1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

Тижорат молларининг закоти

16:14 / 06.06.2018 4402 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

«Эй иймон келтирганлар, касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан нафақа қилинглар» (Бақара сураси, 267-оят). 

Мужоҳид: «Ушбу оят тижорат ҳақида нозил бўлган», деган.

Бу ояти каримани зикр қилиш билан тижорат молларидан закот бериш вожиб эканига далил келтирилмоқда.

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Аммо баъду. Шубҳа йўқки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни савдо учун тайёрлаб қўйган нарсаларимиздан садақа (закот) чиқаришимизга амр қилар эдилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амр қилишлари ҳам савдо молларидан закот бериш фарз эканига далилдир.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туянинг ўз садақаси бор. Қўйнинг ўз садақаси бор. Қорамолнинг ўз садақаси бор. Кийимнинг (матонинг) ўз садақаси бор», дедилар».

Дорақутний ва Ҳоким ривоят қилган.

Бу ерда «кийим» (мато) деганда тижорат моли тушунилади, у эса ҳамма тижорат молларига далолат қилади. Саҳобаи киромлар, тобеъинлар ва салафи солиҳнинг барчалари тижорат молларидан закот чиқариш фарз эканига ижмоъ қилишган.

Абдурраҳмон ибн Абд Қорийдан ривоят қилинади: 

«Умар ибн Хаттобнинг даврида Байтулмолга масъул бўлган эдим. Қачон ато чиқса, у тожирлар молининг ҳозиринию ғойибини ҳисоб қилар, сўнгра ҳозиридан ҳозирининг ҳам, ғойибининг ҳам закотини олар эди».

Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади:

«Қуллар, ҳайвонлар ёки кийимлар тижоратида айлантириб туриладиган молда ҳар йили закот бор», деганлар.

Абдурраззоқ «Мусаннаф»ида ривоят қилган.

Бунга ўхшаш ривоятлар жуда кўп. Хулоса қилиб айтилганда, мусулмонлар жумҳури тижорат молларида закот борлигига иттифоқ қилишган.

Ислом дини ҳалол-пок йўл билан тижорат қилишга тарғиб қилган. Тижорат мол топишнинг самарали манбаларидан биридир. Тожирлар катта-катта маблағларни тижорат моллари билан банд қилишади. Уларнинг ичида мискинларнинг ҳаққи ҳисобланган закот бўлмаса, тожирлар пулларига тижорат моли олиб қўйиб, закот бермай юраверадилар.

Уламоларимиз тижорат молларини «фойда кўриш мақсадида олди-сотди учун тайёрлаб қўйилган нарса» деб таъриф қилишган. Демак, пул бирлигидан бошқа, тижорат учун тайёрлаб қўйилган асбоб-ускуна, турли матоҳлар, кийим-кечак, озиқ-овқат, тақинчоқлар, ҳайвонлар ва бошқа нарсалар тижорат моллари ҳисобланади. Ким шу нарсалардан тижорат учун тайёрлаб қўйса, унга бир йил тўлса, уни пулга чаққанда қиймати нисобга етса, закот бериши фарз бўлади. Закотга умумий қийматнинг икки ярим фоизи чиқарилади.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Мўминнинг нажоти китобидан)


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқимиз маънавий меросининг нодир намунаси .Алпомиш, достонида бойсунлик акаука бийлар Бойбўри билан Бойсарини бир тушунмовчилик билан юз кўрмас бўлиб давоми...

6058 05:00 / 16.01.2017
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Аббос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан закотни вақти келишидан олдин бериш ҳақида сўради. Бас, у зот унга бундай давоми...

5382 05:00 / 16.01.2017
Аллоҳ таоло .Албатта, садақалар Аллоҳ томонидан фарз ўлароқ фақирларга, мискинларга, узакот ишида ишлайдиганларга, қалблари улфат қилинадиганларга, қулларни давоми...

5127 03:09 / 04.04.2024
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Урўзани қийналиб тутадиганлар зиммасида мискин таоми фидя бордир, ояти қари чол ва қари кампирга тегишли давоми...

19214 10:36 / 27.03.2025
Аудиолар

230268 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148842 14:35 / 11.08.2021