1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг юртимизга ташрифи

08:48 / 24.07.2018 9093 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Қуръони каримда: “Албатта, Аллоҳ Ўзидан бошқа нимага дуо қилаётганларини яхши биладир. Ва У ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир. Ушбу мисолларни одамлар учун келтирурмиз. Лекин уларга фақат олимларнинг ақли етар”, деб нозил қилган буюк Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.

Албатта, олимлар анбиёларнинг меросхўрларидир. Анбиёлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдирмаганлар. Улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди, деб марҳамат қилган  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли байтларига ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Жорий йилнинг 18-22 июль кунлари "Hilol-nashr" нашриёт матбааси ташаббуси билан  юртимизга Ислом динининг етук тасаввуф шайхларидан  ҳисобланган Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ ташриф буюрдилар. Бу муҳтарам зот 1953 йил, 1 апрель куни Ҳиндистоннинг шимолий-ғарбидаги Панжоб вилоятининг Жҳанг ҳудудида дунёга келганлар.

Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий 1967 йилда ўрта мактабни, 1971 йилда Панжоб Унверститетини муҳандислик ихтисослиги бўйича битирганлар. Ҳазрат асосий ихтисосликларидан ташқари спорт турларидан сузиш, гимнастика, крикет ва футбол бўйича ҳам мутахасислик соҳиби бўлганлар. Дунёвий билимлар қаторида диний таълимга ҳам катта этибор берганлар. Каломуллоҳни тўлиқ ёдлаб, ҳофизи Қуръон бўлганлар. Ҳадисларга оид билимларни “Жомия Реҳмания Жаҳания МанДи” (тасаввуф мактаби) ва Милтандаги “Жамия улумия” номли таълим муассасаларида олганлар. Муҳандислик ихтисослигини битиргач, Покистоннинг энг нуфузли саноат корхонасида инженер-механик бўлиб иш бошлаганлар. Аста-секин тараққий этиб бориб, шу корхонади бош муҳандис лавозимигача кўтарилганлар. Қирқ ёшга етгач, эгалаб турган лавозимдан истеъфога чиқиб, диний илмларни ривожлантиришни мақсад қилганлар. У зотнинг тасаввуфга бўлган қизиқишлари замонасининг жуда ҳам кўп олиму фозиллари ҳузурида илм олишларига, изланишлар олиб боришларига сабаб бўлди. 1983 йилда Нақшбандия тариқатининг муршиди Ҳазрати Ҳожа Ғулом Ҳабиб раҳматуллоҳи алайҳ тарафларидан халфалик мақомини олганлар. Шу пайтдан буён юз минглаб тасаввуф ихлосмандлари қалбларини ҳол илми бўлмиш тасаввуфнинг нозик жиҳатларидан хабардор қилиб келмоқдалар. Бу зот замонамизнинг етук тасаввуф шайхларидан ҳисобланади.

Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ 1992 ва 1998 йилларда ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрганлар. Бу сафарлари ҳақида “Лаҳур сэ та хакэ Бухоро о Самарқанд” номли ажойиб китоб ёзганлар. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари ҳозирда Лоҳур шаҳрида истиқомат қиладилар.

Шайх ҳазратлари Ўзбекистонга қилган бу галги ташрифлари давомида  Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов билан учрашдилар ҳамда улар билан самимий суҳбатда бўлдилар. Суҳбат якунида Мусҳафи шарифни зиёрат қилдилар. Шундан сўнг Самарқанд шаҳри зиёратида ҳам бўлдилар. Сафар асносида бўлиб ўтган учрашувлар чоғида Нақшбандия тариқати таълимоти бўйича маърузалар ҳам қилдилар. 

Ташрифларининг сўнги куни "Hilol-nashr" нашриёт матбааси мажлислар залида ўтказилган йиғилишда "Аллоҳга муҳаббат - муҳаббатларнинг энг аълоси" мавзусида илмий-маърифий маъруза қилиб бердилар. Маъруза ўзининг илмийлиги ва бой ҳаётий тажрибага асосланганлиги боис, йиғилиш қатнашчиларида жуда ҳам катта таассуротлар қолдирди.


Islom.uz

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг қизи ва айни пайтда маслаҳатчиси Иванка Трамп Конгресснинг Вакиллар палатасига сайланган биринчи рўмолли муслима Илҳан Умарни давоми...

3812 10:30 / 21.11.2018
Бугун, 7 октябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидига .Cакинат, оила мактаби ўқувчилари ташриф буюришди. Ташрифдан аввал ўқувчилар фазилатли давоми...

2199 01:35 / 08.11.2022
Жорий йилнинг 2829 май кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Бухоро давлат университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Маданият давоми...

2451 10:30 / 28.05.2020
Буюк Британиянинг Лидс шаҳрида яшовчи 11 ёшли мусулмон ўсмир Юсуф Шоҳ 18 ёшгача бўлган эркакларга мўлжалланган IQтестида энг юқори балл тўплади. У бу қобилияти билан давоми...

2691 17:31 / 16.11.2022