1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» 3-жуз. Ният, ихлос ва илм

10:57 / 06.10.2018 2748 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Ният, ихлос ва илм» деб номланган 3-жузи.
Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.
«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.
Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг бу учинчи «Ният, ихлос ва илм китоби» аслида тасаввуф илмига оид мавзулардан ҳисобланади. Қалбга боғлиқ бу мавзуни доимо аҳли тасаввуфлар шарҳлаб келганлар. Қолаверса, бу уч нарса банданинг каттаю кичик амалларининг қабул бўлиши учун лозиму лобуд нарсалар эканлиги ҳар биримизга ойдек равшандир.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ҳадис ва Ҳаёт» 3-жуз. Ният, ихлос ва илм
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 232 бет
Ўлчами: 84×108 1/32
ISBN: 978-9943-4448-4-3
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йилдаги 25-рақамли тавсияси ила чоп этилган.

Мундарижа

Ният, ихлос ва уларнинг фазилатлари ҳақида
Киши ниятига яраша савоб олади
Риёдан ҳазар қилиш ҳақида
Илм китоби
Илм ва уламолар фазли ҳақида
Илмни етказиш вожиблиги ва уни тарқатишнинг фазли
ҳақида
Илмни сақлаш учун ёзиб бориш ҳақида
Илм одоблари ҳақида
Илм Аллоҳ таоло розилиги учунгина бўлиши
Хотима. Илмнинг асари абадий қолажак
Илм китобига илова
«Мадрасага қатнайдиган халқ»
Китоблар ва кутубхоналар
Кимё илми
Физика
Фалакиёт
Илми ҳисоб (математика)


Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27

Тошкент, Чорсу (+998 91) 134 82 88

Тошкент, Шайҳонтоҳур (Кўкча) (+998 97)  7552370

Наманган шаҳари: (+998 90) 322 25 22

Андижон шаҳри: (+998 90) 2110574

(илтимос код билан теринг!)

Марғилон шаҳри: (+99895) 401 49 03

Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99

Денов шаҳри: (+99893) 5035694

Ургенч шаҳри: (+99891) 4210010

www.hilolnashr.uz

(Иш вақти 09:00 - 17:00)

Муаллиф
«Hilol-nashr» нашриёти
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotҲадис ва Ҳаётquot нинг quotОламларга раҳмат Пайғамбарquot номли 19жузиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг давоми...

4161 05:00 / 02.02.2015
.Қуръони Карим, ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси, давоми...

2452 09:07 / 14.02.2019
.Зикр аҳлидан сўранг, тўплами 4жилди қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, давоми...

7481 10:00 / 08.02.2017
.Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар,Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймМУҚАДДИМАҚуръонни инсоният учун қиёматгача боқий ҳидоят маёғи, барчани ожиз қолдирувчи баёни, давоми...

2297 17:16 / 15.05.2019