1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Талоқ (рисола) (6)

05:00 / 15.02.2017 4602 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АЁЛ  БОЛА ТУШИБ ҚОЛГАНЛИГИНИ ДАЪВО ҚИЛИШИ

Аёл туғиб, иддаси тугаганлигини даъво қилса, ҳужжат асосида унинг сўзига эътибор берилади. Аёл келтирган ҳужжат асосида ҳақиқатда баъзи аъзоси пайдо бўлган бола тушиб қолганлиги аниқланса, бас идда ўз ниҳоясига етиб, ражъат ихтиёри тугайди.

وَلَوْ قَالَتْ انْقَضَتْ الْعِدَّةُ بِالْوِلَادَةِ لَا يُقْبَلُ إلَّا بِبَيِّنَةٍ أَوْ أَسْقَطَتْ سِقْطًا مُسْتَبِينَ بَعْضِ الْخَلْقِ فَلِلزَّوْجِ أَنْ يَطْلُبَ يَمِينَهَا عَلَى أَنَّهَا أَسْقَطَتْ بِهَذِهِ الصِّفَةِ بِالِاتِّفَاقِ

Агар аёл фарзанд кўриш билан иддам тугади деса, ҳужжат билан унинг сўзи қабул қилинади ёки баъзи аъзоси зоҳир бўлган бола ташлаб қўйса, эр учун ўша сифатдаги бола ташлаб қўйганлигига аёл қасам ичиб беришини талаб қилиши жоиздир” (Фатвои ҳиндия. Ж. I. Б. 471).

 

ҲАЙЗ КЎРМАЙДИГАН ВА ҲОМИЛАДОР БЎЛМАГАН АЁЛЛАРНИНГ ИДДАСИ

Аёл ҳайз кўрувчи ҳам, ҳомиладор ҳам бўлмасдан оиса бўлса, унинг идда муддати қуйидаги оятга биноан уч ойдир:

وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنَ الْمَحِيضِ مِنْ نِسَائِكُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ

Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганлариники ҳам. Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир. Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир” (Талоқ 4 оят).

Оиса аёлга ражъий талоқ қўйилса, уч ой ичида эрда ражъат ихтиёри мавжуд бўлади. Уч ой ўтгач энди ражъат қилиш ихтиёри соқит бўлади.

 

БОИН ТАЛОҚ

“Боин” “байнунат” сўзидан олинган бўлиб, алоҳида қилиш, бир-биридан айриш деган маъноларни англатади. Боин талоқ сабабли аёл боин бўлиб, никоҳдан чиқади ва эрда идда ичида ражъат қилиш имкони қолмайди. Балки, оилавий ришталарни яна янгитдан тиклаш учун никоҳни янгилаш зрур бўладиган талоқга, фақиҳлар истилоҳида “боин талоқ” дейилади. Талоқ бобида боин ва киноя талоқлар катта аҳамият касб этади. Шунинг учун фақиҳлар уларга тегишли куллий ва жузъий масалаларни ниҳоятда эҳтиёткорлик билан баён қилганлар ва бу борада бир неча фиқҳий китоблар ёзилган. Боин талоқни батафсил билиш учун аввало унинг икки қисми, яъни енгил боин талоқ, оғир боин талоқларни билиб олиш керак бўлади. Боин талоқнинг аввалги қисмига умумий тарзда боин талоқ, иккинчи қисмига эса, муғаллаза (оғир) талоқ дейилади. Енгил боин талоқнинг етти сурати мавжуддир. Улар қуйидагила:

1. Сариҳ лафзлар воситасида;

2. Киноя лафзлар воситасида;

3. Никоҳдан кейин яқинлик қилинмаган аёлни талоқнинг қайси бир лафзи воситасида бўлса ҳам талоқ қилиш;

4. Идда тугагандан кейин ражъий талоқни боинга айланиб кетиши;

5. Хулуъ ёки бирор нарса эвазига талоқ қўйиш;

6. Ийло муддати тугагандан кейин боин талоқ воқе бўлади;

7. Никоҳ бекор қилинса боин талоқ тушади.

 

САРИҲ ЛАФЗЛАР ВОСИТАСИДА БОИН ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Ражъий талоқ бобида баъзи сариҳ лафзлар билан боин талоқ тушиши юқорида баён қилинди. Унинг турли суратлари мавжуд. Улар қуйидагилар:

1. Аёлга сариҳ лафз билан бир ёки икки талоқ қўйиб, унга “боин” ёки “боина” лафзларни қўшиб қўйиш. Масалан, сен бир боин ёки икки боина талоқсан каби;

2. Сариҳ лафзларни бошқа лафзлар билан таъкидлаб қўйиш. Масалан, қаттиқ талоқ, узун талоқ, фаҳш талоқ, нажосат талоқ каби лафзлар билан талоқ қўйиш. Бу каби лафзлар билан ниятсиз ҳам боин талоқ воқе бўлаверади. Ҳа, агар бу лафзларни айтиб, бир ёки икки ёки учни ният қилса, ният қилган талоғи воқе бўлади;

وَبِأَنْتِ طَالِقٌ بَائِنٌ أَوْ أَشَدُّ الطَّلَاقِ أَوْ أَفْحَشُهُ أَوْ أَخْبَثُهُ أَوْ طَلَاقُ الشَّيْطَانِ أَوْ الْبِدْعَةِ أَوْ كَالْجَبَلِ أَوْ كَأَلْفٍ أَوْ مِلْءَ الْبَيْتِ أَوْ تَطْلِيقَةٌ شَدِيدَةٌ أَوْ طَوِيلَةٌ أَوْ عَرِيضَةٌ بِلَا نِيَّةِ ثَلَاثٍ وَاحِدَةٌ بَائِنَةٌ وَ معهَا ثَلَاثٌ قوله بلا نية ثلاث يَشْمَلُ مَا إذَا لَمْ يَنْوِ عَدَدًا أَوْ نَوَى وَاحِدَةً أَوْ ثِنْتَيْنِ

Сен боин талоқсан ёки талоқнинг қаттиғи бўлган талоқсан ёки ниҳоятда ҳунук талоқсан ёки жирканч талоқсан ёки шайтоний талоқсан ёки бидъий талоқсан ёки тоғдек талоқсан ёки мингтадек талоқсан (минг талоқсаннинг ҳукми бошқадир) ёки уй тўла талоқсан ёки қаттиқ талоқсан ёки узун талоқсан ёки кенг талоқсан дейиш билан уч талоқни ният қилмаса, бир талоқ боин тушади. Учтани ният қилса, уч талоқ тушади. Учтани ният қилмаслик остига умуман ададни ният қилмаслик ёки бир, икки талоқни ният қилиш киради” (Шарҳул виқоя. Ж. II. Б. 74-75).

3. Бир киши аёлига бир ёки икки ражъий талоқ қўйди, сўнг идда пайтида эр“Бошқа бирор эрга турмушга чиқишинг мумкин. Мен сенга ражъат қилмайман” деса ёки шунга ўхшаш лафзлар билан ражъий талоқни таъкидлаб қўйса, уни ҳукми шундай бўлади. Агар идда мабойнида айтган жумласи билан мустақил талоқни ният қилмаса, аввалги қўйилган ражъий талоқ боин талоқ бўлади ва эрнинг ражъат ҳаққи тугайди. Агар иккинчи айтган сўзи билан яна бир талоқни ният қилган бўлса, аввалги бир ражъий талоқ билан қўшилиб икки боин талоқ воқе бўлади. Бундай ҳолатда эр аёлига никоҳсиз ражъат қилиши мумкин эмас. Ҳа, агар аввалги қўйилган талоқ икки талоқ бўлса, кейинги идда пайтида қўйилган талоқ билан уч талоқ воқе бўлади ва эр шаръий ҳалоласиз аёли билан бирга бўла олмайди.

