1446 йил 4 жумадул аввал | 2024 йил 06 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Йил бўйи Рамазон

06:00 / 22.04.2023 4596 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Севикли Набийимиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида: “Агар умматим Рамазонда қанча раҳмат борлигини билганида, уни йил бўйи давом этишини хоҳлар эди” –дедилар.

Ҳақиқатдан ҳаёлимга Рамазон ойи тугаши билан, у ойнинг шукухи, файзи, таровати, руҳи, ибодат лаззатлари, истиғфор ва тавба қилишлар, эзгу амаллар қилиш кабиларни камайиши келади.

Рамазонда қалбларимиз ҳурсандчиликка тўлади, мусулмон ўқувчилар, қариялар ва аёллар тўп-тўп бўлиб масжидларга таровеҳ намозларини ўқишликка йўл олиб бир-бирларини кутиб қутлашади. Шу ишларниг замирида Аллоҳга имон, пайғамбар алайҳиссалом ва дийнга муҳаббат яширингандир. Аммо шу муҳитнинг барчаси Рамазон ойи якунланиши билан тугайди. Ва бизнинг ҳаётимиз Рамазондан аввал қандай бўлган бўлса шу йўсинда давом этаверади.

Шубҳа йўқ, бу ойда бажарилган амаллар учун ажрлар бир неча баробар кўпайтириб берилади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло: “Инсоннинг ҳамма амаллари ўзи учун фақат рўза мустасно. Рўза мен учун ва унинг мукофотини ўзим бераман” –деган. Лекин бу Рамазон ойидан кейин хамма нарсани ташлаб қўйиб фақат дунё ишлари билан банд бўлишимиз керак деганими ? Рамазон ойида динимиз ҳақида қайғуриб, унга амал қилиб юрамиз-у Рамазондан кейин кам ўйлаб, амал қилишни унутамиз. Ҳаётимизни худди Рамазон ойидагидек давом этишини у ойдан кейин хам ҳохлаймизми ?

Ислом ақидаси тавхидга асосланган –Аллоҳ ягона яратувчи, ва ҳаётга шу тарзда ёндошиш, инсонни ягона Аллоҳга ибодат қилишлик учун яратилганлигини билдиради. Унга ибодат қилиш асосида эса Унга ҳамма нарсада таслим бўлиш тушунилади. Шу сабабли инсон ўй-фикрларини,сўзларини, амалларини бошқариши ва назорат қилиши керак.

Руҳсат ва таъқиқ бу Аллоҳни ҳурсанд қилувчи ва Уни ғазабини келтирувчи амаллар, сўзлар бўлиб, бандани жаннатга киришига ёки оловдан узоқлашишишга сабаб  бўлади. Мусулмон киши эга бўлган барча нарса – Аллоҳникидир. Инсон бу ҳаётида ҳар бир қилган амали учун Аллоҳ ҳузурида жавоб беради. Ҳаммамиз унинг ҳузурида турамиз. Ва бу ўзгармас, мусаффо, хеч бир нарса билан аралашиб кетмайдиган олтин қоида бўлиб, Рамазонда ҳам ундан кейин ҳам ўзгармайди. Бу каби асос ва критерияларга ёндошув амаллар ўзгаргунигача ўзгариши керак. Ўй ўзгарган вақтда мусулмон билан шариат қонунлари бир хил бўлади. Рамазон ойида ёки бошқа ойда амалга оширилишидан (бажарилишидан) қатъий назар уларни амалга оширишдаги буйруқ ва қайтариқлар айнан бир хил бўлади ва мақсад холис Аллоҳнинг розилиги топиш бўлади. Рамазон ойидаги тавба бошқа ойдаги тавбадан фарқ қилмайди, фақат Рамазонда кўпроқ ибодат ва тавба –тазарру, амру-маъруф, нахий-мункар, Аллоҳ йўлида кўпроқ саъй ҳаракатлар бўлади. Агар шариат мусулмондан рўза тутишни, намоз ўқишни, дуо қилишни, Қуръон тиловати, Рамазонда садақа бериш кабиларни талаб қилса ва шу билан бирга икки баробар ажр берилса ва бундай Рамазон ва хаж кунларини ҳар йили берилиши, шу йўл билан бандаларини гуноҳлардан поклаши булар Аллоҳнинг мусулмон бандасига бўлган раҳматидир. Юқоридаги амалларни бажариб Аллоҳни ҳурсанд қилишлик ва Уни ғазабини келтирадиган ҳамма нарсалардан узоқ бўлишлик учундир.

Биз бу муқаддас ой кириб келганда амалларни бошлаймиз. Ўз гуноҳларимиз ҳақида ўйлай бошлаймиз ва гуноҳлардан фориғ бўлганлигимиз учун қониқиш ҳосил қиламиз.

“Агар умматим Рамазонда қанча раҳмат борлигини билганида, уни йил бўйи давом этишини хохлар эди” –дедилар. Ҳадисига қайтадиган бўлсак, биз агар Аллоҳ ва дийнни яхши кўрсак, ва ҳаётимиз худди Рамазон ойидагидек давом этишини истасак, Исломий турмуш тарзи асосида умр гузаронлик қилшимиз шарт.

Аллоҳдан Рамазон биз учун йил бўйи давом этишини сўраб қоламиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Араб тилидаги .таровеҳ, сўзи луғатда .дам олиш роҳатланиш, маъноларини билдиради. Рамазон ойида адо этиладиган йигирма ракъатли намознинг ҳар тўрт ракъатини давоми...

22054 16:42 / 28.05.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам quotАллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат тилаб, дуо қиладиларquot,mdash деганлар. Қанчалик Аллоҳ давоми...

4334 16:52 / 28.05.2018
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Рамазон ойи ndash унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган, Бақара давоми...

1408 15:24 / 14 март
1. Хар куни шакар, бўёқ моддаси солинган ичимликларни ичиш. Бу ичимликларни хафтасига икки мартадан ортиқ ичмасликка ҳаракат қилиш керак. давоми...

7492 13:59 / 30.05.2018
Аудиолар

133573 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

53922 14:35 / 11.08.2021