1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Омонатга хиёнат

11:17 / 30.10.2018 8424 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ айтади: 

“Биз омонатни осмонларга, ерга ва тоғу тошларга кўндаланг қилган эдик улар буни кўгаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Чунки у (ўзига) зулм қилгувчи ва нодондир. (Аҳзоб сураси, 72-оят.)

Бу оятдаги «омонат»дан мурод – Аллоҳдан қўрқиш кераклиги ва «савоб олиш» ёки «жазога қолиш» каби нарсалардир.

Қуртубий дейдики:

– Оятдаги «Омонат» калимаси барча диний вазифаларга оиддир (Аксар олимларимизнинг фикри ҳам шу).

Баъзи олимлар дерки:

Омонатнинг Осмонга ва Ерга топширилиши бу – бир тамсил. Унинг шарҳи шундайдир:

Осмон ва Ер шу қадар катта бўлишига қарамай, агар Омонат, яъни Илоҳий амрлар уларга юкланса эди, оғирлик қилган бўларди.

Омонат сўзи Иймон сўзидан ясалгандир. Аллоҳнинг амрларидан ташкил топган омонатни кимда-ким яхши муҳофаза қилса, Аллоҳ ҳам унинг иймонини яхши муҳофаза қилади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ шундай марҳамат қиладилар:

– Омонатни яхши сақламаганнинг Иймони йўқдир. Аҳдида турмаганнинг дини йўқдир.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Мўмин хиёнатсиз ва ёлғонсиз гўзал феъл-атворга эга бўлади, ишларида хиёнат ва ёлғондан бўлмаслиги керак, деган илоҳий низомга итоат этади. Умматим омонатни ғанимат билмайди, (яъни ўлжа деб қабул қилмайди) садақани мажбурлаб олмайди – шундай қилгандагина хайрли йўлда юрган бўлади. Сизга омонатга берилган омонатни қайтариб беринг. Хиёнат қилганга хиёнат қилманг”. 

Бухорий  ва Муслим ривоят қилишган. 

 Абу Ҳурайрадан шундай ҳадис келтирилади:

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:

“Мунофиқнийг уч аломати бордир: 1. Сўзлаганда ёлғон қўшади. 2. Ваъдасида турмайди. 3. Омонатга хиёнат қилади”.

Бухорий  ва Муслим ривоят қилишган. 

Омонатга хиёнат деганда сирни фош қилиш, ўзига топширилган нарсани ё инкор этиш, ё эҳтиёт қилмаслик ёхуд рухсатсиз фойдаланиш йўли билан хиёнат қилиш тушунилади. Омонатни эҳтиёт қилиш Муқаррабийн малакларининг (поклиги ва ибодати билан авлиё даражасига юксалган буюк дўстлар фаришталарнинг) ва Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сифати – Тақво эгаларининг мижозидир.

Аллоҳ буюради:

“Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради. Албатта, Аллоҳ сизларга энг яхши панд-насиҳатлар қилур. Албатта, Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчи бўлган зотдир” (Нисо сураси, 58-оят).

Муфассирлар дерларки:

– Бу оят бир неча шаръий асосларни ўз ичига олган. Идорачилар ва барча амалдорлар бу оятга қулоқ солишни талаб қиладилар. Бу тўғри, аммо бу ҳол уларга мазлумларни қўллаш ва уларнинг ҳақларини ҳимоя қилиш мажбуриятини юклайди; бу, улар учун бир омонатдир. Яна, мусулмон аҳолининг, айниқса, етимларнинг мол-мулкини тажовузлардан асраш ҳам идорачиларга вожибдир. Олимларга эса авом табақага дин асосларини ўргатиш вожибдир. Авом табақага диний асосларни ўргатиш улар учун бир омонатдир. Бу омонатни кўз қорачиғидай асраш олимлар зиммасидаги мажбуриятдир. Болаларини гўзал ахлоқли қилиб тарбиялаш ва улғайтириш оталар зиммасидаги мажбуриятдир, чунки авлод ота-онага берилган бир омонатдир. Бу омонатни сақлаб қолиш унга гўзал тарбия бериш деганидир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам буюрадилар:

“Ҳаммангиз чўпонсиз, ҳаммангиз сурув учун жавобгарсиз!”

