1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг ҳаромлиги ҳақида (7-қисм)

17:17 / 17.03.2018 3058 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя. Бир неча киши Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг дарвозаси олдида у кишини кутиб ўтиришарди. Улар у кишига тегишли бир нарса ҳақида гапириб туришган эди, ичкаридан ўзлари чиқиб келди. Улар уялиб, жим бўлиб қолишди. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: «Гапириб турган гапларингизни гапираверинглар», дедилар. Улар индашмади. Шунда у киши: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида биз буни, яъни кишининг олдида айта олмайдиган гапни унинг йўқлигида гапиришни мунофиқлик деб билар эдик», дедилар.[1]

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмоннинг ҳамма нарсаси – моли, обрўси ва қони мусулмонга ҳаромдир. Мусулмон биродарига менсимай қарашнинг ўзи кишининг ёмонлигига кифоя қилади».[2]

Изоҳ. Бу ҳадисда мусулмон учун қадрли бўлган уч нарса – у мол-мулки, обрўси ва қони (яъни ҳаёти) санаб ўтилган. Лекин булар орасида мусулмон одам учун энг қадрлиси унинг обрўси, шаънидир. Чунки инсон обрўсини сақлаб қолиш учун бор мол-давлатини сарфлашга рози бўлади. Халқ орасида обрўсиз бўлиб яшашдан кўра ўлимни афзал кўради. Ғийбатчи эса мусулмоннинг молу жонидан ҳам қимматлироқ нарсасига – обрўсига тажовуз қилган ҳисобланади. Демак, бу ҳадис бизга мусулмоннинг молини ўғирлаш, тортиб олиш ёки исроф қилиш, ноҳақ қонини тўкиш, кўпчилик олдида юзига маломат қилиб ёки ортидан ғийбат қилиб, унинг шараф ва обрўсига путур етказиш каби ишларнинг улкан гуноҳ эканини англатмоқда. Бу ишларни қилмаган тақдирда ҳам, мусулмон биродарига паст назар билан, беписандлик билан қарашнинг ўзи инсонга ярашмайдиган ёмон иш эканини ҳам таъкидламоқда.

Насиҳат. Замондошларимиз орасида эртаю кеч одамларни ғийбат қилиш билан овора бўлатуриб, ўзининг ҳеч кимга озор бермагани билан фахрланиб юрадиганлар бор. Ҳолбуки, ғийбат ҳеч бир озордан кам эмас. Инсон ғийбатнинг бошқалар қалбига қанчалик озор беришини ҳис қилиши учун ўзи ғийбат қилингани ҳақидаги хабарни эшитганида қалби қанчалик эзилганини эслашининг ўзи кифоя. Барчамиз ғийбат ва шу каби ярамас ишлар билан мусулмонларнинг обрўсига путур етказишдан тийилиб, тавба қилишимиз лозим.

Ҳикоя. Саъдий раҳимаҳуллоҳ «Бўстон»да шундай ёзади:

 

Маро дар «Низомийя» идрор буд,

Шабу рўз талқину такрор буд.

 

Мар устодро гуфтам: «Эй пурхирад,

Фалон ёр бар ман ҳасад мебарад.

 

Шунид ин сухан пешвои адаб,

Ба тундий барошуфту гуфт: «Эй ажаб,

 

Ҳасудий писандат наёмад зи дўст,

Кий маълум кардат, ки ғийбат дуруст.

 

Гар ў роҳи дўзах гирифт аз хасий,

Аз ин роҳи дигар ту дар вай расий.

 

Назмий маъноси:

 

Мадрасада менга мавқе бўлиб ёр,

Тун-кун ишим эди талқин ва такрор!

 

Устозга дедим: «Эй азиз, пурхирад,

Фалон дўстим менга қилмоқда ҳасад!»

 

Бу сўзни эшитгач пешвойи адаб,

Беҳад аччиқланиб деди: «Во ажаб!

 

Дўстнинг ҳасадидан кўнглинг-ку қайтди,

Лек ғийбат дуруст деб сенга ким айтди?!

 

У дўзах йўлини тутса паст феълдан,

Унга бормоқдасан сен бошқа йўлдан!..»

 

Насрий баёни: Мен «Низомийя» мадрасасида ишлар эдим, кечасию кундузи илмий музокара қилар, дарсларимни такрор қилар эдим, яъни унда тўхтовсиз илм олиш билан машғул эдим. Устозимга айтдим: «Эй ақли тўла зот! Фалончи шеригим менга ҳасад қилади». Бу гапни эшитган одоб пешвоси жуда аччиқланиб, шундай деди: «Во ажаб! Дўстингнинг ҳасадчилиги сенга ёқмади. Лекин сенга ғийбат дуруст деб ким айтди? Агар у пасткашлиги (ҳасадчилиги) билан дўзах йўлини тутган бўлса, сен ҳам унга мана шу бошқа йўлдан етасан, яъни у дўзахга ҳасад йўлидан борса, сен унга ғийбат йўлидан боряпсан».


«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] «Иҳёу улумид-дин».

[2]«Сунани Абу Довуд», 4882-ҳадис; «Сунани Термизий», 1927-ҳадис.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, Биз охиратга иймон келтирмайдиганларга амалларини зийнатли кўрсатдик. Бас, улар тентираб юраверадилар.Инсонни бу дунёнинг зебу зийнатлари ва давоми...

4130 18:19 / 06.02.2018
3. Муxoлaфaт сaбaбидaн ғийбaт қилиш ва унинг муолажаси. Муxoлaфaт сaбaбидaн ғийбaт қилиш деганда озор етказган кишидан хaфa бўлиб, уни ёмонлаш ва одaмлaр oлдидa унинг давоми...

3513 18:39 / 12.05.2018
.Шубҳа, сўзи луғатда .ўхшаш, маъносини билдиради. Яъни шубҳали нарса ўзидан бошқа нарсага ўхшашдек туюлади. Унинг аниқлиги йўқ бўлади.Уламоларимиз ҳалол ва ҳаром давоми...

6336 17:20 / 14.09.2017
Иккинчи қисм. Фаҳш тарқатиш, пок эркакаёлларни зинода айблаш, бир аёлга уйланиш мақсадида унинг эри билан орасини бузиш, зино қилиш, зинога ёрдам бериш, давоми...

5203 18:58 / 27.03.2018