1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ҳеч қачон ўлмайдигандай ҳаракат қилма!

18:00 / 02.11.2018 2837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олинган озиқ-овқатлар бутунлай ҳалол бўлса ҳам, узлуксиз овқат еявериш меъдани қорайтиради, унга зарар етказади. Чунки тўқлик шаҳвоний ва ҳавойи истакларни кучайтиради. Шаҳвоний ва ҳавойи истаклар эса шайтоннинг қуроллари жумласидандир.

Шаҳвоний ва ҳавойи истаклар туфайли кўзи тинган инсонни шайтон осонгина қўлга туширади ва Аллоҳнинг йўлидан чиқаради. Юқорида Иблис ва Яҳё алайҳиссалом ҳикоясидан баҳс этган эдик, яна бир карра ўша манзарани хотирлайлик:

Бир кун Яҳё алайҳиссалом Иблис билан учрашиб қолади. Иблиснинг қўлида учи чангалли бир боғлам таёқлари бор эди. Яҳё Алайҳиссалом сўрайди:

– Булар нима?

Иблис:

– Одамларни тўғри йўлдан оздирадиган баъзи шаҳвоний ва ҳавойи истаклар.

Яҳё алайҳиссалом:

– Менга оиди борми уларнинг орасида? Иблис:

– Йўқ, лекин бир марта кўп овқат егандинг, намоз ўқиб, Аллоҳни зикр қилаётганингда сени бир оғирлик босганди.

Яҳё алайҳиссалом:

– Бошқа бирон нарса йўқми? Иблис:

– Йўқ.

Яҳё алайҳиссалом:

– Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, бундан кейин ҳеч қачон меъдамни тўлдириб овқат емайман.

Иблис:

– Мен ҳам Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, буни бошқа бирон кимсага айтмайман.

Уй, жиҳоз ва кийимга ўчлик

Кимнингки мижозида уй, жиҳоз ва кийимга ўчлик бор бўлса, шайтон унинг бу заифлигидан фойдаланади. Уни уйини кўркамлаштиришга, деворларини ва шифтларини нақшлашга, хоналарини кенгайтиришга чақиради. Гўзал либослар ва уловлар билан кўзини ўйнатади.

Натижада бундай аҳволга тушган одам ҳою-ҳавасларга берилади. Ҳеч қачон ўлмайдигандай ҳаракат қилади. Шайтон уни шу йўлга солдими, вассалом, ортиқ ҳеч қачон бу аҳволдан қутулолмайди. Чунки бу аҳволдаги одамнинг ҳаваслари ҳеч битмайди. Шундай бир пайт келадики, у, шу тариқа шайтоннинг йўлида, ҳою-ҳавас кетида умр ўтказаркан, ажал етиб келганини ҳам билмай қолади. Қарасаки, ҳеч бир иш қилмабди... Оламдан бундай иймонсиз ўтишдан қўрқмоқ лозим. Худо сақласин!

Ҳовлиқмалик

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки:

–Ҳовлиқиш шайтондандир; бамайлихотирлик (таанни) ва мўътадиллик (иътидол) Раҳмондир. Мўътадиллик ўрнига ҳовлиқмалик бошланганда, Шайтон инсонга секингина бир тарафдан, идрок ҳам қилдирмай, гуноҳни қабул қилдиради.

Ривоят қилишларича, Ҳазрати Исо туғилган куни шайтонлар тўпланишиб, Иблиснинг қошига келадилар ва шундай дейдилар:

– Бу кеча бутлар оёғи осмондан бўлиб йиқилди.

Иблис бу хабарни эшитганда: «Шошилинг! Бу янги бир ҳодиса!» – дейди ва дарҳол ер юзини айланиб чиқади, лекин бирон янгилик тополмайди. Фақатгина Исо Алайҳиссалом туғилганини ва малаклар уни зиёрат қилаётганликларини кўради. Ортига қайтади ва шундай дейди:

– Ўтган кеча бир пайғамбар туғилибди. Ҳар бир туғилган боладан менинг хабарим бўларди.

Фақат бунисидан хабарим бўлмади.

Ҳазрати Исо туғилган аснода инсонларни бутга сиғинтиришдан умидларини узган шайтонларга қараб, улуғ боболари Иблис шундай дейди:

– Бундан буён одамзотни ҳовлиқмалик, енгилтаклик ва шошқалоқлик томиридан тутаман!

