1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазон ойини қандай ўтказиш керак

17:53 / 03.06.2018 3486 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дин борлиқдаги Олий кучларга ҳақиқий дахлдорликдир, трансцендентликка яъни қалб даражасида мавжуд бўлган охират билан боғлиқ воқеликка уланишдир. Монотеистик (Якка худолик) эътиқоди тасаввуфга асосланган оламга кириб боришга имкон берадики, бу ерда дунёвий ички қонуният эмас балки олий илоҳий қонуният ҳукмронлик қилади. Улар ўзининг қоидаларини тасдиқлайдиган ва инсонларникидан мутлақ фарқ қиладиган Буюк Аллоҳ таоло томонидан юборилади.

Сўз чин эътиқодли мўмин инсон учун оламнинг кўпгина мавжуд воқеликлари тамомила асосли бўлсада, даҳрий учун эса бу ҳолат мутлақ мантиқдан ажралган ва ғайритабиий бўлиб кўринганлиги тўғрисида кетмоқда. Ҳозирда сўзимиз мусулмонларимиз рўза тутадиган ой муқаддас Моҳи Рамазон ойи тўғрисида бормоқда.

Динсиз учун тушунарсиз кўринган нарса бу мусулмонларни кутиб ва қарши оладиган махсус ой ҳақида фикр юритишлари ва ҳис туйғуларини кечишидир. “Ақли расо” инсон учун диндорлар томонидан рўзани маҳрумлик ва азобланиш сифатида эмас, балки бахт ва шодлик даврини кутиб олгандай каршилаши телбалик бўлиб кўринади.

Мақола муаллифи ўтган йилдагина рўзанинг барча улуғворликлари ва бахт – саодатини хис этган. У узоқ вақт Рамазон ойида еб – ичмоқликдан маҳрум бўлишдан ич-ичдан қувонишни тушуна олмаган. Июн ойини охирида, айниқса 30 градус иссиқликдаги хароратга ўрганмаган россиялик фуқарога рўзани тутиш – жуда мушкул ишдир. Бу ерда қайд этиш лозимки Рамазон ойи рўзасини ва бошқа вақтларнинг қадри хам фақат еб – ичмокликни ва жинсий яқинликдан лаззатланишни тарк қилишдан иборат эмас. Бу борада Абу Хурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган хадисда: “Банда рўзадор ҳолатида ёлғон сўзлаш ва ёлғончиликни тарк этмаса унда Аллоҳ таоло у банданинг еб – ичишини тарк этишидан беҳожатдир” дейилган. (Бухорий)

Шунинг учун рўзанинг тўла - тўкис табиатини ҳамма замонларда тушунмоқ зарур. Бу эса Аллоҳ таоло мусулмонларга рўзани биринчи навбатда қалбни соғломлаштириш мақсадида буюрганини, яъни жисмни ва руҳни мужассам қилган ҳолда ўтказилишини билдиради.       

Шунга мусулмонларнинг рўза пайтидаги асосий қонун – қоидаси бу барча атрофдагиларга: одамлар, жамият ва табиатга ёвузлик қилмасликдир. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Қачонки сизлардан бирортангиз рўзадор бўлса, ёлғон сўз гапирмасин, ҳақорат сўзларни айтмасин. Агар бирор киши у билан уришса ёки сўкишса, “мен рўзадорман, мен рўзадорман”, десин”. дейилган.(Бухорий, Муслим).

Бироқ бу ерда кўпгина диндорларда диалектик фикрлашни мавжуд эмаслиги сабабидан келиб чиқадиган жиддий бир муаммога эьтиборни қаратиш керак. Гап шундаки мусулмон аёлларни маълум қисми мазкур ҳадисни бир томонлама тушунишади. Ҳақиқатан ҳам ҳар қандай салбий таъсирни учратганда улар “Мен рўзадорман” дейишади ва ихтилофдан ўзларини четга олишга ҳаракат қилишади. Бу тўлиқ Ислом мазмунига хусусан берилган мазкур суннатга мувофиқдир.  

Бироқ шу билан бирга бизнинг ҳурматли опа – сингилларимиз бошқа бир ҳолатга ҳаддан ортиқ йўл қўядилар. Бу ўзлари томонидан адолатсиз иш қилишларидан иборатдир. Бу уларни эр ва фарзандларини юриш – туришини назорат қилишида, нима қилиш мумкин-у, нимани қилиш мумкин эмаслигида йўл – йўриқ кўрсатиши, ҳамда оилани молиявий соҳасини бошқаришда намоён бўлади.       

Бу ерда енгил бўлмаган ибодат талабларини бажаришда, айниқса бенуқсон рўза тутишни энг хавфли оқибатлари намоён бўлади. У Аллоҳ томонидан бериладиган енгил бўлмаган синовларга мусулмонлар бардош бера олишга  қодир эканлигидан ғурурни шаклланишидир.

 

Димоғдорлик – инсон феьл-атворида бўлиши мумкин бўлган энг хавфли хусусиятлардан биридир. Мазкур баҳо “унутгувчилик” ҳолати билан боғланишдан келиб чиқади. Инсон Аллоҳ таолонинг азалий табиати ва иродасини “унутади”. Исломнинг барча қонун ва арконларини бажаришни уддасидан чиққан мусулмон ғурурга берилиб баднафсликдан азият чеккан, зино қиладиган, касаллар ва бошқа ўзларини нафсларини тия олмаган “бузуқ” одамларга юқоридан қарай бошлайди.

