1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Нега дунёда шунча зулм бўлмоқда?

17:01 / 06.11.2018 4114 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Худо мавжуд бўлса, нега дунёда бегуноҳ инсонларга шунча зулм бўлмоқда? Африка қитъаси давлатларида норасида гўдаклар нега очликдан ўлмоқда?

Жавоб: 1. Аллоҳ таоло бу коинотнинг Моликидир, ўзи истаганича тасарруф қилади.

2. Аллоҳ бу дунёни имтиҳон ўлароқ яратди ва яхшилик ва ёмонлик қилишда инсонларга ихтиёр берди. Имтиҳон тақозосига кўра, уларга амалларда эркинлик ато этди. Яхшилик ва ёмонликлар қайд қилиниб, охиратда ҳисоб-китоб бўлади. Натижада, имтиҳондан яхши ўтган жаннатга, ўтолмаган дўзахга киради.

3. Бегуноҳ одамларга зулм қилинишида эса кўп ҳикматлар бор. Масалан, улар Худонинг амрига итоатсизлик қилиб, жазога мустаҳиқ бўлганлари эҳтимолдир, бу зулмлар улар учун огоҳлантириш вазифасини ўтайди. Баъзи ҳолларда бандалар ўзлари бирлашиб зулмга қарши чора кўришлари керак бўлади. Шундай қилишмаса, мазлумликларича қолаверадилар.

4. Бу зулм ўша мазлум кишилар учун имтиҳондир. Имтиҳон ҳар кишининг тоқати ва салоҳиятига қараб турлича бўлади. Зулмларга қарамай, Аллоҳнинг аҳкомларига амал қилинаверилса, имтиҳондан яхши ўтилган бўлади.

5. Бегуноҳ ўлаётган болалар учун имтиҳон тугаган бўлади. Ўлим – имтиҳоннинг якун топиши ва имтиҳон хонасидан чиқишдир. Балоғатга етмаган гўдаклар учун ҳисоб-китоб бўлмайди.


“Соғлом эътиқод – мўминга нажот” китобидан

Муаллиф
Одилхон қори Юнусхон ҳожи ўғли
Мавзуга оид мақолалар
Аввалги дарсимиздаги ҳадиснинг давомида нима учун одамлар бирбирларининг ёки ўзларининг бадбахт ёки некбахтлигини била олмасликлари баён давоми...

4606 16:00 / 07.06.2021
13. Жинлар одамларга илм ўргатиши ёки хабар етказиши мумкинмиЖинкашларга жинлар ўргатадиган нарса ва хабарлар асосан ёлғоняшиқ ва тахминий нарсалар бўлади. давоми...

5605 19:00 / 19.12.2022
islom.uz middot 007 Aқоид илмининг тарихи Аллоҳ таоло ер юзини Ислом нури ила мунаввар қилишидан олдин одамлар турлитуман ақийдаларда эдилар. Ҳар ким ўз ақийдасини давоми...

5848 13:30 / 31.08.2020
бешинчи мақола .Ўзингиз экадиган нарсани ўйлаб кўринга Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми, 6364оятлар. Инсон ва ҳайвон фойдаланадиган ўсимликни олиб давоми...

5289 21:00 / 01.03.2021