لو قال لامرأته انت طالق ثم قال للناس زن من برمن حرام است وعني به الاول او لا نية له فقد جعل الرجعي بائنا وان عني به الابتداء فهي طالق اخر بائن

Агар эр аёлига: “Сен талоқсан” деб, ортидан одамларга: “Менинг аёлим менга ҳаромдир” деса ва бу билан янги талоқни қасд қилмаса ёки ҳеч қандай нияти бўлмаса, аввалги сўз билан тушган ражъий талоқни боинга айлантирган бўлади. Агар иккинчи сўз билан янги талоқни ният қилса, бошқа бир боин талоқ тушади” (Хулосатул фатаво. Ж. II. Б. 86).

 

КИНОЯ ЛАФЗЛАР БИЛАН БОИН ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Боин талоқнинг иккинчи сурати киноя лафзлар билан боин талоқ қўйишдир. Киноя лафз деб, одатда фақат талоқ учун истеъмол қилинмайдиган, ундан талоқни ҳам ва бошқа нарсани ҳам тушуниш мумкин бўлган лафзларга айтилади. Киноя лафзлар билан талоқ воқе бўлиши учун икки нарсадан бири топилиши зарурийдир. Улар1. талоқ нияти; 2. ҳолат ёки қариналардан талоқ қўйилганлиги маълум бўлиши.

وَأُمًّا الضَّرْبُ الثَّانِي وَهُوَ الْكِنَايَاتُ لَا يَقَعُ بِهَا الطَّلَاقُ إلَّا بِالنِّيَّةِ أَوْ بِدَلَالَةِ الْحَالِ لِأَنَّهَا غَيْرُ مَوْضُوعَةٍ لِلطَّلَاقِ بَلْ تَحْتَمِلُهُ وَغَيْرَهُ فَلَا بُدَّ مِنْ التَّعْيِينِ أَوْ دَلَالَتِهِ.

“Талоқнинг иккинчи қисми, киноий талоқлар бўлиб, ният ёки ҳолатнинг далолати билангина улар билан талоқ тушади. Чунки, у сўзлар фақат талоқ учун қўйилган бўлмай, талоқни ҳам ундан бошқасини ҳам эҳтимол қилади. Шунинг учун талоқми ёки ундан бошқами тайин қилиб қўйиши ёки далолат қилиши зарурдир” (Ҳидоя ала фатҳил қодир. Ж. III. Б. 397).

 

ҲОЛАТ ДАЛОЛАТИ ВА КИНОЯ ЛАФЗЛАРНИНГ ҚИСМЛАРИ

Киноя лафзлар воситасида боин талоқ тушуши бобида ҳолатнинг далолат қилиши ўзига хос аҳамият касб этади. Киноя лафзлар билан талоқ воқе бўлиши учун ният зарурдир. Лекин, баъзи ҳолат ёки қариналар ният ўрнига қоим қилиниб, ниятсиз ҳам қазоан талоқ воқе бўлади дейилган. Шу боис киноя лафзларни баён қилишдан олдин ҳолат ва киноя лафзларининг қисмларини баён қилиш муносиб аҳамиятга эгадир. Билин-ки, ҳолат далолати уч турли бўлади. Улар:

1. Розилик ҳолати – эр-хотин ўртасида на талоқнинг зикри бўлади ва на ғазаб ва на норозилик кайфияти мавжуд бўлади. Балки, эр-хотин ўзаро ҳамжиҳатликда, аҳл-иноқ бўлиб истиқомат қилаётган ҳолатларига розилик холат ёки муътадил ҳолат дейилади;

2. Талоқ зикр қилинаётган ҳолат – эр-хотин ўртасида талоқ мавзуси тўғрисида сўз кетаётган бўлади. Лекин, эр ғазабнок ҳолатда бўлмайди;

3. Ғазаб ҳолати – эр-хотин ўртасида жанжал, низо ва келишмовчилик жуда авжига чиқиб, эр ғазабнок ҳолатда бўлади.

Киноя лафзлари ҳам уч турлик бўлади. Улар:

1. Жавобни ҳам радни ҳам ифодаловчи лафзлар – аёл эридан талоғини сўради. Эр унга жавобан шундай лафзларни ишлатди-ки, у лафзлар аёлга рад бўлиши ҳам, жавоб бўлиши ҳам мумкин. Масалан, “ изҳабий (кетгин)”, “ухружий (чиқгин)”, “тақаннуъий (ўраниб олгин)”, “қуумий (ўрнингдан тур)” ва “тахаммарий (рўмолингни ташлаб ол)” каби лафзлар;

2. Аёлга жавоб бўлиши ҳам, ғазаб, жаҳл ёки сўкиш бўлиши ҳам мумкин – Аёл бирор сўзни айтгандан кейин эр унга жавобан шундай лафзларни айтди-ки, у лафзлар билан талоқ ҳам, сўкиш ҳам тушунилади. Масалан, “холийя (холисан)”, “барийя (йироқсан)”, “батта (узулгансан)”, “батла (алоҳидасан)”, “боин (боинсан)”, “ҳаром (ҳаромсан)”;

3. Радни эмас, фақат жавобни ифодалайди – учинчи қисмнинг лафзлари шу-ки, у лафзлар жавоб деб тушунилади. Лекин радни эҳтимол қилмайди. Масалан, “эътаддий (иддангни сана)”, “амруки биядики (ишинг қўлингда)”, “ихторий (танлагин)”.

Эр юқорида келтирилган уч турли лафзлардан бирортасини айтаётганда розилик ҳолатда бўлса, ниятсиз у лафзларнинг бирортаси билан талоқ воқе бўлмайди. Ҳа, бу лафзларни айтиб ният қилса, боин талоқ воқе бўлади. Ғазаб ҳолатида эр келтирилган уч лафзлардан бирортасини айтса, аввалги икки қисмда ниятга боғлиқ бўлади. Агар талоқни ният қилса, талоқ аксинча бўлса, талоқ воқе бўлмайди. Учинчи қисмда эса, ғазаб ҳолатида ниятсиз ҳам талоқ воқе бўлаверади.

Эр талоқ зикр қилинаётган ҳолатда ушбу лафзларни айтса, биринчи лафз ниятга тўхтайди, яъни талоқни ният қилиш билан талоқ тушади. Аксинча бўса, талоқ воқе бўлмайди. Иккинчи, учиничи лафзлар талоқ зикр қилинаётган пайтда айтилса, ниятсиз ҳам талоқ воқе бўлаверади.

ثُمَّ الْكِنَايَاتُ ثَلَاثَةُ أَقْسَامٍ ( مَا يَصْلُحُ جَوَابًا لَا غَيْرُ ) أَمْرُك بِيَدِك، اخْتَارِي، اعْتَدِّي ( وَمَا يَصْلُحُ جَوَابًا وَرَدَّا لَا غَيْرُ ) اُخْرُجِي اذْهَبِي اُعْزُبِي قُومِي تَقَنَّعِي اسْتَتِرِي تَخَمَّرِي ( وَمَا يَصْلُحُ جَوَابًا وَشَتْمًا ) خَلِيَّةٌ بَرِيَّةٌ بَتَّةٌ بَتْلَةٌ بَائِنٌ حَرَامٌ وَالْأَحْوَالُ ثَلَاثَةٌ ( حَالَةُ ) الرِّضَا ( وَحَالَةُ ) مُذَاكَرَةِ الطَّلَاقِ بِأَنْ تَسْأَلَ هِيَ طَلَاقَهَا أَوْ غَيْرُهَا يَسْأَلُ طَلَاقَهَا ( وَحَالَةُ ) الْغَضَبِ فَفِي حَالَةِ الرِّضَا لَا يَقَعُ الطَّلَاقُ فِي الْأَلْفَاظِ كُلِّهَا إلَّا بِالنِّيَّةِ وَالْقَوْلُ قَوْلُ الزَّوْجِ فِي تَرْكِ النِّيَّةِ مَعَ الْيَمِينِ وَفِي حَالَةِ مُذَاكَرَةِ الطَّلَاقِ يَقَعُ الطَّلَاقُ فِي سَائِرِ الْأَقْسَامِ قَضَاءً إلَّا فِيمَا يَصْلُحُ جَوَابًا وَرَدَّا فَإِنَّهُ لَا يُجْعَلُ طَلَاقًا كَذَا فِي الْكَافِي وَفِي حَالَةِ الْغَضَبِ يُصَدَّقُ فِي جَمِيعِ ذَلِكَ لِاحْتِمَالِ الرَّدِّ وَالسَّبِّ إلَّا فِيمَا يَصْلُحُ لِلطَّلَاقِ وَلَا يَصْلُحُ لِلرَّدِّ وَالشَّتْمِ كَقَوْلِهِ اعْتَدِّي وَاخْتَارِي وَأَمْرُك بِيَدِك فَإِنَّهُ لَا يُصَدَّقُ فِيهَا كَذَا فِي الْهِدَايَةِ .

