1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мусулмон бўлган ота-ўғилга йиғлашлари

11:03 / 17.11.2018 4500 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилинади: «Бир куни қурайшликлар отам ҳузурига келишди. Улар отамни ҳурмат қилишар ва ўзларининг катталари деб билишар эди. "Биз учун у одам (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалам) билан гаплашиб қўй! У бизнинг олиҳаларимизни ҳақорат қиляпти", деб сўз бошлашди улар».

Барчалари тўпланиб, бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келишди ва кулбаларининг эшиги яқинига ўтиришди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам отам Ҳусайнни назарга олиб, бизга илтифот қилдилар:

"Ҳусайнга жой бўшатинглар!"

Мен ҳам, бошқа асҳоблар ҳам отамни жуда ёмон кўрар эдик. У гапира бошлади: "Сен ҳақингда эшитганим у сўзлар нима? Сен олиҳаларимизни ҳақорат қилаётган эмишсан, ҳолбуки, отанг бу борада ҳақни ҳимоя қиладиган, яхши бир киши эди".

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

"Эй Ҳусайн! Албатта, менинг отам ва сенинг отанг оташдадирлар! – дедилар. Сўнгра: “Эй Ҳусайн! Нечта маъбудга сиғинасан?" деб сўрадилар.

Ҳусайн:

"Ердаги битта ва кўкдаги еттитага", деб жавоб қилди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Сенга бирор зарар келса, қай бирига дуо қиласан?"

"Кўкдагига".

Яна савол бердилар:

"Мулкинг талофат кўрса, қай бирига дуо қиласан?"

"Кўкдагига".

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:

"Сенга фақат ва фақат Аллоҳга ибодат қилиш вожибдир! Ҳолбуки, сен Унга ширк қўшяпсан. Шукрда сен Уни рози қиляпсанми ёки сенга ғолиб бўлишидан қўрқяпсанми?"

"Йўқ, булардан ҳеч бири эмас, – деди Ҳусайн ва сўзида яна давом этди: “Мен Сен каби сўзлай олмаслигимни тушуниб етдим".

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Эй Ҳусайн! Мусулмон бўлгин, омонлик топасан!"

"Менинг қавмим ва уруғ-аймоғим бор. Уларга нима дейман?"

"Аллоҳим! Ишларим тўғри бўлиши учун Сенинг ҳидоятингни сўрайман. Аллоҳим, менга фойда берадиган илмимни орттир", деб айтгин».

Ҳусайн бу дуони ўқиди. Мусулмон бўлиб ўрнидан турди. Мен отамнинг ҳурмати учун оёққа турдим. Унинг боши, қўл-оёқларини ўпдим.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳолатни кўриб йиғладилар ва: "Ҳусайннинг ўғли Имрон қилган ишга йиғлаяпман. Ҳусайн ичкарига кофир ҳолида кирганида Имрон ўрнидан турмади, ҳаттоки у томон қайрилиб ҳам қарамади.  Ҳусайн мусулмон бўлганида эса унинг ҳаққига риоя қилди.

Имроннинг бу ҳаракатидан тўлқинланиб, йиғладим", дедилар. Ҳусайн кетмоқчи бўлганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига дедилар:

"Ўринларингиздан туриб, Ҳусайнни уйигача кузатиб қўйинг!"

Ҳусайн ташқарига чиққан эди, қурайшликлар унинг бу ҳолатидан жаҳллари чиқди ва тўнғиллаб ҳақорат қилишди. Кейин қайтиб кетишди".


“Пайғамбаримизни йиғлатган ҳолатлар” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
868. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким мақтанишини ёйса, Аллоҳ унинг шармандалигини давоми...

3779 19:00 / 25.03.2023
907. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир киши йўлда эди. Йўлда тиканли шохни кўрди ва уни олиб қўйди. Аллоҳ давоми...

3469 19:00 / 02.06.2023
141. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан бирининг ҳузурида эдилар. Мўминларнинг оналаридан бири бир давоми...

7639 21:00 / 15.02.2019
155. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир гуруҳ ашъарийлар билан келдим. Биз у зотдан улов давоми...

6241 13:45 / 08.03.2019