1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Туғилган фарзанд қиз бўлса...

21:06 / 18.11.2018 9282 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизнинг динимизда туғилган фарзанд қиз бўлса, қувончни бўрттириброқ кўрсатиш тавсия этилади.

Одатда, ўғил туғилганда хурсандчилик каттароқ бўлади, аммо шариатда айнан қиз туғилганда хурсандчиликни каттароқ қилишнинг тавсия этилиши жоҳилият амалига қарши иш юритиш учундир. Чунки жоҳилият даврида оилада қиз фарзанд туғилса, мотам тутилар, хафа бўлинар ва, ҳатто қизларни тириклай кўмиб юборишгача борилар эди. Мусулмонларга аёл зотини хорлашдек инсониятга ор бўлган ана шу тубан ишга том маънода тескари иш олиб бориш топширилди.

Аллоҳ таоло ер юзига Ислом нурини юбора бошлаган вақтда бутун дунё жаҳолат ботқоғига ботган эди. Чор атрофда жоҳиллик, адолатсизлик, зулм ва жабру ситам ҳукм сурарди. Айниқса, аёлларга тегишли масалаларда бу салбий ишлар авж олиб, энг чўққига чиққан эди. Аёл киши барча инсоний ҳақлардан маҳрум қилинган эди. Ҳатто аёлни одам ўрнида кўрмайдиган тоифалар бор эди.

Ғарбга, насоролар оламига назар соладиган бўлсак, уларда алоҳида «илмий» йиғилиш ўтказилиб, ўша вақтдаги раҳнамолар томонидан «Аёл эркакни йўлдан уриш учун яратилган шайтондир, унга кўзи тушган одам ҳам гуноҳкор бўлади. Аёл ҳавони булғатмаслиги учун оғзига тўсиқ тутиб юриши керак», деган қарорлар қабул қилинганини кўрамиз. Аҳли китоб бўлмиш насоролардан келгани шу бўлганидан кейин, бошқа тоифаларни қўяверинг.

Шарққа назар соладиган бўлсак, ундаги энг қадимги маданият соҳиби дейилган Ҳиндистонда ўлган эркакнинг насибаси ўзи билан кетиши учун тирик хотинини унга қўшиб куйдирилганининг гувоҳи бўламиз.

Арабистондаги жоҳилият тузумида эса аёлга дунёнинг матоҳи сифатида қараларди. У эркак кишига матоҳ эди, гўё. Аёл киши эркак кишининг шаҳвати учун керак эди. Жинсий алоқаларда ким нимани хоҳласа, шуни қиларди. Оила масаласи жуда оғир аҳволда эди. Аёл кишини мол-мулкка қўшиб, мерос қилиб олиш оддий ҳол эди. Аёлга қилинган паст муносабатлар, унга етказилган турли зулмлар мисоли бир қанча сура ва оятларда келган.

Ислом дини мукаммал илоҳий тузум ўлароқ, дунёдаги мавжуд барча нуқсонларни, жумладан, инсониятнинг нафис қисми саналмиш аёлларга бўлган муносабатдаги мавжуд нуқсонларни ҳам тузатишга киришди. Бунинг учун жоҳилиятнинг аёл зотига нисбатан муносабати қаттиқ қораланди.

Жоҳилият даврида қиз фарзанд ор-номус ҳисобланарди. Шунинг учун мушриклардан ҳеч ким қиз фарзанд кўришни хоҳламас эди. Қуръони Карим ушбу ҳолатни қаттиқ танқид қилди.

Аллоҳ таоло Наҳл сурасида шундай дейди:

ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ

«Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғам-аламга тўлиб, юзи қорайиб кетур» (58-оят).

Мушрикларнинг бирортасига оиласида қиз бола туғилгани ҳақида хушхабар берилса, хафа бўлганидан, ғам-аламга тўлганидан юзи қорайиб кетар эди.

ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ

«Унга берилган хушхабарнинг ёмонлигидан (уялиб) қавмидан беркинур. У(қиз)ни хорликла олиб қолсамикин ёки тупроққа кўмсамикин? Огоҳ бўлинг! Қилаётган ҳукмлари нақадар ёмон!» (59-оят).

Мушрикларнинг гумроҳлиги шу даражадаки, улардан ҳар бири оиласида қиз фарзанд туғилганини эшитиб, бу хабарнинг ёмонлигидан уялиб, одамлар кўзидан беркиниб юради. Одамларга кўринишни хоҳламайди. Қиз кўрибсан, деб уни мазаммат қилишларидан қўрқади. Ўша беркиниб юрган ҳолида, бу қизни нима қилсам экан, деб ўйлайди. Ўзимга ор-номус қилиб, олиб юраверсаммикан ёки ерга кўмиб юборсаммикан, деб хаёл суради.

«Огоҳ бўлинг! Қилаётган ҳукмлари нақадар ёмон!»

Эй одамлар, огоҳ бўлинглар! Мушрикларнинг қиз бола ҳақидаги ҳукмлари нақадар ёмон!

Қуръони карим жоҳилият аҳлининг аёл зотига нисбатан адолатсизлигини танқид қилиш билан кифояланиб қолмади, балки уларнинг қиёматда бу ишларидан сўралажаклари, қилмишларининг жазосини тортишлари ҳақида хабар берди.

