1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китоби нашрдан чиқди

11:53 / 14.05.2018 6829 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» деб номланган китоблари.

Ушбу рисоладан Ислом оламида энг машҳур бўлган, тасаввуф дунёсида энг кенг тарқалган нақшбандия тариқатининг моҳияти, тарихи, унинг тасаввуф оламида тутган ўрни ҳақида энг керакли маълумотлар ўрин олган.

Асарда ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошлаб, машҳур саҳобаи киромлар, тобеъинлар, сўнг Боязид Бистомий, Бухоронинг етти пирлари, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор, Имом Раббоний каби тариқатнинг улуғларига бўлган табаррук силсила – тариқат силсиласининг ҳар бир бўғинида турган зотларнинг қисқача таржимаи ҳоли баён қилинган. Сўнг нақшбандия тариқатидаги уч йўл – Аллоҳ таолонинг зикрида бардавом бўлиш, муроқабада бўлиш ва муршидга итоатда бўлишнинг баёни келтирилган. Рисоланинг давомида эса нақшбандиянинг ўн бир асосли дастури, зикрнинг фойда ва самаралари, зокирнинг одоблари, муҳосаба каби муҳим масалалар ёритиб берилган.

Шундан сўнг амалий кўрсатмаларга ўтилиб, нақшбандия тариқатидаги кундалик вазифалар, вирдлар ва уларнинг тафсилоти, далил-ҳужжатлари, турли муносабатларга оид зикрлар тавсифи берилган. Рисола якунида эса хатми хожагон, унинг тартиби, одоби ва уни адо этишга оид маълумотлар келтирилган.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Нақшбандия: вазифалар, зикрлар»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 160 бет
ISBN: 978-9943-5110-0-2
Ўлчами: 70х90 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2017 йилдаги 7400 ва 2018 йилдаги 716 рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Мундарижа

Муқаддима

Нақшбандия тариқати
Тариқат силсиласи
Силсилага хулоса
Нақшбандия тариқатидаги уч йўл
Нақшбандиянинг ўн бир асосли дастури
Зикрнинг фойда ва самаралари
Зокирнинг одоблари
Муҳосаба
Кундалик вазифалар
Вирдларнинг тафсилоти ва ҳужжатлари
Турли муносабатларга оид зикрлар
Хотима
Манбалар рўйхати


Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27

Тошкент, Чорсу (+998 91) 134 82 88

Тошкент, Шайҳонтоҳур (Кўкча) (+998 97)  7552370

Наманган шаҳари: (+998 90) 322 25 22

Андижон шаҳри: (+998 90) 2110574

(илтимос код билан теринг!)

Марғилон шаҳри: (+99895) 401 49 03

Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99

Денов шаҳри: (+99893) 5035694

Ургенч шаҳри: (+99891) 4210010

www.hilolnashr.uz

(Иш вақти 09:00 - 17:00) 



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу китоб Кувайт давлатида чоп этилган .Закот, садақалар, назрлар ва каффоротларнинг ҳукмлари ва фатволари, номли китобнинг таржимаси бўлиб, унда динимизда давоми...

2631 16:01 / 03.06.2022
.Ҳилол, тақвимининг янги 1437 ҳижрий йил 2 4сони.Ҳилолнашр, матбаанашриёти сиз азиз мухлисларга ўзининг .Ҳилол, тақвимининг навбатдаги сонини тақдим этади. Ушбу давоми...

3153 05:00 / 02.02.2015
.Хислатли ҳикматлар шарҳи, китоблар тўпламиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламига мансуб беш жилдлик .Хислатли ҳикматлар шарҳи, давоми...

2977 09:48 / 25.10.2019
quotҲадис ва Ҳаётquot силсиласининг 18жузиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Тиб ва дам, деб номланган давоми...

3746 05:00 / 02.02.2015
Аудиолар

210842 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130105 14:35 / 11.08.2021