1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 265-оят

12:25 / 20.04.2018 4646 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшайди. Унга кучли ёмғир ёғса, мевасини икки баробар беради. Агар кучли ёмғир ёғмаса, майдалаб ёққани ҳам бўлаверади. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир. Бақара 265. 

Бу ҳақиқий мўмин кишининг васфи. У садақани риё учун эмас, Аллоҳнинг розилиги учун қилади. Унинг қалби силлиқ тошдек қотиб қолгани йўқ, балки иймон билан тўла, яхшилик умиди билан обод:

«Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшайди».

Тепаликка жойлашган боғ баҳаво бўлади.

«Унга кучли ёмғир ёғса, мевасини икки баробар беради».

Яъни у ёққан ёмғирдан тўла фойдаланади. Тўла ишонч билан, Аллоҳнинг розилигини тилаб қилинган садақа ҳам шундай, эгасини кўп савобга эриштиради. У боғнинг меваси кўпайиши учун доимо кучли ёмғир ёғиши шарт эмас.

«Агар кучли ёмғир ёғмаса, майдалаб ёққани ҳам бўлаверади».

Майдалаб ёққан ёмғир билан ҳам унинг меваси кўпаяверади. Шунингдек, мўмин банданинг риёсиз, миннатсиз ва озорсиз, ихлос билан қилган нафақаси оз бўлса ҳам, кўп ажр-савобга сабаб бўлаверади.

«Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир».

Аллоҳ ким нима қиляпти, садақани ким риё учун қиляпти, ким Аллоҳнинг розилиги учун қиляпти – ҳамма-ҳаммасини кўриб туради.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ичган қасамларингиз сабабли яхшилик қилиш, тақво қилиш ва одамлар орасини ислоҳ этишингизга Аллоҳни тўсиқ қилманг. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир. Бақара давоми...

4328 09:05 / 03.03.2018
Аллоҳ уларни истеҳзо қиладир ва туғёнларида тентираган ҳолларида қўйиб берадир. Бақара 15Аслида истеҳзо, макрҳийла каби ишларни Аллоҳга нисбат бериб бўлмайди. давоми...

3890 05:24 / 07.07.2017
Айт «Биз билан Аллоҳ ҳақида тортишасизми Ҳолбуки, У бизнинг ҳам Роббимиз, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бизга ўз амалимиз, сизларга ўз амалингиз, биз эса Унга давоми...

3700 12:10 / 06.12.2017
Эсла, вақтики, Робби Иброҳимни калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этди. У Зот .Албатта, Мен сени одамларга пешво қилмоқчиман,, ndash деди. У давоми...

3836 09:25 / 21.11.2017