1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Холид ибн Умар ал-Адавий розияллоҳу анҳудан

06:10 / 25.08.2018 3757 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Холид ибн Умар ал-Адавий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Басранинг амири бўлган Утба ибн Ғазвон Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиб, бизга қуйидагича хутба қилдилар:

«Аммо баъд! Албатта, дунё ўзини фоний эканлигини эълон қилди. Ва тезлик ила йўлга тушди. Унда бирор (қизиқарли) нарса қолмади. Фақатгина идиш тагида қолувчи сарқит каби бир нарса қолдики, уни эгаси қўлга киритиб жамлайди. Албатта, сизлар бир диёрга кўчасизларки, у ерда заволлик йўқ. Сизлар ўзингиздаги бор нарсани яхшиси ила у ерга кўчинглар. Бизга хабар берилдики, агар жаҳаннам қирғоғидан бир тош улоқтирилса, у етмиш йилда ҳам қаърига етмайди. Аллоҳга қасамки, мана шу жаҳаннам тўлдирилади. Сизлар бу айтилган сўзлардан ажабланяпсизларми? Ва яна бизга зикр қилиндики, жаннатнинг икки эшиги ораси қирқ йиллик йўлдир. Шундоқ кун келадики, одамлар издиҳом бўлганидан у ерда ҳам тўлиб кетади. Менинг эсимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга иймон келтирганларни еттинчисидирман. Биз овқатланишимиз учун дарахт баргидан бошқа нарса йўқ эди. (Еганимизда) оғизларимиз атрофи шилиниб кетар эди. Бир куни мен устки кийим топиб олдим. Уни ўртасидан бўлиб, Саъд ибн Моликка бердим. Ярмини ўзимга иштон қилиб олдим. Саъд ҳам ўзига теккан ярмини иштон қилиб олди. Ўша пайтдагиларнинг барчалари бугун шаҳарларнинг бирига амирдир. Мен эса Аллоҳ ҳузурида кичик бўлатуриб ўзимни юқори санашдан Аллоҳ номи ила паноҳ тилайман», дедилар.

 Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
567 ., . . . . 5674. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

2557 09:45 / 10.10.2018
.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Дўстингизни енгилроқ севинг, бир кун келиб душман бўлиб қолиши ҳам мумкин. Душманингизга ҳам енгилроқ адоват давоми...

3910 15:09 / 10.11.2022
Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги айтган нарсаларини ёдлаб давоми...

3185 09:10 / 15.12.2017
. ,. .., .5903. Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Хуснихулқли бўлиш комил яхшиликдир. Гуноҳ эса давоми...

2537 07:42 / 31.10.2018