Аллоҳ таоло Таквир сурасида марҳамат қилади:

ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ

«Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса: «Қайси гуноҳ учун ўлдирилган?»… (8-9-оятлар).

Исломдан аввалги жоҳилият даврида, юқорида таъкидланганидек, арабларнинг кўплаб ноинсоний, ваҳшиёна урф-одатлари бор эди. Жумладан, уларда қиз болани таҳқирлаш ҳаддан зиёд эди. Ҳаттоки катта бўлса, урушларда қатнаша олмайди, қайтага асир тушиб, бизга шармандалик келтиради деб, қиз болаларни тириклай кўмиб юборар эдилар. Ушбу икки оятда мушрикларнинг бу иши қаттиқ қораланмоқда ва қиёмат куни бу ҳақда савол-жавоб бўлиши таъкидланмоқда.

Табиийки, қиёмат куни фақат шу мазкур нарса ҳақидагина савол-жавоб бўлмайди. Балки заррача, мисқолча амал ҳақида ҳам савол-жавоб бўлади. Аммо нима учун айнан қиз болани тириклай кўмиб юбориш иши ҳақида алоҳида таъкидланмоқда? Бу аввало ушбу ояти карималар нозил бўлаётган давр талаби шу эканининг далолатидир. Ушбу оятлар Исломнинг дастлабки даврида нозил бўлган. Ўша вақтда нозил бўлган оятлар калимаи тавҳидга, соф иймон ва эътиқодга чақириб, ширк, куфр ва бузуқ эътиқодлардан қайтариш билан бирга, мўминлик фазилатларига даъват қилиб, кофирлик разолатларидан қайтарар эди. Ўша пайт жоҳилиятининг кўзга кўринган разолатларидан бири эса аёл жинсини паст санаш, одам ўрнида кўрмаслик ва ўша тасаввурнинг самараси ўлароқ, қизларни тириклай кўмиб юбориш одати эди.

Энг муҳими эса, бу оят Ислом дини, дунёда биринчи бўлиб аёл жинсини улуғлаш борасида ёлғиз ўзи кураш бошлаганининг далолатидир. Ҳа, ўша даврда аёлларнинг инсонлик ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган Исломдан бошқа томон йўқ эди. Ана шундай бир пайтда Ислом аёл жинсининг тўлақонли одам сифатида, Аллоҳ таоло мукаррам этган инсон сифатида ўз ҳаққини олиши учун кураш бошлади. Ўша пайтда нозил бўлган ояти карималар аёл ҳақидаги исломий таълимотларни баён қилиш билан бирга, аёл жинсини ерга урувчи жоҳилий урф-одатлар ва қонун-қоидаларни чилпарчин қилиб ташлар эди. Ана ўша нарсалардан энг кўзга кўрингани қизларни тириклайин кўмиб юбориб, у келтирадиган ор-номусдан қутулдим деб, ғурур билан гердайиб юриш эди. Ўша давр одамларининг гувоҳлик беришларича, қиз бола 4-5 ёшларга етганда ота уни кўмиб ташламоқчи бўлса, онасига: «Қизимизни ясантириб бер, ўйнатиб келай», дер эди. Бечора она «ўйнатиб келиш» нима эканини яхши билса ҳам, жоҳилият қонунига қарши чиқа олмас эди. У юрак-бағри тилка-пора бўлган ҳолда, қон ютиб, ўз жигаргўшасини бешафқат эрига ясантириб берарди. «Ота» номидаги махлуқ бўлса, қизни овлоқроқ бир жойга олиб борар, унга ўйинчоқ бериб, ўйнатиб қўйиб, ўзи чуқур қазир эди. Чуқур тайёр бўлганда қизни ўшанга тушиб ўйнашга амр этар ва чуқурда ўйнаб ўтирган гўдакни ўйини, ўйинчоғи билан шафқатсизларча кўмиб ташлар эди. Инсон номига доғ бўлган бу иш жоҳилиятнинг қинғир тарозисида «юқори даража» деб тортилар, бу ишга ҳеч ким қарши чиқа олмас эди. Ўша ноинсоний одатга биринчи бўлиб Ислом қарши чиқди.

“Соғлом бола” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аслида ҳар бир ўлка аҳолиси ўз урфодат ва анъаналаридан келиб чиқиб Қуръони каримга эҳтиром сифатида кўрилиши мумкин бўлган мулозамату такаллуфотларни маҳкам давоми...

1728 12:40 / 08.09.2019
Тушларни таъбир қиладиган Абу Каримадан ривоят қилинади .Бир киши менинг олдимга келиб, тушини айтиб берди .Тушимда жаннатга кирибман. Бир боғда Айюб, Юнус, Ибн давоми...

2127 07:10 / 07.10.2019
Илм таҳсилида қийинчиликнинг келиши табиий ҳол. Ана шу қийинчиликларни енгиб олганларгина муродга етадилар. Илм остонасида рўбару келган биринчи қийинчиликка давоми...

1699 11:07 / 18.08.2020
Назр ибн Исмоил айтади .Бир жанозада Умар ибн Заррни кўриб қолдим. Атрофини одамлар ўраб олишган эди. Маййит қабрга қўйилганда Умарнинг кўзи ёшланди. Сўнгра давоми...

1433 08:00 / 18.11.2019