Талоқ тушадиган киноий сўзлар уч қисмга бўлинади. Фақатгина аёлга жавоб беришнигина ифода қилгувчи сўзлар. Улар: ишинг қўлингда, ихтиёр қил, иддангни сана. Аёлга жавоб бўлишни ҳам, сўраганига раддия бўлишни ҳам ифода қилиб, ундан бошқа нарсани эҳтимол қилмайди. Масалан, чиқ, кет, йироқ бўл, ўрнингдан тур, ўралиб ол, мендан пардалан, рўмолингни ташлаб ол. Жавоб бўлишни ва ҳақоратлашни ифодаловчи сўзлар. Улар: сен холисан, йироқсан, узулгансан, алоҳидасан, боинсан, ҳаромсан сўзларидир. Ҳолат ҳам уч хил бўлиб, улар розилик ҳолати, талоқни музокараси, яъни аёл ёки ундан бошқаси эрдан талоқ сўраш ҳолати, ғазаб ҳолати. Розилик ҳолатида юқоридаги уч турлик сўзларнинг барчаси билан талоқни ният қилса талоқ тушади. Агар талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди. Эр талоқ қўйишни ният қилмаганлигини айтса, қасам билан унинг сўзи эътиборга олинади. Талоқни музокараси бўлаётган ҳолатда иккинчи, учинчи турдаги сўзлар билан қазоан талоқ тушади. Лекин аёлга жавобни ёки радни ифодаловчи сўзларда эрнинг сўзини талоққа ҳукм қилинмайди. Кофийда шундай дейилган. Ғазаб ҳолатида эса, бу сўзлар хотинга раддия ва уни ҳақоратлашлигини эҳтимол қилганлиги учун эр талоқ қўймаганлигини айтса, эрни тасдиқ қилинади. Лекин, хотинга раддия ва ҳақоратлашни эҳтимол қилмай фақат талоқни ифодаловчи эътаддий, амруки биядики каби сўзларда эр талоқни ният қилмаганман деб айтса, уни тасдиқ қилинмайди” (Фатвои ҳиндия. Ж. I. Б. 375-374).

 

ҲОЛАТ ВА КИНОЯ ЛАФЗ ТУРЛАРИНИНГ ЖАДВАЛИ

 

Ҳолат турлари

Рад ва жавоб эҳтимол қилувчи киноий сўзлар

Ҳақоратлаш ва жавобни ифодаловчи киноий сўзлар
Фақат жавобни ифодаловчи киноий сўзлар
Чиққин, тургин ва бошқалар.
Бўшсан, йироқсан ва бошқалар.
Иддангни сана, бачадонингни тозала, сен биттасан.
Розилик ҳолати
Ният зарур.
Ният зарур.
Ният зарур.
Ғазаб ҳолати
Ният зарур.
Ният зарур.
Ниятсиз ҳам воқе бўлади.
Талоқ зикр қилинаётган ҳолат
Ният зарур.
Ниятсиз ҳам воқе бўлади.
Ниятсиз ҳам воқе бўлади.

 

Шунингдек, кет йўқол, бу ердан кўчиб кет, эрга тегиб ол, ўзинга эр топавер, онангникига жўна кби лафзларда учала ҳолатда ҳам ният шартдир. Сен боинсан, сен ажрагансан, сен менга ҳаромсан, сен бўшсан, сен бегонасан, сен мендан узулгансан, ишинг қўлингда каби лафзлар билан ғазаб ва розилик ҳолатида ният шарт қилиниб, талоқ зикр қилинаётган пайтда эса, ният шарт эмасдир.

ТАЛОҚ ТУШАДИГАН КИНОИЙ ЛАФЗЛАР

Эр аёлига мен сени хонадонинг аҳлига ҳиба қилдим деб айтса ёки ота-онанга ҳиба қилдим ёки сени эрларингга ҳиба қилдим деб, талоқни ният қилса талоқ тушади. Агар талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди.

كَذَلِكَ لَوْ قَالَ وَهَبْتُكِ لِأَهْلِكِ

“Шунингдек, сени ўзингни аҳлингга ҳиба қилдим деса (талоқни ният қилса, талоқ тушади. Бу сўзни айтиб, талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди)” (Бадойиъус саноиъ).

وَكَذَا إذَا قَالَ وَهَبْتُكِ لِأَبِيكِ أَوْ لِأُمِّكِ أَوْ لِلْأَزْوَاجِ

“Шунингдек, сени ўзингни отангга ёки онангга ёки эрларингга ҳиба қилдим деса (талоқни ният қилса, талоқ тушади. Бу сўзларни айтиб, талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди)” (Бадойиъус саноиъ).

Агар ғирт бегона кишиларга нисбат бериб, уларга ҳиба қилганлигини айтса, ният билан ҳам талоқ тушмайди.

وَخَرَجَ عَنْهُ مَا لَوْ قَالَ وَهَبْتُك لِلْأَجَانِبِ فَإِنَّهُ لَيْسَ بِكِنَايَةٍ، وَالْأَخُ، وَالْأُخْتُ، وَالْعَمَّةُ، وَالْخَالَةُ مِنْ الْأَجَانِبِ هُنَا فَلَا يَقَعُ، وَإِنْ نَوَى.

“Агар сени бегоналарга ҳиба қилдим деса, талоқ тушмайди. Чунки, бу лафз киноя эмас. Ака-ука, опа-сингил ва амма-хола бу ўринда бегоналардан ҳисобланишади. (бу сўзларни айтиб) талоқни ният қилсада талоқ тушмайди” (Баҳрур роиқ).

Агар бир киши аёлига сен менга хотин эмассан, мен ҳам сенинг эринг эмасман ёки бирор киши“Бу сенинг хотинингми?” деган саволига эр“Йўқ” деб жавоб берса, талоқни ният қилса, талоқ тушади. Талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди. Бадойиъ китобининг соҳиби бундай сўзни айтган киши ҳақида агар мен ёлғонни ирода қилган эдим деб айтса, уни тасдиқ қилиниб, талоқ тушмаслигини, агар бу сўзни айтиб талоқни ният қилса, талоқ тушишлигини айтиб ўтганлар. Бу Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларидир. Имомайнлар эса, бу сўзлар билан талоқ тушмайди деганлар.

فَإِنْ قَالَ أَرَدْتُ الْكَذِبَ يُصَدَّقُ فِي الرِّضَا وَالْغَضَبِ جَمِيعًا

“Агар ёлғонни ирода қилган эдим деса, барча ҳолатда, яъни ризода ҳам, ғазабда ҳам тасдиқ қилинади” (Бадойиъус саноиъ).

 

БОИН ТАЛОҚ ВОҚЕ БЎЛАДИГАН КИНОИЙ ЛАФЗЛАР

Киноя лафзлари турлича бўлиб, “Шарҳул виқоя”, “Фатаво ҳиндия” ва бошқа шу каби китобларда уларни зикри келган. Масалан, эр аёлига қараб қуйидаги лафзлардан бирини айтса, улар билан бир боин талоқ воқе бўлади. Агар бир ёки икки талоқни ният қилса, бас бир боин талоқ тушади. Ҳа, агар уч талоқни ният қилса, уч талоқ воқе бўлади. У лафзлар қуйидагилардир“Бир-бирмиздан айрилдик, алоқаларимиз узулди, алоҳида-алоҳида яшаймиз, менга ҳаром бўлдинг, ўзинг қолавер, сендан безор бўлдим, ихтиёринг қўлингда, уйинга кет, сени ота-онангга бағишладим, мен сенга рухсат бердим, ишинг қўлингда, эркинг қўлингда, озодсан, ёпинчиғингни ташлаб ол, мени олидимда рўмолингни ўраб ол, ўзингни мендан олиб қоч, чиқ, кет, тур, ўзинга бошқа эр топ”.

