1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дажжолни биласизми?

06:07 / 09.11.2018 5123 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Дажжол ҳақида саҳиҳ ҳадислар)

Дажжолнинг охир замонда чиқиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисларда аниқ равшан баён этилган.

Биринчи ҳадис. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Дажжолнинг чап кўзи ғилай, сочи қалин. Унинг жаннати ва дўзахи бор. Аслида, дўзахи жаннат, жаннати эса дўзахдир".

Яна Ҳузайфадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Мен Дажжолда бўладиган нарсаларни унинг ўзидан ҳам яхшироқ биламан. Унинг оқиб турувчи икки анҳори бўлиб, бири кўзга оппоқ сув бўлиб кўринса, иккинчиси алангаланиб турган олов бўлиб кўринади. Агар бирон киши унга дуч келса, олов бўлиб кўринаётган анҳорга келсин. Кўзини юмиб, бошини эгсин ва ундан ичсин. Ҳақиқатда у совуқ сув бўлади. Дажжолнинг кўзи ўчиб кетган бўлиб, устида ортиқча эти бор. Икки кўзи ўртасига "кофир" деб ёзилган. Ўқишни билган-билмаган ҳар бир мўмин уни ўқий олади".

Иккинчи ҳадис. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни одамлар орасида Масиҳи Дажжолни зикр қилиб шундай дедилар: "Аллоҳ ғилай эмас. Билиб қўйинглар, Масиҳи Дажжолнинг ўнг кўзи ғилай бўлиб, бўртиб чиққан узумга ўхшайди".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна айтдилар: "Кечаси тушимда Каъбанинг ёнида турган эмишман. Шу вақт буғдой ранг бир кишини кўрдим. У сиз кўрган буғдой ранг кишиларнинг энг чиройлиси эди. Сочи икки елкасига тушган, таралган. (Бошидан сув томиб турарди.) Қўлларини икки кишининг елкасига қўйиб, Байтуллоҳни тавоф қилар эди. Мен: "Бу киши ким?" деб сўрадим. "Масиҳ Исо ибн Марям", деб жавоб беришди. Яна бир кишини кўрдим. Сочи қисқа ва жингалак. Ўнг кўзи ғилай. Мен кўрган одамлар ичида Ибн Қатанга жуда ўхшаб кетади. Қўлларини икки кишининг елкасига қўйиб, Байтуллоҳни тавоф қиларди. "Бу ким?" деб сўрадим. "Масиҳи Дажжол", деб жавоб беришди.

Учинчи ҳадис. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Дажжол – ғилай, сочи жингалак, ранги оппоқ, боши гўёки дарахт шохларига ўхшайди. У Абдул Уззо ибн Қатан ал-Хузоийга жуда ўхшаб кетади. Ҳақиқатда ҳалок бўлувчилар (ўша вақтда) ҳалок бўлади. У ғилайдир. Аллоҳ ғилай эмас".

Тўртинчи ҳадис. Абу Ҳурайра шундай ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аммо залолатдаги Масиҳга (Дажжолга) келсак, унинг кўзи ғилай, пешонаси кенг, бурун тешиги катта, Абдул Уззога ўхшаб қомати озгина эгилган". "Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Унинг менга ўхшаши менга зарар қиладими?" деб сўради Шунда Ибн Қатан. "Йўқ. Сен мусулмонсан. У кофир", деб жавоб бердилар Пайғамбар алайҳиссалом".

Бешинчи ҳадис. Абу Каъб айтади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида Дажжол тилга олинди (ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Дажжолни эсга олдилар), сўнг у зот дедилар: "Кўзларининг бири яшил шишага ўхшайди. Аллоҳдан қабр азобидан паноҳ беришини сўраймиз".

Олтинчи ҳадис. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Дажжол машриқдан, Хуросон деган ердан чиқади. Юзлари тери қопланган совутга ўхшайдиган гуруҳлар унга эргашади".

Еттинчи ҳадис. Саид ибн Жумҳон Сафниядан ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба ўқиб, шундай дедилар: “Ҳар бир набий умматини Дажжолдан огоҳлантирган. Огоҳ бўлинглар, унинг чап кўзи ғилай. Ўнг кўзининг устида ортиқча эти бор. Икки кўзининг ўртасида "кофир" деб ёзилган. У билан икки водий чиқади. Бири жаннат, бошқаси дўзах. Аслида, унинг дўзахи жаннат, жаннати дўзах бўлади. Дажжол одамларга: "Мен сизларнинг раббингиз эмасманми? Тирилтираман ва ўлдираман", дейди. У билан икки фаришта бўлиб, улар иккита пайғамбарга ўхшайди. Мен у пайғамбарларнинг исмини, оталарининг исмини ҳам биламан. Хоҳласам, уларнинг исмини айтишим мумкин. Бири Дажжолнинг ўнг томонида, бошқаси чап томонида бўлади. У: "Мен сизларнинг раббингиз эмасманми? Тирилтираман ва ўлдираман", деганида, фаришталардан бири айтади: "Ёлғон айтдинг". Лекин шеригидан бошқа биронта инсон унинг (гапини) эшитмайди. Иккинчиси (биринчи фараштанинг гапини тасдиқлаб): "Рост айтдинг", дейди. Мана шу нарса (одамларга) фитна бўлади. Сўнгра Дажжол йўлида давом этиб, Мадинага етиб келади. "Бу ўша кишининг (яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) шаҳрими?" дейди.

Унга Мадинага киришга рухсат берилмайди. Сўнг Шомга етиб келади. Аллоҳ уни Афиқ довонида ҳалок қилади".

Юқоридаги маъноларни ифодалайдиган, турли ривоятлар билан келган бошқа саҳиҳ ҳадислар ҳам бор. Иншааллоҳ ўрни билан, лаънати Дажжол ҳақидаги суҳбатимиз асносида ўша ҳадисларни ҳам келтириб ўтамиз.


«Дажжол ҳақида нимани биласиз?» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Руҳий тарбия илмининг барча машойихлари ҳалол ва ҳаром масаласига ниҳоятда катта аҳамият беришган. Улар бу масалани атрофлича муҳокама қилишган ва ҳар бир давоми...

2035 12:30 / 25.07.2019
Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳунинг уйининг томида тарнов бўлиб, у тарнов Умар розияллоҳу анҳу ўтадиган йўлда эди. Жума куни Умар розияллоҳу анҳу давоми...

3923 18:00 / 15.05.2021
Рамазондан сўнг рўза тутиш фойдалариИбн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтадиларРамазондан сўнг рўзани давом эттиришда жуд кўп фойдалар бор, булардан Рамазондан сўнг давоми...

2275 09:00 / 19.05.2021
Абу Ҳотим Розий ўзининг илм йўлидаги ҳаракати ҳақида шундай ҳикоя қилади .Басра шаҳрида саккиз ой қолдим. Ўзи у ерда бир йил қолмоқчи эдим, лекин ейишга егулигим давоми...

1797 08:00 / 06.08.2020