1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонлик зиёратчилар яратилган шароит учун миннатдорлик билдирдилар

01:59 / 06.08.2018 4219 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилда Юртимиздан етти мингдан зиёд зиёратчилар Ҳаж зиёратини адо этишлари режалаштирилган бўлиб, улардан бир қисми Саудия Арабистонига етказилган.

Мадина ва Макка шаҳарларида бўлиб турган вакилларимизнинг маълум қилишларича Ҳажни адо этишга тайёрланаётган юртдошларимиз ўзлари учун яратилган шароитлар, турар жой, овқатланишни юқори даражада ташкил этилганлиги учун Юртбошимизга, Диний идора раҳбарияти ҳамда ташкилий гуруҳ аъзоларига ўз миннатдорликларини изҳор этган ҳолда мактуб йўлладилар.

Ушбу мактубда: "2018 йилда Ҳаж ва Умра зиёратига келган зиёратчилар, Мадина шаҳрида ташкилотчилар томонидан кўрсатилган барча хизматлардан жуда хурсанд бўлдик. Чунки меҳмонхонада жуда қулай шароитлар яратилди, витминларга бой бўлган озиқ-овқатлар билан таъминландик, зарур бўлган тиббий ёрдам кўрсатилди, зиёратларга чиқиб, кўп маълумотларга эга бўлдик", дея битилган.

Шундай мазмундаги миннатдорлик мактублари келишда давом этмоқда.

Мадина, 5 август

ЎМИ Матбуот хизмати

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден лавозимдаги ишини бошлаши билан, эндиликда собиқ президент, Дональд Трамп томонидан имзоланган 15га яқин қарорларни давоми...

3656 05:36 / 22.01.2021
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги 70 ёшдан катта кишиларнинг умра амалларини бажариши учун махсус илова орқали рухсат бериш тартибини маъқуллади. Бу давоми...

2692 10:59 / 01.10.2021
Албаниянинг Тирана шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси ISSAнинг 13Бош ассамблеясида миллий спортимиз кураш 2025 йили Саудия Арабистонининг давоми...

1096 11:45 / 25.12.2024
Устоз Муҳаммад Шокир домланинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндошуруғларига, яқинларига давоми...

1759 14:34 / 06.09.2023
Аудиолар

232035 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150548 09:35 / 11.08.2021