بَائِنٌ بَتَّةً بَتْلَةٌ حَرَامٌ خَلِيَّةٌ بَرِيَّةٌ حَبْلُك عَلَى غَارِبِك الْحَقِي بِأَهْلِك وَهَبْتُكِ لِأَهْلِكِ سَرَّحْتُكِ فَارَقْتُكِ أَمْرُكِ بِيَدِكِ اخْتَارِي أَنْتِ حُرَّةٌ تَقَنَّعِي تَخَمَّرِي اسْتَتِرِي اُغْرُبِي اُخْرُجِي اذْهَبِي قُومِي ابْتَغِي الْأَزْوَاجَ تقع واحدة بائنة إن نواها أو اثنتين وثلاث إن نواها.

“Боинсан, узулгансан, алоҳидасан, ҳаромсан, холисан, йироқсан, арқонинг ечилган, аҳлинг билан бирга бўл, сени аҳлингга ҳиба қилдим, сени озод қилдим, сендан ажрашдим, ишинг қўлингда, ихтиёр қил, сен ҳурсан, ўраниб ол, рўмолингни ташлаб ол, пардалан, узоқ бўл, чиқ, кет, ўрнингдан тур, эр қидиравер деб, бир, икки талоқни ният қилса бир боин талоқ, агар учтани ният қилса, уч талоқ тушади” (Шарҳул виқоя. Ж. II. Б. 77-78).

 

БОИН ТАЛОҚ ВОҚЕ БЎЛАДИГАН МУХТАЛИФ ЖУМЛАЛАР

Юқорида боин талоқ воқе бўладиган қоидалар ва унинг турли суратлари баён қилинди. Қуйида фатаво ва бошқа турдаги китобларда келтирилган боин талоқ суратлари хулоса тарзда зикр қилинади1. Бир киши аёлига ишора қилиб“Уни менга кераги йўқ” деса, талоқни ният қилиш билан талоқ воқе бўлади. Аксинча бўлса, талоқ тушмайди; 2. Бир киши аёлига“Мен сени қўйдим” деса, Муфтий Маҳмуд соҳиб раҳматуллоҳи алайҳ қавлига биноан ражъий талоқ воқе бўлади. Лекин, баъзи фатво китобларида бу лафз воситасида боин талоқ воқе бўлиши зикр қилинган. Шу фатвога биноан бир киши аёлига уч марта: “Мен сени қўйдим, қўйдим, қўйдим” деса, у билан бир талоқ воқе бўлади. Чунки, боин талоқдан кейин боин талоқ воқе бўлмайди; 3. Бир киши аёлига“Менга юзингни кўрсатма, энди мен билан сени ўртангда алоқа йўқ” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади. Аксинча, бўлган ҳолатда талоқ воқе бўлмайди; 4. Бир киши аёлига“Мен билан сени ўртангда бирор боғлаб турувчи нарса қолмади” деб, талоқни ният қилса, у билан боин талоқ воқе бўлади; 5. Бир киши аёлига“Мен сени эринг эмасман, сен эса менинг хотиним эмассан” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади; 6. Бир киши аёлига“Қаерга кетишни хоҳласанг кетавер” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ тушади; 7. Эр аёлига: “Тўрт томонинг қибла кетавер” деб талоқни ният қилса, бир боин талоқ тушади. Агар “кетавер” сўзини қўшмай “тўрт томонинг қибла” деса, талоқ тушмайди. Шунингдек, “тўрт томонинг катта кўча кетавер” деб талоқни ният қилса, бир боин талоқ тушади. Агар “кетавер” сўзини айтмай “тўрт томонинг катта кўча” деб талоқни ният қилса ҳам талоқ тушмайди; 8. Бир киши аёлига“Сен менга ҳаромсан ёки сени ўзимга ҳаром қилдим” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади; 9. Аёл эрига“Қоидага биноан менга талоқ қўй, бўлмаса, бошқа эрга тегиб кетаман” деса, эр унга жавобан“Тегмоқчи бўлсанг тегиб кетавер” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади; 10. Бир киши аёлига“Хотинликдан чиқдинг” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади; 11. Бир киши аёлига“Сени ўзим билан олиб қолсам, синглим ёки онамни ўзим билан олиб қолган бўламан” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ тушади; 12. Бир киши аёлига“Кимга эрга тегишни истасанг тегавер” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ тушади; 13. Бир киши аёлига“Рўзғоримиз бошқа-бошқа бўлди” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ тушади; 14. Бир киши аёлига“Сенга ҳожатим йўқ” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ тушади; 15. Бир киши аёлига“Мени унга хоҳишим йўқ” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ тушади; 16. Бир киши аёлига“Унга табиатим мойил эмас” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади; 17. Бир киши аёлига“Мен у билан яшамайман, менга у лойиқ эмас” деб талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади; 18. Бир киши аёлига“Хотиним эмассан” деб талоқни ният қилса, боин талоқ воқе бўлади; 19. Бир киши аёлига“Менга ҳеч қандай алоқанг йўқ” деса, талоқ нияти билан боин талоқ тушади; 20. Бир киши аёлига“Бошқа эрга тегиб ол” деб талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 21. Бир киши аёлига“Кет” деб, талоқ ниятида айтса. Боин талоқ тушади. Агар талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди; 22. Бир киши аёлига“Сен билан яшаб кетишга умидим қолмади” деб, талоқни ният қилса, боин талоқ тушади; 23. Бир киши қайнотасига“Мен томондан рухсат, қачон хоҳласангиз қизингизни эрга бераверинг” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ воқе бўлади; 24. Бир киши аёлига“Мен сени озод қилдим” деб уч бор айтса ва у билан талоқни ният қилса, бир боин талоқ воқе бўлади; 25. Бир киши аёлига“Ўртамизда эндиликда эр-хотинлик алоқаси қолмади” деб, талоқ ниятида ёки талоқ зикр қилинаётган пайтда айтса, боин талоқ тушади. Аксинча бўлса, талоқ тушмайди; 26. Бир киши аёлига“Мен томондан жавоб сенга” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ воқе бўлади; 27. Қайнотасига“Қизингизни олиб, кимга хоҳласангиз, ўшанга никоҳ қилиб беринг, мен унга талоқ қўйдим” деб айтса, боин талоқ тушади; 28. Бир киши“Мен уни аёлим қаторидан чиқардим” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 29. Бир киши аёлига“Ҳаромсан, талоқсан” деб айтса, боин талоқ тушади; 30. Бир киши (қўшилиш ниятида) аёлига“Кел” деди. Аёл“Йўқ” деди. Шунда эр“Ўзинга ҳам, ишинг ҳам керак эмас, кет” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 31. Бир киши аёлига“Хотиним эканлигинга даъвойим йўқ” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 32. Бир киши аёлига“Сени тинч қўйдим” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 33. Эр аёлга“Сени аёлим ҳисобламийман” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 34. Эр аёлига ғазаб билан“Сен озодсан” деб, айтса, қазоан бир боин талоқ воқе бўлади; 35. Эр аёлга“Мен сенга лойиқ эмасман. Қачон хоҳласанг бошқага никоҳланавер” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 36. Эр“Аёлим менга сингилдек. Унда ҳеч қандай ишим йўқ” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 37. Эр аёлга“Никоҳимиз узилди” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 38. Эр аёлга“Ўртада бирор боғловчи ришта қолмади” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 39. Эр аёлга“Сен мен учун тугагансан” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 40. Жанжал пайтида аёл эридан талоғини сўради эр“Кетовер, жанжал шу билан тугайди” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 41. Эр умурбод қамоққа маҳкум қилинган ҳолатда аёлига“Сенга рухсат, мени кичик укамга турмушга чиқавер” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 42. Эр аёлга“Никоҳимдан чиқдинг” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 43. Эр аёлга таълиқли қилиб: “Мен у билан ажрашдим” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 44. Эр аёлга қарата“Мен сен билан ажрашдим” деб, талоқ ниятида айтса, бир боин талоқ тушади; 45. Аёл томондан бир киши эрга“Уни ўзинг билан олиб қол ёки талоғини бер” деди. Шунда эр“Олиб қолмайман” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 46. Қайнота куёвига“Бирор иш билан шуғилланинг” деди. Шунда куёв“Мени қўлимдан ҳеч нарса келмайди. Мана қизингиз хоҳласангиз бошқасига узатинг. Мен кетдим” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади; 47. Эр аёлга: “Бор! Бир, икки, уч” деб, талоқ ниятида айтса, оғир талоқ воқе бўлади. Агар ният қилмаса, ҳеч нарса бўлмайди; 48. Эр аёлга“Никоҳимда қолма” деб, талоқ ниятида айтса, боин талоқ тушади[1].

