16:00 / 11.08.2021