1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг гуноҳлиги ҳақида (6-қисм)

22:27 / 03.04.2018 4470 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадис. Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий розияллоҳу анҳу айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Менга шундай бир нарса айтингки, уни маҳкам ушлайин», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббим – Аллоҳ, дегин, сўнг тўғри (мустақим) бўлгин», дедилар. Мен яна: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен учун энг кўп қўрқадиган нарсангиз нима?» дея сўрадим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тилларини ушлаб, «Мана бу», дедилар».[1]

Жалолуддин Румий айтади:

 

Эй забон, ту бас зиёний мар маро,

Чун туйи гўё чи гўям мар туро.

 

Назмий маъноси:

 

Эй тилим, нуқсон эрурсан, бас, менга

Сўйлагувчи сен эсанг, не дей сенга?

 

Насрий баёни: Эй тил, сен мен учун фақат зиён экансан. Гапирувчи ўзинг бўлгач, сенга нима ҳам дердим.

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ кимни икки нарсанинг – икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсанинг ёмонлигидан сақлаган бўлса, жаннатга киради».[2]

Тил ҳамда фарждан содир бўладиган гуноҳу маъсиятлардан сақланган киши жаннатга сазовор бўлади. Акс ҳолда жаҳаннам унга «мунтазир»дир.

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Тонг отгач, Одам боласининг барча аъзолари тилнинг ёнида таъзиму одоб билан туриб, «Бизнинг ҳаққимизда Аллоҳдан қўрққин, чунки биз сен биланмиз. Агар сен тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғри бўламиз. Агар сен эгри бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз», деб ёлворадилар».[3]

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Жаннатга кўпроқ нима олиб киради?» деб сўрашди. У зот: «Тақво ва гўзал хулқ», дедилар. «Дўзахга кўпроқ нима олиб киради» деб сўрашган эди, «Иккита кавак нарса – оғиз ҳамда фарж», деб марҳамат қилдилар.

Изоҳ. Бу ҳадисдан одамни жаҳаннамга кўпроқ икки нарса киритиши маълум бўлади. Бири оғиз, яъни тил, иккинчиси эса фарж экан. Бироқ тилнинг гуноҳ ва азоби уят аъзонинг гуноҳидан оғирроқдир, чунки уят аъзонинг зарари кўпроқ гуноҳ қилган одамнинг ўзига бўлади. Тилнинг зарари эса асосан бошқаларга тегади.

Хуллас калом, айтиб ўтилган сабабларга биноан саҳобалар ғийбатни намозу рўзани тарк этишдан ҳам ёмонроқ гуноҳ деб билишган.

Насиҳат. Бизда одамлар фақат намоз, рўза каби зоҳирий ибодатларни адо этишни тақво деб ўйлашади. Намозни кўп ўқийдиган, кўп дуо қиладиган, кўп рўза тутадиган ёки кўп садақа берадиган киши кун бўйи ғийбат қилиш билан овора бўлса ҳам, «Бу одам жуда тақволи, обид киши экан», дейишади. Лекин кўринишда ибодатни кам қиладиган, аммо ғийбат ва шу каби гуноҳлардан ўзини эҳтиёт қиладиган кишини эса тақволи санашмайди, чунки одамларнинг назарида ғийбатнинг ҳеч аҳамияти қолмади.

«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1]«Сунани Термизий», 2404-ҳадис; «Сунани Ибн Можа», 3972-ҳадис.

[2] Имом Молик, «Муватто».

[3] «Сунани Термизий», 2407-ҳадис.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Тақво, луғатда .Аллоҳдан қўрқиш,, .буйруқларига бўйсуниш, ва .қайтариқларидан сақланиш, дейилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Албатта, Аллоҳ ҳузурида энг давоми...

4406 12:46 / 13.02.2018
Шундай гуноҳлар борки, уларни қилган одамнинг аввал қилган барча яхшиликлари ҳабата бўлиб кетади. Улардан бири муртад диндан қайтган ҳолда ўлишдир. Аллоҳ таоло давоми...

4951 18:05 / 16.03.2018
Ўн тўққизинчи зарар Аллоҳ таолога қарши чиқиш.Ғийбатчи ўзининг бу ярамас иши билан Аллоҳ таолога қарши исён кўтарган, итоатсизлик қилган ҳисобланади. Аллоҳ давоми...

4126 11:26 / 25.04.2018
Тоатинг мукофотига У Зот сени унга аҳл дея рози бўлишининг ўзи кифоядир.Подшоҳ фақатгина Ўзи икром кўрсатишни истаган шахснигина қабулига чақиради ва улуғлашни давоми...

4475 10:14 / 04.12.2017