Қоида: “Оламгрия”да юқоридаги мисоллар келтирилгандан кейин“Талоқни умуман ифодаламайдиган лафзлар билан талоқ воқе бўлмайди. Гарчи ният билан айтса ҳам” деган қоида баён қилинган. Масалан, Аллоҳ таоло сенга барака ато этсин, мени таомлантиргин, мени сув билан сийлагин кабиларни айтиб талоқни ният қилса ҳам талоқ воқе бўлмайди.

 

НА САРИҲ ВА НА КИНОЯ ЛАФЗЛАР

1. У билан мени яшашим мушкул; 2. Туғулишинг билан уйга олиб келганман; 3. Мени олдимга умуман келма; 4. Эр аёлга“У билан юрмасанг бўлди бошқа кимман ётсанг ётавер” деди; 5. Эр аёлига“Мени уйимда овқатланиш сен учун ҳаром” деди; 6. Мен сени қолдирмасликни хоҳлайман; 7. Биз сени қолдирмаймиз; 8. Мен қолдирмайман; 9. Мен хотинимни бериб юбордим; 10. Менга қиз керак эмас; 11. Ўзини онаси ёки синглисига қараб уч талоқ деди; 12. Эр аёлини онаси, синглиси ва шу каби бирор маҳрамларига ўхшатиб“Мен сени акангман” деди. Булар билан талоқ тушмайди. Лекин, бундай дейиш макруҳдир.

ФойдаМазкур лафзлар на сариҳ ва на киноя ҳисобланади. Шунинг учун уларни талоқ ниятида айтиш билан ҳам талоқ воқе бўлмайди.

 

КИНОЯ ЛАФЗЛАР БИЛАН УЧ ТАЛОҚНИ НИЯТ ҚИЛИШ

Киноя лафзлар билан талоқ қўйиб, бир ёки икки талоқни ният қилса, у билан бир талоқ воқе бўлиши, юқорида зикр қилинди. Киноя лафзларни айтиб икки талоқни ният қилиш лағв ҳисобланади. Ҳа, агар киноя лафзларни айтиб, у билан уч талоқни ирода қилса, албатта уч талоқ воқе бўлади ва ҳалоласиз аввалги эрига аёл қайта олмайди. “Баҳрур роиқ”да айни шу масала тафсилан баён қилинган.

أَيْ فِي غَيْرِ الْأَلْفَاظِ الثَّلَاثَةِ وَمَا فِي مَعْنَاهَا تَقَعُ وَاحِدَةً بَائِنَةً أَوْ ثَلَاثٌ بِالنِّيَّةِ وَلَا تَصِحُّ نِيَّةُ الثِّنْتَيْنِ…وَالْحَاصِلُ أَنَّ الْكِنَايَاتِ كُلَّهَا تَصِحُّ فِيهَا نِيَّةُ الثَّلَاثِ.

Яъни уч ва унинг маъносидаги лафзлардан бошқасида бир боин талоқ ёки ният биан уч талоқ воқеъ бўлади. Киноя лафзлар билан икки талоқни ният қилиб бўлмайди. Ҳосил гап шуки, киноя лафзларнинг барчасида уч талоқни ният қилиш дурустдир” (Баҳрур роиқ. Ж. III. Б. 522-521).

 “Бадоиъус саноиъ”нинг соҳиби унга далил сифатида Рукона розияллоҳу анҳу аёлига қўйган батта талоғини келтирадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баттадан нимани ният қилгансан деб қасам ичтирдилар. Рукона розияллоҳу анҳу қасам ичиб айтиларки, баттадан бир талоқни ният қилгандим, учтани эмас дедилар. Ҳа, баттада уч талоқ маъноси бўлмаганда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қасам ичирмаган бўлар эдилар.

وَالدَّلِيلُ عَلَيْهِ مَا رُوِيَ أَنَّ رُكَانَةَ بْنَ زَيْدٍ أَوْ زَيْدَ بْنَ رُكَانَةَ طَلَّقَ امْرَأَتَهُ أَلْبَتَّةَ فَاسْتَحْلَفَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَا أَرَدْتَ ثَلَاثًا فَلَوْ لَمْ يَكُنِ اللَّفْظُ مُحْتَمِلًا لِلثَّلَاثِ لَمْ يَكُنْ لِلِاسْتِحْلَافِ مَعْنًى .

Унга далил шуки, Рукона ибн Зайд ёки Зайд ибн Руконанинг ҳадиси бўлиб, у ўз аёлини батта талоқ қўйган эди. Шунда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у учтани ирода қилмаганлигига қасам ичтирдилар. Агар батта лафзи уч талоқни эҳтимол қилгувчи бўлмаганида эди, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан қасам ичишини талаб қилишларида ҳеч қандай маъно бўлмас эди” (Бадоиъус саноиъ. Ж. III. Б. 173).

 

 

САРИҲ ЛАФЗ БИЛАН ТУШГАН ТАЛОҚДАН КЕЙИН КИНОЯ ЛАФЗЛАР БИЛАН ТАЛОҚ ҚЎЙИШ ВА КИНОЯ ЛАФЗЛАР БИЛАН ТУШГАН ТАЛОҚДАН КЕЙИН САРИҲ ЛАФЗЛАР БИЛАН ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Талоқни бир нави, яъни сариҳ (ёки киноя) лафзлар билан талоқ қўйгандан кейиноқ ёки идда ичида иккинчи нав, яъни киноя (ёки сариҳ) лафзлар билан қўйилган талоқни воқе бўлиш ёки воқе бўлмаслиги ҳақида қуйида бироз шарҳ билан баён қиламиз.

Сариҳ лафз билан қўйилган ражъий ёки боин талоқ воқе бўлгандан кейин ўша заҳоти ёки идда ичида яна сариҳ лафзлар билан талоқ қўйса, биринчи талоқ билан бирга иккинчи қўйилган талоқ сариҳга сариҳ илашади деган қоидага биноан воқе бўлади. Лекин, ражъий талоққа илашувчи ражъий талоқ ражъий талоқлигича қолади. Ражъий талоқ боин талоққа илашса ёки боин талоқ ражъий талоққа илашса қўйилган талоқ боинга айланади ва боин талоқ билан ражъат ҳаққи соқит бўлади. Масалан, бир киши аёлига“Мен сенга талоқ қўйдим” деб, сўнг ўша вақт ёки идда ичида яна иккинчи бор“Мен сенга талоқ қўйдим” деди. Шу билан аёлга икки ражъий талоқ воқе бўлади.

Агар бир киши аёлига“Мен сенга талоқ қўйдим” деб, ўша заҳоти ёки идда ичида иккинчи бор аёлига“Мен сенга қаттиқ талоқ қўйдим” деса ёки аксинча “Мен сенга қаттиқ талоқ қўйдим” деб, кетидан ёки идда ичида“Мен сени талоқ қилдим” деса ёки “Мен сенга ёмон талоқ қўйдим” деб, кетидан ёки идда ичида аёлига “Мен сенга ёмон талоқ қўйдим” деса, бас ушбу уч сурат билан икки боин талоқ воқе бўлади.

