1446 йил 4 жумадул аввал | 2024 йил 06 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ҳаромдан қочиш

17:08 / 23.11.2018 3568 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳга итоат этмоқ – унинг фарз қилганларини тўкис (ҳарфма-ҳарф) адо этмоқ, ҳаромқилган нарсаларидан қочмоқ ва у чизиб берган чегарадан чиқмаслик деганидир.

Мужоҳид: «Дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин» (Қасас сураси, 77-оятнинг бир қисми.) маъносидаги оятни изоҳлаб, шундай деди:

– Бу ерда «Насиба» деганда кишининг Аллоҳга итоат этиши назарда тутилгандир.

Эй ўқувчи, билиб қўйки. Итоатнинг асоси Аллоҳни билиш, ундан қўрқиш ва Аллоҳ учун ўз ҳаракатларини назорат қилиб боришдан иборатдир. Киши бу уч асосдан маҳрум бўлса, иймон ҳақиқатини идрок этолмагани демакдир. Чунки Аллоҳни тўла билмоқ фақат уни таниш орқали бўлади. Унинг борлигига, ҳар нарсанинг яратувчиси эканлигига, ҳар нарсани билишига, ҳар нарсага кучи етишига ва ўткинчи мавжудотларнинг илми ҳеч қачон унинг илмини қамрай олмаслигига, ваҳмлар ақлдан ташқарида юз беришига ишониш Аллоҳнинг ҳар нарсадан хабардор эканлигига ва унинг ўхшаши йўқлигига инониш билан бўлади.

Бир аъробий Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайнга шундай дейди:

— Ибодат қилаётганингда Аллоҳни кўрдингми?

Муҳаммад ибн Ати:

— Мен ўзим кўрмаган зотга ибодат қилувчилардан эмасман.

Аъробий:

— Қандай кўрдинг?

Муҳаммад ибн Али:

— Уни биз тушунган маънода кўз билан кўрилмайди. Фақат иймон ҳақиқати орқали юрак билан кўрилади. У, бизнинг сезгиларимиз ила идрок этилмайди. У инсонларга ўхшамайди.

Аломатлари ила билинади, ўзига хос васфу сифатлари бор. Тақдир ва ҳукмларида зулм қилмайди. Мана шу Аллоҳдир. Коинотда ундан бошқа ибодатга лойиқ бирон зот йўқ. Еру Осмоннинг эгасидир У.

Бу гапни эшитган аъробий дедики:

— Ҳа, Аллоҳ элчиликни кимга беришни жуда яхши билган зот экан.

Киши, Аллоҳни таниган заҳоти ўзининг банда (қул) эканлигини тан олиши керак: Қалбга иймон ўрнашган заҳоти Аллоҳга ибодат ва итоат қилиш вожиб бўлади.

Иймон икки асосдан иборатдир:

1. Зоҳирий иймон.

2. Ботиний иймон.

Зоҳирий иймон инонганини тил билан айтишдан иборатдир. Ботиний иймон эса, юракдан инонмоқдир. Мўминлар Аллоҳга итоат ва унга яқинлик даражасига қараб бир-бирларидан фарқланадилар. Иймон уларни бир бошпана остига олади. Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлиш, таваккул этиш, амалларни ёлғиз Аллоҳ учун қилиш билан даража жиҳатидан юксалмоқ ва Раббининг марҳаматига ноил бўлмоқ борасида айри-айри даражаларга эга бўладилар.

Ихлос: киши адо этган ибодатлари ва бошқа хайрли ишлари учун Аллохдан мукофот кутмаслиги керак. Чунки кишининг ўзини ҳам, қилган ишини ҳам яратувчи Аллоҳдир. Агар киши савоб олиш ва азобдан қутулиш орзуси билан Аллоҳга итоат этса, бу том маънода ихлосли иймон эмас. Чунки, у ўз манфаати учун ишлайди, деганидир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган бир ҳадис шундайдир:

– Орангизда биронтангиз фақат қўрққанидан иш қиладиган ёмон ит сингари бўлманг. Иш ҳақи олдиндан берилмаса ишламайдиган мардикор сингари ҳам бўлманг.

Аллоҳ айтадики:

– Одамлар орасида Аллоҳга динининг фақат бир тарафидан тутиб ибодат қиладиган кимсалар ҳам бор. Агар уларга яхшилик етса хўп-хўп, бордию бирон фитна-бахтсизлик етса, диндан юз ўгириб ҳам кетурлар. Ундоқ кимса бу дунёда ҳам, охиратда ҳам зиён кўрур. бу эса очиқ-аниқ зиёндир (Ҳаж сураси, 11-оят).

