1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 266-оят

09:50 / 21.04.2018 4816 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизлардан бирортангиз хурмолари ва узумлари бор, остидан анҳорлар оқиб турган, ўзи учун у ерда барча мевалар мавжуд бўлган боғи бўлса-ю, заиф зурриёти бўлиб, қарилик етганида, унга оловли бўрон етиб, ёниб битишини истайдими?! Аллоҳ сизларга оятларини ана шундай қилиб баён қилур. Шоядки, фикр юритсангиз. Бақара 266. 

Аллоҳнинг йўлида қилинган садақа худди дарахтлари остидан шарқираб сувлар оқиб турган хурмозор ва узумзорга, турли мевали боққа ўхшайди. Бундай боғлар ҳамма учун фойдалидир – кўрган ҳам, кирган ҳам, еган ҳам хурсанд бўлади. Худди шунингдек, Аллоҳ йўлида қилинган садақа берганни ҳам, олганни ҳам, билганни ҳам хурсанд қилади. Ҳаммага ўз даражасида фойда етказади.

«Сизлардан бирортангиз хурмолари ва узумлари бор, остидан анҳорлар оқиб турган, ўзи учун у ерда барча мевалар мавжуд бўлган боғи бўлса-ю...»

Ана шундай олиймақом боғу бўстони бор одам шу боғнинг ўтли бўронда куйиб, тугашини, хусусан, ёши бир жойга етиб, қўлидан бир иш келмай қолган чоғида, унинг қўлига қараб турган заифҳол зурриётлари бор чоғида шундай бўлишини хоҳлайдими?

«...заиф зурриёти бўлиб, қарилик етганида, унга оловли бўрон етиб, ёниб битишини истайдими?!»

Албатта, йўқ. Аллоҳ йўлида садақа қилган одам ҳам гўё ўшандай боғу бўстонга эришган бўлади. Садақа бериб туриб, кетидан миннат қилса ва озор етказса, худди оловли бўрон билан боғини куйдиргандек бўлади. Садақасининг савоби қолмайди.

«Аллоҳ сизларга оятларини ана шундай қилиб баён қилур. Шоядки, фикр юритсангиз».

Шоядки, ўша фикр юритишингиз сизни ихлос билан, ҳеч қандай миннат ва озорсиз садақа қилишга чорласа.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тавба 71. Мўминлар ва мўминалар бирбирларига дўстдирлар. Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар давоми...

9184 03:12 / 08.06.2017
Бас, Одам Роббидан сўзларни қабул қилиб олди, кейин У Зот унинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир. Бақара давоми...

4584 10:10 / 18.08.2017
Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун чин дилдан, қўрқув ила қоим бўлинг. Бақара 238. Намозларни муҳофаза этиш уларни ўз вақтида, яхшилаб, давоми...

4963 09:30 / 19.03.2018
Кейин .Уни усигирнинг бир қисми билан уринг,, ndash дедик. Аллоҳ худди шундай қилиб, ўликларни тирилтирур ва ояталоматларини кўрсатур. Шоядки, ақл юритсангиз. Бақара давоми...

4454 09:00 / 24.09.2017