Иккинчи сурат шуки, киноя лафзи билан воқе бўлган боин талоқдан сўнг сариҳ лафз билан ўша заҳоти ёки идда ичида талоқ қўйса, бас биринчи қўйилган боин талоққа иккинчи сариҳ лафзлар ёрдамида қўйилган талоқ киноий лафз билан тушган талоққа сариҳ лафз билан қўйилган талоқ илашади қоидасига биноан, икки боин талоқ тушади. Лекин, иккинчи сариҳ лафз билан тушган талоқ ражъий бўлсада аввалги боинга илашиб боинга айланади. Масалан бир киши талоқ зикр қилинаётган вақтда ёки талоқ ниятида ўз аёлига хитоб қилиб“Сен мендан айрилдинг” деб, кетидан ёки идда ичида“Мен сенга талоқ қўйдим” деса ёки бир киши талоқ зикр қилинаётган вақтда ёки талоқ ниятида“Сен мендан айрилдинг” деб, кетидан ёки идда ичида“Тоғ каби сенга талоқ қўйдим” деса, бас мазкур суратларнинг ҳар бирида икки боин талоқ воқе бўлади.

Учинчи сурат шуки, сариҳ лафз билан қўйилган ражъий талоқдан кейин ўша заҳоти ёки идда ичида киноя лафзлар билан талоқ қўйса, биринчи қўйилган ражъий талоқ иккинчи қўйилган боин талоққа қўшилиб, икки боин талоққа айланади. Бу сариҳ лафз билан тушган ражъий талоққа киноий лафз билан тушган боин талоқ илашади деган қоидага мувофиқдир. Масалан, бир киши аёлига“Мен сенга талоқ қўйдим” деб, кетидан ёки идда ичида талоқ зикр қилинаётган пайтда ёки талоқ ниятида“Мен сени ўзимдан йироқ қилдим” деса, бас аввалги жумла билан қўйилган талоқ ражъий, кейинги жумла билан қўйилган талоқ боин бўлади ва сўнг иккаласи бир-бирига қўшилиб икки боин талоқ бўлади.

Тўртинчи сурат шуки, сариҳ лафз билан воқе бўлган боин талоқдан кейин киноя лафз билан қўйилган боин талоқ воқе бўлмайди, яъни сариҳ боин талоққа киноя боин талоқ илашмайди. Ҳа, агар сариҳ боин талоқ кетидан айтилган киноя лафзга бошқа янги талоқни англатувчи бирор лафз қўшилса, сариҳ боин талоқ кетидан бошқа янги талоқни англатувчи киноя лафз билан ҳам иккинчи, учинчи талоқ воқе бўлаверади. Масалан, бир киши аёлига“Мен сенга ёмон талоқ қўйдим” деб боин талоқ қўйса, кетидан“Сен мендан ажралдинг” деса киноий лафз билан боин талоқ қўйса, бас бир боин талоқ воқе бўлади. Агар эр аёлига“Мен сенга ёмон талоқ қўйдим” деб, кетидан ёки идда ичида“Мен сени ўзимдан янгиттадн (ёки бошқатдан) йироқ қилдим” деса, бас икки боин талоқ воқе бўлади.

Бешинчи сурат тўртинчи сурат каби бўлиб, киноя лафзи билан воқе бўлган талоқи боиндан кейин хоҳ бир киноя лафзни такрор-такрор айтсин ёки турли киноя лафзларни истеъмол қилсин бир боин талоқ тушади. Бу киноий лафз билан тушган боин талоққа киноий лафз билан қўйилган боин талоқ илашмайди қоидасига биноан. Ҳа, агар иккинчи киноя лафзда янгитдан талоқ қўйишга далолат қиладиган бирор лафз ишлатилса, идда ичида иккинчи қўйилган киноя лафз билан ҳам талоқ тушаверади. Масалан, бир киши талоқ зикр қилинаётган вақтда ёки талоқ ниятида“Мен сени йироқ қилдим” деб, кетидан ёки идда ичида яна иккинчи бор“Мен сени йироқ қилдим” деди ёки талоқ зикр қилинаётган пайтда“Мен сени йироқ қилдим” деб, кетидан ёки идда ичида талоқни ният қилиб“Отангникига кетавер” деди. Бас, бу билан бир боин талоқ воқе бўлади. Ҳа, агар талоқ зикр қилинаётган пайтда ёки талоқ нияти билан“Мен сени ўзимдан йироқ қилдим” деб, кетидан ёки идда ичида“Мен сени янгитдан ўзимдан йироқ қилдим” деса, бас бу суратда икки боин талоқ ваоқеъ бўлади.

الصَّرِيحُ يَلْحَقُ الصَّرِيحَ وَيَلْحَقُ الْبَائِنُ بِشَرْطِ الْعِدَّةِ وَالْبَائِنُ يَلْحَقُ الصَّرِيحَ الصَّرِيحُ مَا لَا يَحْتَاجُ إلَى نِيَّةٍ بَائِنًا كَانَ الْوَاقِعُ بِهِ أَوْ رَجْعِيًّا… عَلَى الْمَشْهُورِ لَا يَلْحَقُ الْبَائِنُ الْبَائِن.

Сариҳ сариҳга ҳамда боинга илашади идданинг ичида бўлиш шарти билан. Боин сариҳга илашади. Сариҳ лафз талоқ вақтида ниятга муҳтож бўлинмайдиган лафз бўлиб, гоҳида у сариҳ лафз билан тушгувчи боин бўлади ёки ражъий бўлади. Машҳур қавлга кўра боин боинга илашмайди” (Дуррул мухтор).

قَوْلُهُ الصَّرِيحُ يَلْحَقُ الصَّرِيحَ كَمَا لَوْ قَالَ لَهَا: أَنْتِ طَالِقٌ ثُمَّ قَالَ أَنْتِ طَالِقٌ أَوْ طَلَّقَهَا عَلَى مَالِ وَقَعَ الثَّانِي بَحْرٌ، فَلَا فَرْقَ فِي الصَّرِيحِ الثَّانِي بَيْنَ كَوْنِ الْوَاقِعِ بِهِ رَجْعِيًّا أَوْ بَائِنًا قَوْلُهُ وَيَلْحَقُ الْبَائِنَ كَمَا لَوْ قَالَ لَهَا أَنْتِ بَائِنٌ أَوْ خَلَعَهَا عَلَى مَال ثُمَّ قَالَ أَنْتِ طَالِقٌ أَوْ هَذِهِ طَالِقٌ بَحْرٌ عَنْ الْبَزَّازِيَّةِ، ثُمَّ قَالَ: وَإِذَا لَحِقَ الصَّرِيحُ الْبَائِنَ كَانَ بَائِنًا لِأَنَّ الْبَيْنُونَةَ السَّابِقَةَ عَلَيْهِ تَمْنَعُ الرَّجْعَةَ كَمَا فِي الْخُلَاصَةِ …قَوْلُهُ بِشَرْطِ الْعِدَّةِ هَذَا الشَّرْطُ لَا بُدَّ مِنْهُ فِي جَمِيعِ صُوَرِ اللِّحَاقِ، فَالْأَوْلَى تَأْخِيرُهُ عَنْهَا …قَوْلُهُ بَائِنًا كَانَ الْوَاقِعُ بِهِ أَوْ رَجْعِيًّا يُؤَيِّدُهُ مَا قَدَّمْنَاهُ فِي أَوَّلِ فَصْلِ الصَّرِيحِ عَنْ الْبَدَائِعِ مِنْ أَنَّ الصَّرِيحَ نَوْعَانِ: صَرِيحٌ رَجْعِيٌّ، وَصَرِيحٌ بَائِنٌ، وَحِينَئِذٍ فَيَدْخُلُ فِيهِ الطَّلَاقُ الرَّجْعِيُّ وَالطَّلَاقُ عَلَى مَالٍ وَكَذَا مَا مَرَّ قَبْلَ فَصْلِ طَلَاقِ غَيْرِ الْمَدْخُولِ بِهَا مِنْ أَلْفَاظِ الصَّرِيحِ الْوَاقِعِ بِهَا الْبَائِنُ، مِثْلُ: أَنْتِ طَالِقٌ بَائِنٌ أَوْ أَلْبَتَّةَ أَوْ أَفْحَشَ الطَّلَاقِ أَوْ طَلَاقَ الشَّيْطَانِ أَوْ طَلْقَةً طَوِيلَةً أَوْ عَرِيضَةً إلَخْ فَهَذَا كُلُّهُ صَرِيحٌ لَا يَتَوَقَّفُ عَلَى النِّيَّةِ، وَيَقَعُ بِهِ الْبَائِنُ وَيَلْحَقُ الصَّرِيحَ وَالْبَائِنَ. قَالَ فِي الْخُلَاصَةِ: وَالصَّرِيحُ يَلْحَقُ الْبَائِنَ وَإِنْ لَمْ يَكُنْ رَجْعِيًّا …قَوْلُهُ لَا يَلْحَقُ الْبَائِنُ الْبَائِنَ الْمُرَادُ بِالْبَائِنِ الَّذِي لَا يَلْحَقُ هُوَ مَا كَانَ بِلَفْظِ الْكِنَايَةِ لِأَنَّهُ هُوَ الَّذِي لَيْسَ ظَاهِرًا فِي إنْشَاءِ الطَّلَاقِ كَذَا فِي الْفَتْحِ، وَقَيَّدَ بِقَوْلِهِ الَّذِي لَا يَلْحَقُ إشَارَةً إلَى أَنَّ الْبَائِنَ الْمُوقَعَ أَوَّلًا أَعَمُّ مِنْ كَوْنِهِ بِلَفْظِ الْكِنَايَةِ أَوْ بِلَفْظِ الصَّرِيحِ الْمُفِيدِ لِلْبَيْنُونَةِ كَالطَّلَاقِ عَلَى مَالٍ.