Захарур-риёз («Боғдаги захиралар»)да шундай ёзилгандир:

– Қиёмат куни бировни Аллоҳ ҳузурига келтирадилар.

Аллоҳ сўрайди:

– “Фалончининг омонатини қайтариб бердингми?

– Йўқ, ё Рабб!

Бу жавобдан сўнг Аллоҳ бир фариштага: «Буни жаҳаннамга олиб боринг ва жаҳаннамнинг бир чуқурида олган омонатини айнан кўрсатинг», – деб амр этади. У, жаҳаннамда юқоридан пастга қараб етмиш йилда тушади. Сўнг бир чуқурга боради ва олган омонати билан юқорига чиқади. Энг устки табақага келганда оёғи тойиб кетади, яна чуқурга қайтиб тушади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг шафоати натижасида Аллоҳнинг лутфига сазовор бўлади, яъни омонат эгаси омонатга хиёнат қилгандан рози бўлгунга қадар ўша юқорига чиқиш ва пастга тушишлар шу тариқа давом этаверади”.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлган Саламадан бир ривоят бор.

Салама дейдики:

– Бир кун Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнида ўтирган эдик. Намоз ўқиладиган пайтда бир одамни жанозага олиб келишди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам сўрадилар: 

– Қарзи борми?

Дедилар:

– Йўқ!

Шунда унинг жаноза намозини ўқидилар. Сўнгра яна бир одамни жанозага олиб келишди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам сўрадилар:

– Қарзи борми?

Дедилар:

– Ҳа!

Сўрадилар:

– Бирор нарсаси қолганми? 

Дедилар:

– Уч дирҳам пули бор! Шунда жаноза намозини ўқидилар. Кейин учинчи бир маййитни жанозага олиб келишди. Аллоҳ Расули саллоллоҳу алайҳи васаллам яна сўрадилар:

– Қарзи борми?

Дедилар:

– Ҳа!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам сўрадилар:

– Бирон нарсаси қолганми? 

Дедилар:

– Йўқ!

Расули акрам буюрдилар:

– У ҳолда дўстингизнинг жанозасини сизлар ўқинглар!

Қатода ривоят қилади:

– Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сабр қилиб, қочмасдан, душман қаршисида, Аллоҳ йўлида ўлдирилсам, Аллоҳ менинг гуноҳларимни афв этадими? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

– Ҳа!

Сўнгра, у одам бурилиб кетаётганда орқасидан шундай деб қолдилар:

– Аллоҳ шаҳиднинг ҳамма гуноҳини афв этади, фақат қарзини афв этмайди. 


Абу Ҳомид Ғаззолий   

“Мукошафат-ул қулуб” китобидан 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
учинчи мақолаКуннинг аввалида банданинг нафси билан яхшилик қилишга шартлашиб оладиган вақти бўлганидек, куннинг охирида қилинган ишларни ҳисоблашиб оладиган давоми...

2946 13:08 / 05.09.2020
Исломда молу дунёнинг айни ўзи ёмонланмайди. Балки, одамнинг молу дунёга бўлган муносабатидаги маъно ёмонланади. Одам боласидаги мазкур маъно молга ҳирс қўйиш, давоми...

3609 05:00 / 28.02.2017
Сўнгги каломИмом Заҳабий имом Абу Зуръа Розийнинг таржимаи ҳолини баён қилар экан, у зотнинг вафотлари ниҳоятда таъсирли бўлганини шундай ҳикоя қилади.Абу Зуръа давоми...

3316 05:00 / 06.03.2017
Сунний тасаввуф ўзи нима ва унинг вазифаси нимадан иборат Аввало, турли омилларга кўра .тасаввуф, сўзи орқали ифода қилинаётган ҳақийқатнинг .руҳий тарбия,, давоми...

4504 05:00 / 28.02.2017