1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ислом инсон учун керакли ҳамма нарсани баён қилди

02:04 / 28.04.2018 4150 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида ва Ислом шариати таълимотларида инсонларга уларни икки дунё саодатига бошлаш учун ҳамма нарсани баён қилиб берди.

Аллоҳ таоло Наҳл сурасида марҳамат қилади:

«Наҳл» «Сенга Китобни ҳар бир нарсани баён қилиш учун ҳамда мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар қилиб нозил этдик» (89-оят).

Эй Муҳаммад! Сенга Қуръони Каримни нозил қилишдан мақсад, ҳар бир нарсани баён қилиб беришдир. Ўша Китобдан бошқа ҳеч бир нарса тўғри баёнотни бера олмайди. Шу билан бирга, Қуръон мусулмонлар учун ҳидоятдир. Уларни тўғри йўлга бошловчи ҳидоят маёғидир. Яна Қуръон мўминлар учун Аллоҳнинг раҳматидир. Ва ниҳоят, Қуръони Карим мўминлар учун хушхабардир, уларга иймонлари орқасидан келадиган яхшиликларнинг хушхабарини беради.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:

«Адашмаслигингиз учун Аллоҳ баён қилмоқда. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир» (176-оят).

Бандалар адашиб қолмасин деб, барча нарсаларни  Аллоҳ таолонинг Ўзи баён қилиб бермоқда. Жумладан, нима ҳалолу нима ҳаром эканини ҳам.

Аллоҳ таоло Тавба сурасида марҳамат қилади:

Тавба «Аллоҳ бир қавмни ҳидоятга бошлаганидан сўнг уларга сақланишлари лозим бўлган нарсани баён қилмасдан туриб, залолатга кетказмас. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир» (115-оят).

Яъни иймон келтириб, мусулмон бўлганларга аввало нима қилиш кераклиги, нималардан сақланишлари лозимлиги баён қилинади. Кейин ҳам ноҳақ иш қилсалар, нотўғри йўлда юрсалар, ана шундан сўнг Аллоҳ уларга нисбатан чора кўради.

«Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир».

Шунинг учун ҳам олдин ҳукмни баён қилмай туриб, ҳеч кимни жазога тортмайди.

Аллоҳ таоло Наҳл сурасида марҳамат қилади:

«Наҳл»«Очиқ-ойдин баёнотлар ва китоблар ила (юбордик). Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар» (44-оят).

Ушбу ояти кариманинг биринчи жумласи ўзидан олдинги оятнинг узвий давомидир. Ана ўша эътибордан умумий маъно «Биз сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни очиқ-ойдин баёнотлар ва китоблар ила (юбордик)», бўлади.

«Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик».

Қуръони Каримнинг исмларидан бири Зикрдир. Ушбу оятда ҳам у Зикр деб аталмоқда. Яъни «Пайғамбарларни ўз қавмларига турли очиқ-ойдин баёнотлар ва китоблар билан юбордик. Сени эса одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикр – Қуръон ила юбордик».

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалги китобларга амал қилиб келаётган қавмларга уларга нозил бўлган нарсанинг ҳақиқати нимадан иборат эканини айтиб берадилар. Шунингдек, аҳли китоб бўлмаган бошқа замондошларига ҳам Қуръонни баён қилиб берадилар. Бу баёнлардан мақсад шуки, одамлар

«Шоядки, тафаккур қилсалар».

Ҳамда тафаккурлари сабабли ҳақ йўлни топсалар.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

Бақара «Аллоҳ сизларга Ўз оятларини ана шундай баён этадир. Шоядки, ақл юритсангиз» (242-оят).

Аллоҳ таоло Ўзининг ҳукмларини дақиқ ва пишиқ баён қилади. Мақсад эса – шоядки, одамлар ақл ишлатиб, тадаббур қилсалар. Шоядки, бу ҳукмларнинг ҳикматларини тушунсалар. Булар Аллоҳнинг улуғ неъмати, бахт-саодат манбаи эканини тушуниб етиб, ушбу ҳукмларни ҳаётга татбиқ этиш орқали Исломга тўлиғича киришдек буюк мақсадга эришишга уринсалар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 

 (Ҳалол очиқ-ойдиндир. Ҳаром очиқ-ойдиндир. китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Телефон аккумульятори, батарейкалари мусулмонларни ихтиросидир. Профессор Рашид ал Язмий.2. WiFi вай фай тармоғи ишланмаси мусулмонлар ихтиросидир. Доктор Хотим давоми...

1676 21:00 / 01.12.2022
Аллоҳ сиздан енгиллатмоқни ирода қиладир. Ва инсон заиф яратилгандир.Инсонни Аллоҳ таолонинг Ўзи яратган. У Зот Ўз бандасининг хусусиятларини яхши билади. Шунинг давоми...

4266 17:52 / 07.11.2017
Қурбонлик луғатда .яқинлашмоқ,, .яқин бўлмоқ, маъноларини билдириб, истилоҳда бу сўз Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида жонлиқ сўйишни англатади. Қурбонлик давоми...

2900 14:00 / 08.07.2022
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан Жаноб Усмонхон Алимов,Бизларни йўқдан бор қилган, Ислом дини билан азиз этган, раҳмшафқат туйғуларимизни жунбушга келтирган, давоми...

3820 12:02 / 20.08.2018
Аудиолар

135109 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55385 14:35 / 11.08.2021