1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 268-оят

15:28 / 01.05.2018 5283 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир. Аллоҳ сизга Ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қиладир. Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир. Бақара 268. 

Шайтон бандаларни «Молингдан садақа қилсанг, фақир-камбағал бўлиб қоласан», – деб қўрқитади. Ҳамда у кишиларни фаҳшга – ёмон, гуноҳ ишларга, қизғанчиқликка, бахиллик ва молу дунёга ўч бўлишга буюради. Шайтоннинг гапига кирганлар фақирликдан қўрқиб, бахил бўлиб, Аллоҳнинг йўлида садақа қилмай юраверадилар.

«Аллоҳ сизга Ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қиладир».

Ким Аллоҳнинг йўлида садақа қилса, У Зот унинг гуноҳларини мағфират қилади ва бунинг устига, Ўзидан фазл ҳам беради.

«Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир».

Яъни Аллоҳ кенг қамровли, билувчи Зотдир.

Кенг қамровлилиги туфайли бандаларига ҳам кенг ризқлар беради. Ўзининг йўлида садақа қилганларнинг ризқини яна ҳам кенг қилиб қўяди. Билувчилик сифати билан, ким садақа қиляпти ва ким қилмаяпти – ҳаммасини билади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2 7. Аллоҳ уларнинг қалбларига ва қулоқларига муҳр босган ва кўзларида парда бор. Ва уларга улкан азоб бордир.Кофирларнинг ўз қилғиликларига яраша, давоми...

5144 16:46 / 11.05.2017
Талоқ қилинган аёлларга маъруф ила матоҳ бериш бордир. Тақводорлар зиммасига бурч ўлароқ. Бақара 241. Ушбу ояти каримага биноан, барча талоқ қилинган аёлларга ndash давоми...

3777 10:30 / 22.03.2018
Тавба 5. Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар бир кузатиш жойида пойланглар. Агар тавба давоми...

8652 05:09 / 04.06.2017
Одамлар ичида дунё ҳаётидаги гапи сени ажаблантирадиганлари бор. У қалбидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ ҳам қилади. Ҳолбуки, у ашаддий хусуматчидир. Бақара 204. Бу ояти давоми...

5036 08:05 / 11.02.2018
Аудиолар

231236 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149762 14:35 / 11.08.2021