Аллоҳнинг бизга атаган кўп неъматлари ва марҳаматлари бор. Шунинг учун унга ибодат ва итоат этишимиз вожиб. Ундан ташқари, асосан, итоат этганларни мукофотлаш, адашганларни эса жазолаш учун Аллоҳ ибодат қилишни бизга амр этгандир.

Бир одам бир қулга қараб кулар ва уни менсимасмиш. Буни кўрган комил бир киши у одамга шундай дебди:

– Эй ақлсиз одам, эй қалбсиз одам, эй кўзлари маънан хароб бўлган одам! Елкангдаги ёзувчи ва қилган ишларингни хатлаб сақлаб қўювчи фаришталардан уялмайсанми, қилаётган ишларинг бари дафтарга тушяпти-ку?! Улар сенга қараб туриптилар, қилмишингга гувоҳ бўляптилар-ку?! Сен ҳозир бамисоли чуқур бир ботқоққа ботаётиб, атрофига тўпланган инсонларга аҳамият бермаётган кишидай, амалларингга шоҳидлик қилаётган фаришталарга парво қилмаяпсан.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг бир сўзи эса бундайдир:

– Кўзлар шайтоннинг тузоқларидир. Вужудга энг тоза ва энг шиддатли таъсир ўтказувчи аъзо кўздир. Ким Раббига итоат қилиб, аъзосини нафсининг эътиборидан қолдирса, ният қилган амалига етишади. Ким дунё завқларига тўйиш учун, аъзосини нафсининг эътиборида қолдирса, ниятидаги амалларини ўзи бекор қилган бўлади.

Абу ад-Дардо Пайғамбар (с.а.в.)га дерки:

— Эй Аллоҳнинг Расули, менга ўгит беринг!

Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай буюрдилар:

– Ҳалолидан топ. Гўзал амаллар қил. Бир кун учун бир куннинг ризқини сўра. Нафсингни ўлдир!

Мўминнинг тақво соҳиби бўлган ё бўлмаганлиги уч нарсада маълум бўлади:

1. Эришган нарсалари хусусида таваккул қилса.

2. Эришган нарсалари борасида ҳусн-и ризо кўрсатса.

3. Йўқотган ва қўлдан чиқарган нарсалари хусусида ҳусни сабр кўрсатса.

Сабрнинг бир қанча тармоқлари бор:

1. Фарзларни тўкис ва ўз вақтида ҳамда давомли тарзда адо этишда сабр.

2. Нафила ибодатларини адо этишда сабр.

3. Ёру биродарларидан ҳамда қўшниларидан ўтказилган зулмларга сабру бардош.

4. Бало бўлиб келган хасталикларга сабру бардош.

5. Камбағаллашганда камбағалликка сабр.

6. Руҳий ғалаёнларга, нафснинг ҳавойи орзуларига, шубҳали нарсаларга, вужуддаги барча аъзоларнинг ҳар бир бемаъни истакларига сабр, ҳоказо ва ҳоказолардир.

Абу Ҳомид Ғаззолий, 

“Мукошафат-ул қулуб” китобидан 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иффатrdquo сўзи луғатда қабиҳ нарсадан тийилишrdquo маъносини англатадиИбн Манзур .Иффат аслида қолдиқнинг ўрнига ўтадиган нарсани тановул қилиш ила кифояланишдир. давоми...

6535 05:00 / 01.03.2017
Руҳий тарбия машойихлари нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш ишида энг муҳим воситаларидан бири муробата эканини алоҳида таъкидлайдилар. Уларнинг истилоҳида давоми...

4011 05:00 / 28.02.2017
Ушбу мақолада ужбнинг сабаблари, кўринишлари ва ундан қутулиш йўллари ҳақида сўз юритилади. Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ айтадилар Билгинки, ужб кибрга олиб боради. давоми...

4572 05:00 / 01.03.2017
Арабчада .хирқа,, ўзбекчада .жанда, деб аталган ўзига хос кийим кийиш бир вақтлар сўфийлар орасида кенг тарқалган эди. Сўфийларнинг турли рангдаги ямоқлар солинган давоми...

4672 15:10 / 18.08.2019
Аудиолар

133642 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

53989 14:35 / 11.08.2021