«Сариҳ сариҳга илашади. Ҳамчуноники, эр хотинига: «Сен талоқсан» деди, сўнг бироз ўтгач яана: «Сен талоқсан» деди ёки «Сен талоқсан» дегандан кейин хотинини мол эвазига талоқ қилди. Иккинчи сариҳ лафз билан тушган талоқ ражъий бўлса ҳам ёки боин бўлса ҳам аввалги сариҳ лафз билан тушган талоққа илашади. Сариҳ лафз сариҳга илашгани каби боинга ҳам илашади. Масалан, бир киши хотинига қараб: «Сен боин талоқсан» деди ёки мол эвазига хулуъ қилди сўнг иддаси ичида: «Сен талоқсан» деб айтса иккинчи айтилган талоқ аввалги айтилган талоққа қўшилиб, иккита бўлади. Бу гапни «Баҳр» китобида баззозиядан нақл қилиб келтирилган. Сўнг яна айтадики, агар сариҳ лафз билан тушган талоқ ражъий бўлсада ўзидан аввал тушган боин талоққа қўшилса, у ҳам боинга айланади. Чунки, аввал тушган боин талоқ кейинги тушган ражъий талоқни боинга айлантириб қўяди ҳамда ражъатни манъ қилади. «Хулоса»да ҳам шундай келган. Мусаннифнинг иддада бўлиш шарти билан деган сўзи бирин кетин қўйилган талоқлар бир-бирига қўшилиш суратларининг барчасида шарт қилингандир. Бадойиъда зикр қилинишича, сариҳ икки қисмга бўлинади: сариҳи ражъий, сариҳи боин. Юқоридаги сариҳ сариҳга ва боинга илашади деган жумла остига сариҳ лафз билан тушган ражъий талоқ ҳамда мол эвазига бўлган боин талоқ ҳам кириб кетади. Яқинлик қилинмаган аёлнинг талоғи зикр қилинган фаслдан илгари ўтган сариҳ лафзлар билан тушгувчи боин талоқлар ҳам юқоридаги сариҳ лафзининг остига киради. Сен боин талоқсан, сен батта талоқсан, жуда ҳам ямон талоқсан, шайтоннинг талоғисан, узун, кенг талоқсан (каби) лафзларнинг барчаси талоқда сариҳ саналиб, бу сўзларни айтаётган пайтда талоқни ният қилган ёки қилмаганига эътибор берилмайди ва улар билан боин талоқ тушиб, ўзидан олдинги сариҳга ва боинга илашади». «Хулоса» китобида сариҳ боинга илашади дегани, гарчи сариҳ лафз билан тушган талоқ ражъий бўлмасада дейилган. Боин боинга илашмайди деган сўздан мурод киноий лафз билан бўлган боин ўзидан аввалги боинга илашмайди деган маънодадир. Чунки, киноий лафз билан тушган боин янгитдан талоқ қўйганлигида зоҳир эмас. «Фатҳ»да ҳам шунингдек келган. Мусаннифнинг илашмайдиган боин деган сўзида, аввалги тушган боин киноий лафз билан бўладими ёки боинни ифода қилувчи сариҳ лафз билан бўладими барибир эканлигига ишора бор. (Дуррул мухтор. Ж.VI. Б. 540-542).

 

БОИН ТАЛОҚНИНГ УЧИНЧИ СУРАТИ ЯҚИНЛИК ҚИЛИНМАГАН АЁЛНИ ТАЛОҚ ҚИЛИШ

Боин талоқнинг учинчи сурати шуки, никоҳдан кейин эр аёл билан жинсий алоқа қилмаган бўлса ва ҳатто хилвати саҳиҳа (Эр хотини билан алоҳида қолиб у билан яқинлик қилишга рўза каби шаръий, ҳайз каби табъий монеликларсиз бирга қолиши)да ҳам бўлмаса ёки хилвати саҳиҳа бўлсаю, аёл ҳали балоғатга етмаган бўлиб, жинсий яқинлик қилишга лаёқатли бўлмаса, бас бу суратларда хоҳ сариҳ лафз билан, хоҳ киноя лафзлар билан, хоҳ бир мартада бир талоқ қўйган бўлсин, хоҳ икки марта алоҳида-алоҳида бир талоқдан қўйган бўлсин, хоҳ уч марта алоҳида-алоҳида бир талоқдан қўйган бўлсин, бас бир боин талоқ воқе бўлади. Ражъат қилиш ҳаққи умуман қолмайди. Масалан, бир киши аёлига“Сенга талоқ, талоқ, талоқ” деса, бас биринчи талоқ лафзи оғзидан чиқиши билан аёлга бир боин талоқ тушади ва (яқинлик қилинмаганлиги боис) иддасиз эрнинг никоҳидан чиқиб ғирт бегонага айланади. Иккинчи, учинчи айтилган талоқ лафзлари бекорчи бўлиб қолади. Чунки, талоқ учун маҳал топилмаяпти. Шунингдек, бир киши яқинлик қилмаган ва хилвати саҳиҳа ҳам бўлмаган аёлига“Бир талоқ бўлгувчисан, бир талоқ бўлгувчисан” деди. Бас, аввалги айтилган талоқ билан аёл бир боин талоқ бўлиб, эрнинг никоҳидан иддасиз чиқиб, ғирт бегонага айланади ва иккинчи лафз билан айтилган талоқ тушмайди. Чунки, бегонага хотинга қўйилган талоқ воқе бўлмайди.

إذَا طَلَّقَ الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ ثَلَاثًا قَبْلَ الدُّخُولِ بِهَا وَقَعْنَ عَلَيْهَا فَإِنْ فَرَّقَ الطَّلَاقَ بَانَتْ بِالْأُولَى وَلَمْ تَقَعْ الثَّانِيَةُ وَالثَّالِثَةُ وَذَلِكَ مِثْلُ أَنْ يَقُولَ أَنْتِ طَالِقٌ طَالِقٌ طَالِقٌ وَكَذَا إذَا قَالَ أَنْتِ طَالِقٌ وَاحِدَةً وَوَاحِدَةً وَقَعَتْ وَاحِدَةٌ كَذَا فِي الْهِدَايَةِ .