Инсон ғурурга кетиб дунёдаги ҳамма нарса бизнинг Роббимиз томонидан яратилганлигини, шу билан бирга бу бахтсиз одамлар ҳам эканлигини “унутади”, улар ҳақида Қуръонда “адашганлар”  дейилган. Улар Аллоҳ таоло томонидан берилган эркинликдан фойдаланиб шайтон йўлидан юрганлардир.  

У Зот уларни шу амаллари учун сўроқ қилади, аҳлоқий юксалиш йўлида юрган рўзадор мусулмонлар эса уларга раҳм – шафқат билан қараб Аллоҳдан у(адашган)ларни тўғри йўлга ҳидоят қилишини сўраб, уларни айбламайдилар. Зеро диндорда унга энг қадрли бўлиши мумкин бўлган нарса бу уни айблов ва тажавуздан сақлайдиган нарса - муҳаббатидир.

Инсон ўзини яратган Роббисини унутгандан кейин жуда хавфли ҳодиса рўй беради – бу кўпгина диндорларни шахсиятини жиддий ўзгаришидир. Унинг моҳияти – диндаги аҳлоқий меъёрлар ва қадриятларни бажаришдан иборат диний маънодан, ибодатга устунлик беришдир. Яъни чуқур ғулувга кетишни шаклланиши рўй беради – исломнинг беш арконини адо этиш уларнинг фикрича мусулмонларга:  “бузуқ” бўлган - ароқхўр, жиноятчи, зинокор ва умуман ёмон одамларга нисбатан нафратда бўлиш, уларни қоралаш ва танқид қилиш ҳуқуқларини беради деб ҳисоблайдилар. Шу билан бирга фожиа шундаки, кўпчилик, ҳатто мақола муаллифи ҳам Ислом моҳияти Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари – Рахмон, Рахийм, Вадуд, Латийф, Сабур ва Ғофурдан иборат эканлигини “унутмоқдалар”.

Шунинг учун Қуръон ва Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи вассаламнинг суннатларида рўзанинг асосий мазмуни, бу – шахсий феьл-атвордаги негатив хусусиятларни тиймоқ, биринчи навбатда атрофдагиларга нисбатан негатив муносабатни, шу билан бирга мусулмон бўлмаганларга ҳам деб таълимот берилади. Фикрларни, сўзларни ва реал ҳаракатларни бирор бир шакли ҳам негатив ва бузғунчилик шаклида бўлмаслиги керак. Рўзанинг буюк мазмуни фақатгина моддий роҳатланиш ва лаззатланишдан, ҳамда барча ва ҳамма нарсага негатив муносабатда бўлмасликдан иборат эмас. Унинг мазмуни бу дунёдаги шахсий мазмунимиз ҳақида маълумот олишимиз ва Аллоҳ таолонинг бунга берган баҳосидадир.

Муаллифда бундай фикр боши жуда қаттиқ оғриб рўзани очиб юборишга мажбур бўлганда пайдо бўлди. Шу пайтда қалбда бир ёришиш пайдо бўлиб аён бўлдики, Аллоҳ бу амални унга адо этишга изн берми турибди, сабаби у ҳали Унинг марҳаматига эришганди. Демак тақиқланган фикрлар, сўзлар ва амаллардан воз кечиш талаб этилади – бу унинг кейинги фикри эди. Шундай қилиб, янги ғоя пайдо бўлди – рўза Аллоҳ таолога бўлган ишонч мезонларини ифодалайди. Агар у (ишонч) ҳақиқий бўлса – сизга қалбни ёмон, тақиқланган фикр ва амаллардан поклаш учун рўза тутишга ва бошқа фарз бўлган ибодатларни бажаришга рухсат берилади.

Бир йилдан кейин муаллиф катта хурсандчилик билан узун ва азоб-уқубатли кунга бардош бериб Яратган Зот олдидаги ўзининг вазифасини бажаришга муваффақ бўлди. Шундай қилиб рўза икки Рамазон ойи ўртасидаги мусулмонинг ишларига баҳо берувчи бўлиб намоён бўлади. Буюк рўза тутиш ҳуқуқига - ўзининг қалби ва жисмини пок тутган, Аллоҳ таоло изн берган амалларни бажарганлар сазовор бўлади. Шунинг учун ҳам бу мўжизавий ой икки томонлама маънога эга – бу иймонимиз мустаҳкамлиги, аҳлоқимизни синаш ва уни Аллоҳ таоло томонидан баҳолашидир. ИншоАллоҳ, У ҳаммамизга бу йил ҳам рўза тутишимизга имконият беради!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи кишиларимизда quotРўзадор кишини тўйдирган одам рўза тутганнинг савобини оладиquot, деган гапни нотўғри талқин этиб, ифторлик маросими қилиб, кўп одамларни давоми...

3153 05:00 / 11.01.2017
Aраб тилидаги таровеҳrdquo сўзи луғатда дам олиш роҳатланишrdquo маъноларини билдиради. Рамазон ойида адо этиладиган йигирма ракатли намознинг ҳар тўрт ракатини давоми...

21281 05:00 / 14.01.2017
Мусофир ва рўзаСАВОЛ Рамазони шарифда мусофирга рўза тутмаслик рухсати қай ҳолатда сафарга чиққанига боғлиқми У пиёда ёки оту туяда сафарга чиқиши керакми давоми...

5650 05:00 / 13.01.2017
Рамазон ойи кириб келар экан, бу ойни муносиб кутиб олиб, гўзал тарзда ўтказиш учун, ундан унумли фойдаланиб қолиш учун аввало унга муносиб тайёргарлик кўриш керак давоми...

3171 05:00 / 14.01.2017