Мол-мулк ва пул

Эҳтиёжидан ортиқча ҳар қандай мол-мулк инсоннинг тўғри йўлдан озишига ва тойиб кетишига олиб боради. Кишининг ҳар турли маъмурчилик ичида яшаши уни шайтоний ҳаракатларга бошлайди. Бойлигига керилган киши ҳар тарафлама Аллоҳ йўлидан чиқади.

Хасислик ва қашшоқ бўлиб қолишдан қўрқиш

Хасис ва қашшоқ бўлиб қолишдан қўрқиб яшовчи кишилар муҳтожларга ёрдам бермайди.

Мол-мулкини ва пулини жуда эҳтиёт қилади. Хасис одам кўпроқ мол-мулк орттириш учун ҳирс билан ўзини тўрт тарафга уради, бутун кун турли ерларда ва кўчаларда изғиб юради. Кўчалар эса шайтонлар уя қурган жойлардир.

Таассуб (Чекланганлик)

Бир тур инсонлар бўладики, улар ўз мазҳабидан хорижда бўлган ёки фикрлаш тарзи ўз фикрига уйқашмайдиган кишиларга ёвлик қиладилар. Уларни тубан кўрадилар. Бундай ҳол ва бундай хатти-ҳаракат жамиятни кемирувчи, охир-оқибатда ўддирувчи жуда ёмон бир касалликдир. Улуғ шахслари шундай таассубга дучор бўлган кўпдан-кўп жамоалар бир-бирларига кек сақлайдилар ва ёвлик қиладилар. Иблиснинг шундай дегани ривоят қилинади:

– Мен уммати Муҳаммадни алдаб, бир қанча гуноҳлар қилдирдим. Лекин улар тавба қилиб, бошқа бу гуноҳни қилмаслик йўли билан менинг белимни синдирдилар. Мен ҳам бу сафар уларни тавба қилмайдиган гуноҳлар билан алдадим. Булар ботил ва фосиқ (асоссиз ва бузуқ) эътиқодлар, таассуб ва кекдир.

Малъун тўғри айтади. Чиндан ҳам бир қатор кишилар ботил ва фосид ишончларга боғланиб қолганлар. Уларнинг аксарияти ўз мазҳабидан бўлмаган ва бошқача фикрловчи кишиларга нисбатан кек сақлаб, ёвлик қиладилар, уларга ҳақоратли назар билан қарайдилар. Айни чоғда бу ҳаракатлари гуноҳ эканлигини ва тавба қилиш кераклигини билмайдилар.

Су-и зан (Бировдан гумонсираш, ишончсизлик)

Мусулмонларга ёмон гумонсирашдан, яъни су-и зандан қочиш вожибдир. Қачон бўлмасин, бир одам иккинчисни су-и зан қили, айбларини ковлаштираётганини кўрсанг, билки, бу одамнинг ичи қорадир, юраги кирдир. Унинг бундай ўтган-кетганнинг айбини ковлаштирувчилиги ўзидан атрофга ёйилаётган сассиқ ҳид, ифлосликдан иборатдир.

Шу ергача кишининг тўғри йўлдан чиқишига сабаб бўлувчи баъзи ёмон сифатлар ва ёмон феълларни қисқача изоҳладик. Билингки, шайтоннинг васвасаси шу йўллардан киради. У ҳолда бу йўлларни бекитмоқ, яъни бу ёмон сифат ва феълларни тарк этмоқ ва Аллоҳни зикр қилиш билан шайтонларга қарши ёрдам талаб этмоқ ҳар мусулмон учун вожибдир.


Абу Ҳомид Ғаззолий,   

“Мукошафат-ул қулуб” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аъробий сўрадиndash Эй Аллоҳнинг Расули, туяни боғлайми ёки эркин қўйиб, таваккул қилаймиРасул соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдиларndash Боғлаб таваккул қилЯна Аллоҳ давоми...

2666 18:05 / 29.11.2018
Тақвога етишиш учун қўйиладиган илк одим ndash кишининг ўз амалларини ҳисобкитоб қилишидир. Бунга араб тилида муҳасаба дейилади.Қуръони КаримдаҚуръони каримнинг давоми...

3542 05:00 / 01.03.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимАли розияллоҳу анҳу дедилар Тақво Аллоҳдан қўрқиш, Қуръонга амал қилиш, озга қаноат қилиш, кетадиган кунга тайёргарлик кўришдирrdquo. давоми...

6201 05:00 / 01.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди, балки давоми...

3582 05:00 / 01.03.2017