Бир киши бир аёлга никоҳлангач унга яқинлик қилмасдан илгари бирданига уч талоқ қўйса, учаласи ҳам тушади. Агар уч талоқни бўлиб-бўлиб, масалан сен талоқсан, талоқсан, талоқсан деб айтса, биринчиси тушибиккинчи, учинчилари тушмайди. “Ҳидоя”да шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия. Ж. I. Б. 373).

 

ЯҚИНЛИК ҚИЛИНМАГАН АЁЛГА ТАЛОҚ ҚЎЙГАНДАН КЕЙИН ЭР У БИЛАН САҲИҲ ХИЛВАТНИ ДАЪВО ҚИЛИШИ

Яқинлик қилинмаган аёлни эр талоқ қилса, яқинлик қилинмаганлиги боис сариҳ талоқ лафзи билан ҳам боин талоқ воқе бўлиб, эрда ражъат ихтиёри қолмайди. Эр ражъат ихтиёри борлигини даъво қилиш мақсадида“Мен у билан хилватда қолган” эдим деб даъво қилса, талоқ қўйган пайтда аёл куёв уйига қизлик уйидан олиб келинган бўлса ёки хилватга гувоҳ келтирилса, сариҳ лафз билан қўйилган талоққа ражъий талоқ ҳукми берилади ва эрда ражъат қилиш ихтиёри боқий қолади. Агар талоқ қўйилган пайтда қиз куёв уйига ҳали олиб келинмаган бўлса ёки хилватга бирор гувоҳ бўлмаса ёки қиз хилватни инкор қилса ёки қиз ҳали балоғатга етмаган бўлса, эрни даъвоси қабул қилинмайди ва қизга бир боин талоқ тушиб, иддасиз ғирт бегона аёлга айланади. Аёлда шундан кейиноқ бошқа эрга иддасиз тегиб кетишга ҳаққи бўлади (Фатвои раҳимия. Ж. V. Б. 305).

 

ЯҚИНЛИК ҚИЛИНМАГАН АЁЛГА ИККИ, УЧ ТАЛОҚ

ҚЎЙИШ СУРАТЛАРИ

Бир киши бир аёлга уйланиб, никоҳдан кейин у аёл билан хилвати саҳиҳа ёки яқинлик қилмай алоҳида-алоҳида бир, икки ёки уч марта талоқ қилса, бир талоқ тушиб, қолгани бекор бўлади. Ҳа, агар бирданига икки, уч талоқ қўйилса, икки, уч талоқ воқе бўлади. Масалан, эр никоҳидаги ҳали яқинлик қилмаган аёлига“Икки талоқ” ёки “Уч талоқ” деса, аввалги жумла билан икки, иккинчи жумла билан эса, уч талоқ воқе бўлади, яъни яқинлик қилинмаган аёлга бирданига уч талоқ қўйилса, уч талоқ воқе бўлади.

قَالَ لِزَوْجَتِهِ غَيْرِ الْمَدْخُولِ بِهَا أَنْتِ طَالِقٌ ثَلَاثًا وَقَعْنَ بَانَتْ بِالْأُولَى وَ لِذَا لَمْ تَقَعْ الثَّانِيَةُ بِخِلَافِ الْمَوْطُوءَةِ حَيْثُ يَقَعُ الْكُلُّ

Эр ўзини яқинлик қилинмаган аёлига: “Сен уч талоқсан” деса, учаласи ҳам тушади. Агар ажратиб-ажратиб: “Сен талоқсан, талоқсан, талоқсан” деса биринчиси билан боин талоқ тушади. Қолганлари тушмайди. Яқинлик қилинганни хилофи ўлароқ. Чунки унда барчаси воқе бўлади” (Дуррул мухтор. Ж. VI. Б. 509-512).

 

ЯҚИНЛИК ҚИЛИНМАГАН АЁЛГА ИККИ, УЧ ТАЛОҚЛАРНИ

ВОҚЕ БЎЛИШИНИНГ ҚОИДАСИ

Талоқ лафзи ададсиз мутлоқ айтилса, бас бир боин талоқ воқе бўлади. Агар талоқ лафзи билан бирга ададни ҳам қўшиб айтса айтилинган ададга мувофиқ талоқ тушади. Чунки, усулул фиқҳда “Аввалги сўзнинг ҳукми кейинги келган сўзга боғлиқдир” деган қоида мавжуддир. Шунга биноан сўзнинг охирида аввалги сўзнинг маъносини ўзгартириб ташлайдиган сўз келса, аввалги каломнинг ҳукми ўзгаради. Масалан, бир киши талоқ лафзини истеъмол қилиб аёлига“Талоқсан ...” деб, фурсат ўтказмасдан, ортиданла икки ёки уч ададини қўшиб қўйди. Одатда талоқсан деб умумий айтилганда бир талоқ тушиши керак эди. Талоқ лафзидан кейин икки ёки уч сонларини қўшиб қўйиш билан бир талоқнинг ҳукми ўзгариб, икки ёки уч талоқ тушади.

وَيَقَعُ بِعَدَدٍ قُرِنَ بِالطَّلَاقِ ؛ لَا بِهِ فَلَوْ مَاتَتْ قَبْلَ ذِكْرِ الْعَدَدِ

Талоқ лафзини зикр қилиниб, орада узулмасдан ададини ҳам айтилинса, неча ададни зикр қилса, ўшанча талоқ воқе бўлади (Агар эр ададини айтиб талоқ қилмоқчи бўлиб, талоқ лафзини айтгандан кейин ҳали ададни айтишдан илгари вафот этиб қолса, сўзи бекор бўлади)” (Шарҳул виқоя).

 

ЯҚИНЛИК ҚИЛИНМАГАН АЁЛГА БИР ЁКИ ИККИ

ТАЛОҚ ТУШУШИНИНГ СУРАТИ

Бир киши ўзининг ҳали яқинлик қилмаган аёлига“Сен бир талоқсан ва бир” деса, яъни бир талоқни бошқа бир талоққа боғлаб“Бир талоқ бўлгувчисан ва бир талоқ бўлгувчисан” деса, бу суратда бир талоқ воқе бўлади.

Агар эр яқинлик қилмаган аёлига“Бирдан олдин бир талоқсан” ёки “Бир талоқдан кейин бошқа бир талоқсан” деса, бас бу суратлар билан яқинлик қилинмаган аёлга бир талоқ воқе бўлади. Чунки, бу суратда яқинлик қилинмаган аёлга бир боин талоқ тушиб, ғирт бегонага айланиб, талоққа маҳал қолмагандан кейин бошқа бир талоқ қўйиляпти. Шу боис иккинчи талоқ талоқ деб эътиборга олинмайди.

Эр ўзини яқинлик қилмаган аёлига“Ундан олдин бир талоқ бўлган бир талоқсан” ёки “Ундан кейин бир талоқ бўлган бир талоқсан” ёки “Бир билан бирга бир талоқсан” ёки “У билан бирга бир талоқсан” деса, яаъни ундан олдин бир талоқ бор бир талоқсан ёки ундан кейин бир талоқ бор бир талоқсан ёки бир билан бирга бир талоқсан деса, икки талоқ воқе бўлади.

 

 

[1] Хулоса Фатавои маҳмудия.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда оилага унинг эрхотин, отаона ва болалардан иборатлиги асосида қаралади. Оиладаги муомалалар ўзаро ҳамкорлик, меҳрмуҳаббат асосида ўрнатилади ва олиб давоми...

6702 19:11 / 16.04.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Ўн бир аёл ўтириб ўз эрлари хабарларидан ҳеч нарсани беркитмасликка аҳду паймон қилишибди. Биринчи аёл .Менинг эрим тоғ давоми...

5836 05:00 / 14.02.2017
Инсон ҳаёт кечирар экан, балоғатга етгандан сўнг уйланиш, турмушга чиқиш каби инсоний амалларни қилишини ҳаёт тақозо қилади. Мусулмон одам эса мусулмонга давоми...

3781 05:00 / 15.02.2017
Бегона аёлни эмиш туфайли ҳалолҳаромга боғлиқ ўта аҳамиятли ҳукмлар келиб чиқишини эмикдошлик туфайли никоҳи абадий ҳаром қилинган аёллар ҳақида сўз давоми...

8038 05:00 / 14.02.2017